Жиззах вилояти Зарбдор тумани ҳокимининг
Қарори
Зарбдор туманининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ҳамда маҳаллий бюджетнинг асосий параметрлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги Давлат бюджети тўғрисида»ги 2012 йил 16 ноябрдаги 576-II-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 й., 11-сон, 309-модда), Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги Давлат бюджети тўғрисида»ги 2012 йил 6 декабрдаги СҚ-343-II-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 й., 12-сон, 345-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-1887-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 587-модда) ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ-1887-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. 2013 йил учун:
Туманни ривожлантиришнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози 1-иловага* мувофиқ;
туманнинг маҳаллий бюджети асосий параметрлари 2-иловага* мувофиқ;
туман маҳаллий бюджетининг даромадлар ва харажатлар ҳажмлари, вилоят бюджетидан мақсадли субвенцияларнинг чекланган миқдорлари 3-иловага* мувофиқ;
туман маҳаллий бюджетига умумдавлат солиқлар тушумларидан ажратмалар нормативлари 4-иловага* мувофиқ;
туман маҳаллий бюджети айланма касса маблағининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорлари 5-иловага* мувофиқ;
тадбиркорлик фаолияти айрим турлари бўйича юридик ва жисмоний шахсларга белгилаб қўйилган солиқлар ставкалари 6-иловага* мувофиқ;
юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар (якка тартибдаги тадбиркорлар)га белгилаб қўйилган солиқ ставкалари 7-иловага* мувофиқ;
маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари 8-иловага* мувофиқ;
савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига, шунингдек шу соҳага тегишли микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкалари 9-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1—9-иловалар берилмайди.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қароридаги тегишли иловалари билан;
юридик шахслардан олинадиган даромад (фойда) солиғи ставкалари;
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари;
ягона солиқ тўлови ставкалари;
республикада ишлаб чиқариладиган ва рўйхат бўйича четдан келтириладиган акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкалари;
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари;
ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари;
имзоланадиган бонус ва тижорат топилмаси бонуси;
айрим турдаги маҳсулотлар бўйича ортиқча фойдадан солиқ ставкалари;
юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган мулк солиғи ставкалари;
юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари;
ягона ер солиғи ставкалари;
қўшилган қиймат солиғи ставкаси 20 фоиз миқдорида;
Ўзбекистон Республикаси резидентларига дивидентлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромад солиғи ставкалари 10 фоиз миқдорда;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар ва йиғимлар ставкалари тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Белгиланган солиққа тортиш объектларидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар ставкалари 1,6 фоиз, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар ставкалари 1,4 фоиз ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар ставкалари 0,5 фоиз миқдорида;
маблағларни бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарорининг тегишли иловасида келтирилган нормативларга мувофиқ тақсимланган ҳолда ягона ижтимоий тўлов ставкаси 25 фоиз миқдорида;
фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий суғурта бадаллари ставкаси 6,0 фоиз миқдорида.
4. 2013 йилнинг 1 январидан бошлаб:
Ягона солиқ тўловини тўловчи барча шахслар учун (чакана савдо корхоналари бундан мустасно) ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорини хисоблаш учун ягона база — улар эгаллаб турган ер участкаси майдонидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланадиган ер солиғининг уч карра миқдоридаги суммаси белгиланганлиги ҳамда бунда чакана савдо корхоналари учун айнан шу турдаги фаолиятни амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган белгилаб қўйилган солиқ суммасидан келиб чиққан ҳолда ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорини ҳисоблаш тартиби сақлаб қолинганлиги;
Ихтисослаштирилган «Шаробсавдо» ҳудудий базалари учун чакана ва улгуржи товар айланмаси бўйича ягона солиқ тўлови ставкаси 5 фоиз миқдорида белгиланганлиги;
ундиришни солиқ тўловчиларнинг мулкига қаратиш учун солиқ қарздорлигининг энг кам миқдорлари 10-иловага* мувофиқ белгиланганлиги;
* 10-илова берилмайди.
мобиль алоқа хизмати кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўлов ҳақи маблағларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарорининг 27-иловасига мувофиқ тақсимланган ҳолда, ойига 500 сўм миқдорида белгиланганлиги;
«Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси автомобиль газ тўлдиргич компрессор станцияларига (шу жумладан ўз балансида автомобиль газ тўлдиргич компрессор станциялари бўлган юридик шахсларга) сотадиган табиий газнинг улгуржи-сотиш нархига қўшимча равишда ҳар бир куб метри учун 200 сўм миқдорда солиққа тортилмайдиган махсус инвестиция устама ҳақи белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
5. Ягона солиқ тўлови тушумлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ҳамда бюджетдан ташқари Таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси ўртасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган миқдорларда тақсимланиши маълумот учун қабул қилинсин.
6. 2013 йилнинг 1 январидан бошлаб:
«Ўзнефтмаҳсулот» АК нефть базалари томонидан ажратилган лимитларга мувофиқ автомобиль бензини ва дизель ёнилғисини сотиш бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган ташкилотларга чакана нархларда, автомашиналарга ёнилғи қуйиш шахобчаларига эса — чегирмани ҳисобга олган ҳолда чакана нархларда амалга оширилиши белгиланганлиги;
бензин ва дизель ёнилғисининг чакана ҳамда улгуржи нархлари ўртасида нефть базаларининг қўшимча нархлари ва чегирма миқдори чиқариб ташланганда ҳосил бўладиган тафовут бензин ва дизель ёнилғисини автомашиналарга ёнилғи қуйиш шаҳобчаларига сотилганида белгиланган тартибда нефтни қайта ишлаш заводларига ўтказилиши маълумот учун қабул қилинсин.
7. Туман ҳокимияти ва давлат бошқаруви органларининг барча даражалардаги маҳаллий бюджет даромадлари ва харажатларини шакллантиришдаги роли, мустақиллиги ва масъулиятини ошириш, маҳаллий бюджетнинг Давлат бюджетидаги улушини кўпайтириш мақсадида қуйидаги умумдавлат солиқлари ва бошқа даромадлар:
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг тадбиркорлик фаолияти айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ;
юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар (якка тартибдаги тадбиркор)дан олинадиган қатъий белгиланган солиқ;
туманда ишлаб чиқариладиган ўсимлик мойи ва пиво маҳсулотининг акциз солиғи;
давлат божлари, йиғимлар ва жарималар 11-иловага* мувофиқ тўлиқ ҳажмда туман маҳаллий бюджети даромадларига ўтказилсин.
8. 2013 йил учун туман маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган болалар мактабгача таълим муассасаларида болаларни жойлаштириш учун олинадиган ота-оналар тўлови миқдори 12-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 11-12-иловалар берилмайди.
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсатгичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-1245-сон қарори 24-бандининг амал қилиши 2014 йилнинг 1 январигача узайтирилгани маълумот учун қабул қилинсин.
10. Туман ҳокимлиги молия бўлимининг туман маҳаллий бюджетининг 2012 йилги асосий кўрсаткичларини аниқлаштириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
11. Туман молия бўлими ва ғазначилик бўлинмаси, туман банклари билан биргаликда 2013 йилнинг январь ойида, ўтказилган операцияларни 2012 йилги туман маҳаллий бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирган ҳолда, 2013 йилги туман маҳаллий бюджети ижроси бўйича қонун хужжатларида белгиланган тартибда якуний операциялар ўтказсинлар.
12. «Зарбдор» газетаси таҳририяти (А.Ўсканов)га мазкур қарорнинг тўлиқ матнини газетада чоп этилишини таъминласин.
13. Мазкур қарор халқ депутатлари туман Кенгаши тасдиғига киритилсин.
14. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Н. Абдусаидов зиммасига юклатилсин.
Ҳоким Э. ҒАЙБУЛЛАЕВ
Зарбдор ш.,
2013 йил 27 июль,
894-сон