Жиззах вилояти Арнасой тумани ҳокимининг
Қарори
Қишлоқ хўжалиги техникалари ва тиркамаларини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Мазкур қарор Жиззах вилояти Арнасой тумани ҳокимининг 2015 йил 11 апрелдаги 470-сонли «Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 345-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 50-сон, 559-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сон буйруғи билан тасдиқланган «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом» (рўйхат рақами 2452, 2013 йил 25 апрель), (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 17-сон, 229-модда) ижросини таъминлаш ҳамда туманда 2014 йилда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни 6-моддасига асосан қарор қиламан:
1. Туман ҳудудидаги мулкчилик шаклидан қатъий назар юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган қишлоқ хўжалиги техникаларини техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссияси таркиби 1-иловага;
тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш иш режаси 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин ва белгиланган муддатларда техник кўрикдан ўтказилсин.
2-илова берилмайди.
2. Юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган қишлоқ хўжалиги техникалари йилда бир марта техник кўрикдан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида:
тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзиюрар машиналарга — 0,18 фоиз;
қишлоқ хўжалиги машиналарига — 0,10 фоиз;
машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарига — 0,37 фоиз миқдорда йиғимлар ундирилсин.
3. Техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссия раиси (М. Додоев)га:
техникага мулк ҳуқуқи асосида эга шахслар (мулкдор)га техникаларини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги билдиришномани юбориш;
техник кўрикдан ўтмаган ёки техник кўрикка тақдим этилмаган техникалар юзасидан мулкдорга ёзма кўрсатма бериш;
мулкдор кўрсатмада белгиланган муддатда техникани қайта техник кўрикдан ўтказмаган тақдирда ҳамда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналардан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, сақлаш, ҳисобдан чиқариш, таъмирлаш, техника хизматлари кўрсатиш ҳолатлари ҳақидаги маълумотларни туман ҳокимлигига тақдим этиш вазифалари топширилсин.
4. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Ҳоким Ф. САЛОХИДДИНОВ
Арнасой т.,
2014 йил 21 февраль,
48-сон
Туман ҳокимининг 2014 йил 2 февралдаги 48-сонли қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Арнасой тумани ҳудудидаги техника эгаларига тегишли қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналарни 2014 йилда техник кўрикдан ўтказувчи туман комиссияси
таркиби
|
Комиссия раиси | ||
| М. Додоев | — | Туман «Давтехназорат» кишлоқ хўжалик техникалари бўйича инспектори |
|
Комиссия аъзолари | ||
| М. Собиров | — | Туман КСХБ бошлиғи |
| Н. Розиқов | — | Туман МТП раис |
| С. Бўтаев | — | Туман «Агротехсервис МЧЖ» раҳбари |
| Ш. Худоёров | — | Туман ИИБ ЙХХГ катта нозири |
| Н. Исмоилов | — | О. Водий СИУ раиси |
| К. Шакаров | — | Й. Зохидов СИУ раиси |
| А. Мирзақулов | — | Б. Файзиев СИУ раиси |
| Л. Хамидов | — | М. Улуғбек СИУ раиси |
| Х. Давронов | — | Қозоғистон СИУ раиси |
| С. Умаров | — | Туркистон СИУ раиси |
| Қ. Болибеков | — | Фарғона СИУ раиси |
| Д. Қўнаров | — | Самарқанд СИУ раиси |
| О. Қодиров | — | Хоразм СИУ раиси |
| М. Очилов | — | А.Саипназаров СИУ раиси |