ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН «ЎЗКОММУНХИЗМАТ» АГЕНТЛИГИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН «ЎЗКОММУНХИЗМАТ» АГЕНТЛИГИНИНГ
Қарори
Коммунал хизматларга тарифларни шакллантириш ва рентабелликнинг чекланган даражасини жорий этиш бўйича низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 12 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2198-1]
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 52 (I)-сон) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва «Ўзкоммунхизмат» агентлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг 2011 йил 19 январдаги 1, 2 ва 01-88 сонли қарори (рўйхат рақами 2198, 2011 йил 19 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 7-8-сон, 76-модда) билан тасдиқланган Коммунал хизматларга тарифларни шакллантириш ва рентабелликнинг чекланган даражасини жорий этиш бўйича низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 15 апрель,
33-сон
Иқтисодиёт вазири Г. САИДОВА
Тошкент ш.,
2014 йил 15 апрель,
65-сон
«Ўзкоммунхизмат» Агентлиги бош директори У. ХАЛМУХАМЕДОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 15 апрель,
03-1/392-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг 2014 йил 15 апрелдаги 33, 65 ва 03-1/392-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Коммунал хизматларга тарифларни шакллантириш ва рентабелликнинг чекланган даражасини жорий этиш бўйича низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 6-банднинг иккинчи — олтинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.
2. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 313, 317 ва 3252-моддаларига мувофиқ коммунал хўжалик тизимининг иссиқлик, сув таъминоти ташкилотлари учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ва бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг солиқ солинадиган базаси этиб, маҳсулотларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қўшилган қиймат солиғи ва тегишинча иссиқлик таъминоти ташкилотлари учун иссиқлик энергиясининг, сув таъминоти ташкилотлари учун сувнинг харид қиймати чегириб ташланган ҳолда реализация қилинган ҳажми ҳисобланади.».
3. 16-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
4. 23-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
5. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган.
Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А. АБДУҲАКИМОВ
2014 йил 15 апрель
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 20-сон, 231-модда)