Фарғона вилояти Фурқат тумани ҳокимининг
Қарори
«Қиш-баҳор мавсумига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор
Туманда 2013-2014 йил қиш-баҳор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш ишларини тизимли ташкил қилиш ҳисобига аҳоли эҳтиёжини ва ички истеъмол бозорида нарх-наволарнинг барқарорлигини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
1. 2013-2014 йил қиш-баҳор ойларида туман ички истеъмол бозорини асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан кафолатли тўлдириш ҳисобига озиқ-овқат хавфсизлиги ҳамда нархлар барқарорлигини таъминлаш, шунингдек захира тадбирларини тизимли ва самарали ташкиллаштириш ишларини мувофиқлаштириш бўйича туман ишчи гуруҳи 1-иловага*;
2013-2014 йил қиш-баҳор ойлари учун захирага жамғариладиган асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ташкилотлар, муассасалар, фермер хўжаликлари ва бошқа корхоналар кесимидаги ҳажмлари 2—7 иловаларга*;
2013-2014 йил қиш-баҳор ойлари учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг захирага қўйиш тармоқ жадвали 8-иловага*;
тумандаги ижтимоий соҳа муассасаларида 2013-2014 йил қиш-баҳор ойлари учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захира омборларига жамғарилиши юзасидан тақдим этилган маълумотлар ва ҳисоботларни хаққонийлигини жойларда ўрганиш бўйича назорат гуруҳи 9-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1—9-иловалар берилмайди.
3. Туман ишчи гуруҳи (М. Жўрабоев)га:
5 кун муддатда, захирага жамғариладиган маҳсулотлар ҳажмларидан келиб чиққан ҳолда, уларни қиш-баҳор ойларида сифатли сақланишини таъминлаш мақсадида, маҳсулотларни жойлаштирадиган омборлар ва совутгичли сиғимларнинг манзилли рўйхатини аниқлаб, тайёр ҳолга келтириш ишларини ташкил қилиш;
захира тадбирларига жалб қилинган тайёрловчи савдо ташкилотлари, йирик корхона ва ташкилотлар, соғлиқни сақлаш, халқ таълими, касб-ҳунар коллежлари, бандлик ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизими муассасалари билан маҳсулот етиштирувчи деҳқон ва фермер хўжаликлари ҳамда томорқа эгалари билан шартномалар тузилишини ҳамда бўнак маблағлари ажратилишини таъминлаш;
тузилган шартномалар асосида, тайёрловчи савдо ташкилотларнинг молиявий имкониятларини таҳлил қилиб, уларни банк кредитлари ва нақд пул маблағларига бўлган эҳтиёжини банклар кесимида аниқлаб, буюртмалар таклифини тайёрлаш;
захира тадбирларига жалб қилинган соғлиқни сақлаш, халқ таълими, касб- ҳунар коллежлари, туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизими муассасаларига 2013 йилнинг декабрь ойи ва 2014 йилнинг январь — май ойларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш мақсадлари учун сарф-харажатлар сметасига киритилган маблағларни жойлардаги молия органлари томонидан ажратилишини таъминлаш чораларини кўриш;
йирик корхоналар ва ташкилотлар томонидан қиш ва баҳор ойларида ишчи-ходимлари сонидан келиб чиққан ҳолда, асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захира омборларига қўйилишини назорат қилиш вазифалари юклатилсин.
4. Туман «Деҳқон бозори» МЧЖ (Х. Иргашев) ва алоқадор ташкилот, муассасалар раҳбарларига захира ҳажмларидан келиб чиқиб, кредит ресурсларига ва нақд пул маблағларига бўлган талабни тижорат банкларига бир ҳафта муддатда тақдим этсин.
5. Тумандаги тижорат банклари раҳбарларига:
тузилган шартномалар асосида, тайёрловчи савдо ташкилотларининг молиявий имкониятларини таҳлил қилиб, уларни банк кредитлари ва нақд пул маблағларига бўлган талабини банклар кесимида аниқлаш;
захира тадбирларига жалб қилинган тайёрловчи корхона ва ташкилотларга асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни захирага ғамлаш учун зарур бўлган кредит ресурслари ва нақд пулни тақдим қилинган буюртмаларга асосан молиялаштириш ва ҳар ҳафтада туман ҳокимлигига маълумот тақдим этиб бориш вазифаси юклатилсин.
6. Туман Молия бўлими (А. Юлдашев)га:
захира тадбирларига жалб қилинган соғлиқни сақлаш, халқ таълими, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизими муассасаларида 2013 йилнинг декабрь ойи ва 2014 йилнинг январь — май ойларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш мақсадлари учун сарф-харажатлар сметасига киритилган маблағларни молия органи томонидан ажратилишини таъминлаш чораларини кўриш;
2013-2014 йил қиш ва баҳор ойлари учун асосий турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини жамғариш тадбирларига жалб қилинган ижтимоий муассасаларини молия бўлими томонидан молиялаштириш масаласини назоратга олиш ва ҳар ҳафта якуни билан молиялаштиришнинг бориши тўғрисидаги таҳлилий маълумотларни туман ҳокимлигига тақдим этиб бориш юклатилсин.
7. Туман Деҳқон бозори (Х. Иргашев) туман ҳокимлиги билан биргаликда 2013-2014 йил қиш-баҳор мавсумида туман аҳолиси эҳтиёжини қондириш мақсадида асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бозорларда, савдо дўконларида узлуксиз ва барқарор нархларда сотилиши юзасидан аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқсин.
8. Туман Молия бўлими (А. Юлдашев), Ғазначилик бўлими (М. Танибердиев), Халқ таълими бўлими (И. Хакимов), Тиббиёт бирлашмаси (О. Сайдахмедов), мактаб, мактабгача таълим муассасалари, шифохоналар қиш-баҳор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини арзон нархларда захирага ғамлаш масалаларида шахсан масъул ва жавобгар эканликлари тўғрисида «огоҳлантирилсин».
9. Туман Иқтисодиёт бўлими (А. Собиров)га:
2013-2014 йил қиш-баҳор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага ғамлаш бўйича ҳафталик мониторинг жорий этиш;
ҳар ҳафтада қиш-баҳор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага ғамлаш (закладка) топшириғини ижтимоий соҳа муассасалари кесимида бажарилиши тўғрисидаги, декабрь ойидан бошлаб 2014 йилнинг июнь ойигача тармоқ жадвали ишлаб чиққан ҳолда савдога чиқарилиши тўғрисидаги маълумотларни ҳар 10 кунда Иқтисодиёт бош бошқармасига ҳамда вилоят ҳокимлигига тақдим этиш вазифаси юклатилсин.
10. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2013 йил 5 сентябрь кунги 405-сонли қарори бекор қилинсин..
11. Туман ҳокимининг ушбу қарори расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
12. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари М. Жўрабоев зиммасига юклатилсин.
Ҳоким Н. НАЗИРОВ
Навбаҳор ш.,
2013 йил 27 декабрь,
564-сон
(«Навбахор» газетаси, 07.01.2014 й., 2 (610)-сон)