Фарғона вилояти Марғилон шаҳар ҳокимининг
Қарори
Шаҳар худудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларни тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунининг 13-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомига мувофиқ транспорт воситаларининг 2014 йилда мажбурий техник кўрикини ташкил қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимяти тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасига асосан қарор қиламан:
1. Шаҳар худудидаги мулкчилик шаклидан қатьи назар, юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари ва уларни тиркамалари тегишли тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.
2. Шаҳарда транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:
а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жихозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларни тиркамалари — бир йилда икки марта:
б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили хам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — икки йилда бир марта:
в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — бир йилда бир марта:
г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси-шатакчи учун белгиланган муддатларда.
3. Мазкур қарорнинг 2-банди «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўрики:
биринчи марта — 1 мартдан 30 июнгача:
иккинчи марта — 1 сентябрдан 31 октябргача ўтказилсин.
Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан 30 июнгача ўтказилсин.
Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 январдан 31 августгача ўтказилсин.
* 1 ва 2-иловалар берилмайди.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йл 31 январ 54-сонли «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомини тасдиқлаш ҳақида»ги қарори 3-банди талабларидан келиб чиқиб, Шаҳар Мудофаа бўлими, Шаҳар ички ишлар бўлими ва Миллий хавфсизлик хизмати харбий бўлинмалари транспорт воситалари мажбурий техник кўриклари ўзларининг юқори ташкилотларининг қарори ва иш режаси асосида амалга оширилиши назарда тутилсин.
6. Мажбурий техник кўрик давомида комиссия таркибида иш олиб борган ходимларнинг доимий иш жойларидаги ойлик иш ҳақлари сақланиб қолинсин.
7. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан шаҳар ҳокимининг 16.01.2013 йилдаги 23-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ф. Шукуров зиммасига юклатилсин.
Ҳоким Ш. ЭРКАБОЕВ
Марғилон ш.,
2014 йил 3 январь,
10-сон