Жиззах вилояти Зарбдор тумани ҳокимининг
Қарори
Туманда 2013 йилда қорамолчилик, паррандачилик, балиқчилик ва асаларичилик тармоқларини ривожлантириш, чорва моллари маҳсулдорлигини ошириш ва маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 21 ноябрдаги «2013 йилда Республикада қорамолчилик, паррандачилик, балиқчилик ва асаларичилик тармоқларини ривожлантириш, чорва моллари маҳсулдорлигини ошириш ва маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш тўғрисида»ги 01-03-34-5-сонли йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 21 ноябрдаги «2013 йил Республикада қорамолчилик, паррандачилик, балиқчилик ва асаларичилик тармоқларини ривожлантириш, чорва моллари маҳсулдорлигини ошириш ва маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш тўғрисида»ги 01-03-34-5-сонли йиғилиш баёни ижро учун қабул қилинсин.
2. Туманда қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими, тегишли ташкилот ва корхоналар томонидан 2013 йилда янгидан ишга тушириладиган қорамолчилик хўжаликлари лойиҳалари 1-иловага*;
паррандачилик хўжаликларини ташкил этиш бўйича лойиҳалар дастури ва намунавий маҳаллаларда саноат усулида парранда боқишни ташкил этиш лойиҳалар дастури 2-иловага*;
балиқчилик хўжаликларини ташкил қилиш бўйича лойиҳалар дастури 3-иловага*;
асаларичилик хўжаликларини ташкил этиш бўйича лойиҳалар дастури 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туманда 2013 йилда чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва асаларичилик лойиҳаларини ташкил этиш бўйича белгиланган ишларни амалга оширувчи ҳудудий ишчи гуруҳ таркиби 5-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1—5-иловалар берилмайди.
4. Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими, тегишли ташкилот ва корхоналар ҳамда тижорат банклари раҳбарлари 2013 йилда амалга оширилиши кўзда тутилган чорвачилик лойиҳаларини тўлиқ ишга туширилишига шахсан жавобгар эканлиги белгилансин.
5. Чорвачиликдаги асосий устувор вазифаларни амалга ошириш ва ишлаб чиқилган лойиҳаларнинг жойлардаги ижросини таъминлашни тизимли равишда ташкил этиш ва унинг назоратини олиб боришга:
қорамолчилик ва паррандачилик тармоқларини ривожлантиришга ветеринария бўлими (Г. Хусанов);
аҳоли хонадонларига парранда етказиб бериш бўйича «Маҳалла» ҳайрия жамоат фонди туман бўлими (К. Абдураззоқов) ҳамда ҚФЙ ва МФЙ раислари;
балиқчилик тармоғини ривожлантиришга туман солиқ инспекцияси (А. Каримов) жавобгар эканликлари белгилаб қўйилсин.
6. Тижорат банклари бошлиқлари:
2013 йилда амалга оширилиши кўзда тутилган лойиҳалар учун зарур бўладиган кредит маблағларини ажратиш бўйича тегишли чора-тадбирларни белгиласинлар ҳамда ҳар бир лойиҳа бўйича кредит маблағларини ажратиш чораларини кўрсинлар ва ҳар ой якунларига кўра лойиҳаларни молиялаштириш натижалари бўйича туман ҳокимлиги ва қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимига маълумот бериб борсинлар.
7. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
8. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Н. Абдусаидов, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи А. Пардаев зиммаларига юклатилсин.
Ҳоким Э. ҒАЙБУЛЛАЕВ
Зарбдор ш.,
2013 йил 31 июль,
902-сон