Фарғона вилояти Олтиариқ тумани ҳокимининг
Қарори
2014 йилнинг 1-ярим йиллиги учун «Аҳолини иш билан таъминлаш Дастури»ни тасдиқлаш тўғрисида
Туманда аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини амалга ошириш, аҳолини иш билан таъминлаш, ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддаси, 3-бандига мувофиқ қарор қиламан:
1. Олтиариқ тумани Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази томонидан ишлаб чиқилган 2014 йилнинг 1-ярим йиллигига мўлжалланган «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги туман бандлик дастури 1—11-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1—11-иловалар берилмайди.
2. «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги туман бандлик дастурининг бажарилишида қуйидаги чора-тадбирлар устувор вазифа этиб белгилансин ва амалга оширилсин;
Туман Агробанки (А. Шодмонов), туман Асакабанки (О. Иноятов), туман Халқ банки (У. Хайдаров) бошқарувчилари ва туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори (К. Қобилов) жойларда яратиладиган янги иш ўринлари учун ажратилаётган имтиёзли кредит маблағлари миқдорларини белгиланган тартибда ажратилишига амалий ёрдам бериш топширилсин;
Туман статистика бўлими (Ш Мамадалиев), туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (К. Қобулов) бошлиқлари ҳамкорликда жойларда яратиладиган янги иш ўринлари ҳисобини олиб бориш ишларини талаб даражасига етказиш ва ушбу кўрсаткич бўйича ҳисоботларни олиб бориш.
3. Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори (К. Қобулов)га;
ижтимоий муҳофазага муҳтож, меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган фуқароларни 2014 йилда ишга жойлаштириш бўйича қабул қилинган қарорларнинг амалга оширилишини таъминлаш ва назорат қилиш;
аҳолини иш билан таъминлашда ёшларга ва Хотин-қизларга алоҳида эътибор қаратиш;
«Аҳолини иш билан таъминлаш» Дастурида белгиланган вазифаларни бажарилишини таъминлаш ҳамда ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланишни ташкил этиш вазифалари топширилсин.
4. Туман «Давр овози» газетаси (О. Хакимов)га ушбу қарорни газетада ёритиш юклатилсин.
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А. Мамадалиев зиммасига юклатилсин.
Ҳоким А. БЎТАЕВ
Олтиариқ ш.,
2014 йил 13 январь,
16-сон
(«Давр овози» газетаси, 24.01.2014 й., 3 (9269)-сон)