ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ
буйруғи
Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаро авиациясида авиация хавфсизлиги бўйича инструкторларни сертификациядан ўтказиш» авиация қоидаларини (ЎзР АҚ-182) тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 18 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2576]
Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 июлдаги 256-сон «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясини ғайриқонуний аралашув ҳаракатларидан авиация хавфсизлиги жиҳатидан ҳимоялашни таъминлаш Миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаро авиациясида авиация хавфсизлиги бўйича инструкторларни сертификациядан ўтказиш» авиация қоидалари (ЎзР АҚ-182) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Бошлиқ Т. ЎЛЖАЕВ
Тошкент ш.,
2014 йил 4 апрель,
44-н-сон
Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2014 йил 4 апрелдаги 44-н-сонли буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаро авиациясида авиация хавфсизлиги бўйича инструкторларни сертификациядан ўтказиш» авиация қоидалари (ЎзР АҚ-182)
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 июлдаги 256-сонли «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясини ғайриқонуний аралашув ҳаракатларидан авиация хавфсизлиги жиҳатидан ҳимоялашни таъминлаш Миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари талабларига, шунингдек Фуқаро авиацияси халқаро ташкилотининг стандартлари ва тавсияларига мувофиқ, фуқаро авиациясида авиация хавфсизлиги бўйича инструкторларни сертификациядан ўтказиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Қоидалар талаблари фуқаро авиациясининг сертификациядан ўтказилган ўқув юртларига (бундан буён матнда ўқув юрти деб юритилади) нисбатан татбиқ этилади.
2. Авиация хавфсизлиги бўйича инструкторларни сертификациядан ўтказиш ишга қабул қилишда ва иш жараёнида уларнинг касбига муносиб ёки номуносиблигини холисона баҳолаш, зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш юзасидан масъулиятини янада ошириш мақсадида амалга оширилади. Бунда авиация хавфсизлиги бўйича инструктор деганда ўқув юртининг авиация хавфсизлиги масалалари бўйича ходимларни тайёрлашни амалга оширувчи мутахассиси тушунилади.
3. Авиация хавфсизлиги бўйича инструкторлар дастлабки ва такрорий сертификациядан ўтишлари шарт.
4. Дастлабки сертификация авиация хавфсизлиги бўйича инструкторларнинг касбий лаёқатини аниқлаш, назарий ва амалий тайёргарликларини баҳолаш учун ишга қабул қилишдан олдин ўтказилади.
5. Такрорий сертификация ўқув юртининг авиация хавфсизлиги бўйича инструкторларнинг касб маҳоратини иш давомида такомиллаштириш, услубий маҳорат ва билимларини текшириш мақсадида икки йилда бир марта ўтказилади.
2-боб. Авиация хавфсизлиги бўйича инструкторларни сертификациядан ўтказишни ташкил қилиш
6. Ўқув юрти авиация хавфсизлиги бўйича инструкторни унинг сертификати амал қилиш муддати тугашидан икки ой олдин такрорий сертификациядан ўтиши лозимлиги ҳақида хабардор қилади.
7. Авиация хавфсизлиги бўйича инструкторларнинг сертификация имтиҳонлари (бундан буён матнда сертификация имтиҳонлари деб юритилади) саволлари ўқув юрти томонидан ишлаб чиқилади ҳамда сертификация имтиҳонлари бошланишидан уч ой олдин ўқув юрти раҳбари томонидан тасдиқланади.
8. Сертификация имтиҳонларидан олдин авиация хавфсизлиги бўйича инструкторлар ҳамда авиация хавфсизлиги бўйича инструктор лавозимига номзодлар (бундан буён матнда инструкторликка номзод деб юритилади) саволлар билан танишиш ҳуқуқига эга.
9. Ўқув юрти раҳбарининг буйруғига асосан сертификация имтиҳонларини ўтказиш учун авиация хавфсизлиги соҳаси бўйича малакали мутахассислардан иборат бўлган камида беш кишилик таркибда комиссия тузилади.
10. Комиссия:
сертификация имтиҳонларини ўтказиш жойи, санаси ва вақтини белгилайди ва эълон қилади;
сертификация имтиҳонларни ўтказади ва натижаларини эълон қилади;
сертификация имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган авиация хавфсизлиги бўйича инструкторлар ва инструкторликка номзодларга сертификат расмийлаштириб беради.
11. Дастлабки сертификациядан ўтиш учун инструкторликка номзод ариза ва паспортининг нусхасини, такрорий сертификациядан ўтиш учун авиация хавфсизлиги бўйича инструктор паспортининг нусхасини комиссияга тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Авиация хавфсизлиги бўйича инструкторлар ва инструкторликка номзодларнинг тақдим этган ҳужжатлари шу куннинг ўзида комиссия томонидан кўриб чиқилади ҳамда сертификация имтиҳонларини ўтказиш жойи, санаси ва вақти эълон қилинади.
3-боб. Фуқаро авиациясида авиация хавфсизлиги бўйича инструкторлар ва инструкторликка номзодларга талаблар
13. Авиация хавфсизлиги бўйича инструкторлар ва инструкторликка номзодлар авиация хавфсизлиги соҳасида зарур билимларга эга бўлиши лозим.
14. Авиация хавфсизлиги бўйича инструкторлар қуйидагиларни билишлари керак:
авиация хавфсизлиги соҳасидаги миллий қонунчиликни ҳамда Фуқаро авиацияси халқаро ташкилотининг стандартлари ва тавсияларини;
аэропорт ҳудудига кириб-чиқиш ва назорат қилиш бўйича тизимни;
ерда ва парвозда хавфсизликни таъминлашни;
йўловчини ҳаво кемасига чиқишидан олдин текшириш чораларини;
юк ва багажларни текшириш чораларини;
ҳаво кемасини қўриқлаш ва текшириш чораларини;
ҳаво кемасида ташилиши тақиқланган буюм ва воситаларни;
терроризм ҳақидаги умумий маълумотларни.
4-боб. Сертификация имтиҳонларини ўтказиш
15. Сертификация имтиҳонларида комиссия аъзоларининг камида ярми иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади.
16. Сертификация имтиҳонларидан ўтиш учун авиация хавфсизлиги бўйича инструкторлар ва инструкторликка номзодлар сертификация имтиҳонлари ўтказиладиган жойга ўз вақтида паспортлари билан етиб келишлари шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Сертификация имтиҳонларига паспортисиз келган ёки кечикиб келган авиация хавфсизлиги бўйича инструкторлар ва инструкторликка номзодлар сертификация имтиҳонларига келмаган ҳисобланади ва навбатдаги сертификация имтиҳонларидан ўтадиган авиация хавфсизлиги бўйича инструкторлар ва инструкторликка номзодлар рўйхатига киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Сертификация имтиҳонлари тест синовлари ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
19. Тест синовлари 100 та саволдан иборат бўлиб, ҳар бир тўғри жавоб учун 1 баллдан қўйилади. 60 балл ва ундан ортиқ балл тўплаган авиация хавфсизлиги бўйича инструкторлар ва инструкторликка номзодлар сертификация имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган ҳисобланади.
20. Сертификация имтиҳонлари натижаларига асосан комиссия томонидан тегишли қарор қабул қилинади.
21. Сертификация имтиҳонларидан ўтган авиация хавфсизлиги бўйича инструкторлар ва инструкторликка номзодларга икки иш куни ичида мазкур Қоидаларнинг иловасига мувофиқ шаклда сертификат расмийлаштириб берилади.
22. Сертификация имтиҳонларидан ўта олмаган авиация хавфсизлиги бўйича инструкторлар ва инструкторликка номзодлар навбатдаги сертификация имтиҳонларидан ўтадиганлар рўйхатига киритилади.
23. Тўплаган балларидан норози бўлган авиация хавфсизлиги бўйича инструкторлар ва инструкторликка номзодлар комиссияга ёки ўқув юрти раҳбарига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
24. Авиация хавфсизлиги бўйича инструкторлар ва инструкторликка номзодлар комиссиянинг қарори устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаро авиациясида авиация хавфсизлиги бўйича инструкторларни сертификациядан ўтказиш» авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-182)
ИЛОВА
ИЛОВА
| | | | |
НАМУНА |
|
| ||||
| | | | | |
|
Фуқаро авиациясида авиация хавфсизлиги бўйича инструкторнинг | ||||
| | | | | |
| | | |
_____АА____ |
___0000000__ |
| | | |
(серияси) |
(рақами) |
| | | | | |
|
| ||||
|
сертификация имтиҳонларини муваффақиятли топширди ва у фуқаро авиациясида авиация хавфсизлиги бўйича инструктор лавозимида ишлаши мумкин. | ||||
| | | | | |
| Сертификат |
_____________________________________гача амал қилади. | |||
| | | (йил, кун ва ой) | | |
| Комиссия раиси: | ____________ |
_______________________________ | ||
| |
(имзо) |
(фамилияси, исми, отасининг исми) | ||
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 16-сон, 188-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 23.05.2023 й., 10/23/2576-1/0291-сон)