Фарғона вилояти Қўқон шаҳар ҳокимининг
Қарори
Трактор транспорти ва уларнинг тиркамаларини, йўл қурилиш машиналарини йиллик техник кўриқдан ўтказиш ҳамда механизатор ҳайдовчиларнинг малакасини ошириш ҳақида
Мазкур қарор Фарғона вилояти Қўқон шаҳар ҳокимининг 2015 йил 26 январдаги 31-сонли «Шаҳар ҳудудидаги корхона ва ташкилотлардаги трактор транспортлари ҳамда уларнинг тиркамаларини йиллик техник кўрикдан ўтказиш ва механизатор ҳайдовчиларини малакасини ошириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги «Қишлоқ ҳўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 345-сонли қарорида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосан 2014 йилда шаҳардаги корхона ва ташкилотларда мавжуд бўлган трактор транспорти ва уларнинг тиркамаларини, йўл қурилиш машиналарини йиллик техник кўрикдан сифатли, тўлиқ ўтказиш, механизатор ҳайдовчиларни малакасини ошириш, техник воситаларидан унумли фойдаланиш, техника хавфсизлигини таъминлаш, йўл улов ҳодисаларини олдини олиш мақсадида қарор қиламан:
1. Шаҳардаги корхона ва ташкилотларда мавжуд бўлган трактор транспорти ҳамда уларнинг тиркамаларини, йўл қурилиш машиналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш комиссия таркиби 1-иловага*, трактор транспорти ҳамда уларнинг тиркамалари, йўл қурилиш машиналари техник кўрикдан ўтказиладиган корхона ва ташкилотлар рўйхати 2-иловага*, техник кўрикдан ўтказиш тартиби 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1—3-иловалар берилмайди.
2. Шаҳардаги тегишли корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари томонидан мазкур қарорнинг 1-иловасида кўрсатилган комиссия аъзоларини трактор транспорти ҳамда уларнинг тиркамаларини, йўл қурилиш машиналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш даврида комиссия таркибида фаолият олиб боришлари учун ойлик иш ҳақларини сақлаган ҳолда вазифаларидан озод қилиб, Қўқон шаҳар Давлат техника назорати инспекциясига келишлари таъминлансин.
3. Шаҳар худудида жойлашган, тасарруфида қишлоқ ҳўжалиги техникалари ҳамда уларнинг тиркамалари, йўл қурилиш машиналари бўлган корхона ва ташкилот раҳбарлари томонидан мавжуд техникаларни техник кўрикдан ўтказиш учун белгиланган муддатда, сифатли тайёрлаш вазифаси юклатилсин.
4. Қўқон шаҳар Давлат техника назорати инспекцияси бош инспектори Э. Комилов, Қўқон шаҳар Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошлиғи Р. Бегматов, шаҳар ҳокимлиги ЙТТБО бошлиғи Б. Эргашевлар ўзаро ҳамкорликда:
Механизатор ҳайдовчиларни малакасини ошириш, техника ҳавфсизлиги, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш юзасидан механизатор ҳайдовчиларни жалб қилган ҳолда давра суҳбатлари ташкил этиш вазифаси топширилсин.
5. «Қўқон садоси» ва «Знамя труда» рўзномалари бирлашган таҳририяти (А. Муҳаммадиев), «Мулоқот» телеканали (Х. Шерматов) томонидан трактор транспортлари ва уларнинг тиркамалари, йўл қурилиш машиналарни йиллик техник кўрикдан ўтказиш жараёнини оммавий ахборот воситалари орқали ёритиб бориш вазифаси топширилсин.
6. Белгилансинки, ушбу қарор оммавий ахборот воситаларида расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
7. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан шаҳар ҳокимининг 2013 йил 11 мартдаги 98-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари М. Турдикулов зиммасига юклатилсин.
Ҳоким А. АБДУЛЛАЕВ
Қўқон ш.,
2014 йил 28 январь,
42-сон
(«Қўқон садоси» газетаси, 06.02.2014 й., 6 (12838)-сон)