02.08.2013 йилдаги 172-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах вилояти ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах вилоятидаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2013 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги «Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 102-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами 2009 й., 4-сон, 26-модда) ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси, Молия ва Иқтисодиёт вазирликлари билан келишилган 2012 йил 10 декабрдаги 01/14-48, 14, ва БЮ/03-04-06/182-сонли давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини инобатга олган ҳолда вилоятдаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2013 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкаларини тасдиқлаш мақсадида, қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Жиззах вилоятидаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2013 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари 1-иловага*, ижара тўловининг энг кам ставкалари 25 фоизга камайтирилиши белгиланган узоқ ва бориш қийин бўлган аҳоли пунктлари рўйхати 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1 ва 2-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ижара маркази» давлат унитар корхонаси (О. Искандархўжаев):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижара ҳақи қийматини белгилашда 1-иловада кўрсатилган давлат кўчмас мулки учун қўлланиладиган энг кам ставкаларидан таянч сифатида фойдаланилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ижара тўловини тўлаш кечиктирилганлиги учун ундирилган пеня суммаси ва шартнома шартлари бузилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сонли қарори билан тасдиқланган «Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 23-бандига мувофиқ жарима ундирилиши белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сонли қарори билан тасдиқланган «Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 33-бандига асосан ижарага берувчи ижарага берилган давлат мулки тўғрисида ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10 кунигача тегишли равишда вилоят ҳокимлигининг Молия бошқармасига маълумот тақдим этиб бориши белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилаб қўйилсинки, давлат мулкини ижарага бериш шартномасини расмийлаштириш ва тузишда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиниши юзасидан ижарага берувчи шахсан жавобгар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
балансида сақловчи йил чорагида камида бир марта ўзи унинг юритишида бўлган давлат мулкини хатловдан ўтказишга ва фойдаланилмаётган давлат мулки аниқланган тақдирда 10 кун мобайнида ижарага берувчига давлат мулки жойлашган жойни, миқдори, таркиби ва бошқа умумий тавсифларини кўрсатган ҳолда маълумотлар тақдим этишга мажбур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари Р. Кенжаев зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким С. ИСМАИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 2 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
172-сон