Ҳужжат кучини йўқотган 20.11.2019 16.04.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2575
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қарори, 16.04.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2575
Кучга кириш санаси
21.04.2014
Ҳужжат кучини йўқотган 20.11.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликдан ўтиши лозим бўлган чақирилувчиларни тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 16 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2575]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2019 йил 31 октябрдаги 34, 28-сонли ««Ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликдан ўтиши лозим бўлган чақирилувчиларни тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2575-1, 20.11.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сонли «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликдан ўтиши лозим бўлган чақирилувчиларни тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мудофаа вазири Қ. БЕРДИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,

2014 йил 24 март,

6-сон

Фавқулодда вазиятлар вазири Т. ХУДАЙБЕРГЕНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 24 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-сон

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2014 йил 24 мартдаги 6 ва 4-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликдан ўтиши лозим бўлган чақирилувчиларни тайёрлаш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сонли «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликдан ўтиши лозим бўлган чақирилувчиларни тайёрлаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Чақирилувчиларнинг ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарлиги Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг (бундан буён матнда «Ватанпарвар» ташкилоти деб юритилади) ўқув муассасаларида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Чақирилувчиларни «Ватанпарвар» ташкилотида ўқитиш қуйидагиларни қамраб олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақирилувчиларни миллий истиқлол ғояси ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақирилувчиларга ҳарбий бурчни виждонан бажариш ва ҳарбий интизомни ўргатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақирилувчиларга ҳарбий техника ва қурол-аслаҳаларни ишлатиш ҳамда уларни созлаш ва техник хизмат кўрсатишни ўргатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақирилувчиларни чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик бўйича эгаллаган билим ва кўникмаларини янада такомиллаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ватанпарвар» ташкилотининг ўқув муассасаларида ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликка ўн етти ёшга тўлган, саломатлигига кўра ҳарбий хизматга яроқли ҳамда тайёргарлик тугаганидан кейин ҳарбий хизматга чақирилиши лозим бўлган чақирилувчилар жалб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликдан ўтиши лозим бўлган чақирилувчиларнинг сони, шунингдек уларнинг тайёргарлик дастурлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан биргаликда тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликдан ўтишга жалб этилган чақирилувчиларнинг машғулотларда иштирок этиши мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Чақирилувчиларни «Ватанпарвар» ташкилоти ўқув муассасаларига тайёрлаш учун юбориш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ватанпарвар» ташкилотининг ўқув муассасаларида чақирилувчиларни ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёрлаш режаси ҳар йили 10 декабргача Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Чақирилувчиларни ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёрлаш икки босқичда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-босқич — ҳар йили 15 мартдан 30 июлгача;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-босқич — ҳар йили 2 сентябрдан 15 январгача ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Чақирилувчилар 1-босқичда тайёрлаш учун ҳар йили январь-февраль ойларида, 2-босқичда тайёрлаш учун ҳар йили июль-август ойларида туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлими (бундан буён матнда МИБ деб юритилади) бошлиғи буйруғига асосан тузиладиган комиссия томонидан саралаб олинади. Бунда МИБ чақирув бўлими бошлиғи комиссия раиси, МИБ чақирилувчиларни ҳарбий хизматга тайёрлаш бўлинмаси бошлиғи ва «Ватанпарвар» ташкилотининг тегишли ўқув муассасаси бошлиғи комиссия аъзолари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қуйидагилар комиссиянинг вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақирув ёшидаги фуқароларга ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича «Ватанпарвар» ташкилоти ўқув муассасаларида тайёрлаш тартиби, ҳарбий хизматнинг нуфузи, муддатли ҳарбий хизматчилар учун яратилган имтиёз ва шарт-шароитлар ҳақида батафсил маълумот бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмонан соғлом, маънавий-ахлоқий ва ақлий жиҳатдан етук бўлган чақирилувчиларни суҳбат ўтказиш йўли билан саралаб олиш ҳамда уларни «Ватанпарвар» ташкилоти ўқув муассасаларида тайёрлаш учун тавсия этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Комиссия томонидан «Ватанпарвар» ташкилотининг ўқув муассасаларида тайёрлаш учун тавсия этилган чақирилувчилар Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 февралдаги 95-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий текширувдан ўтказиш тўғрисидаги низомга мувофиқ тиббий текширувдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Чақирилувчилар тиббий текширув натижаларига кўра ҳарбий хизматга яроқли деб топилганда, улар МИБ бошлиғининг буйруғига мувофиқ «Ватанпарвар» ташкилотининг ўқув муассасаларига мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда 3 та асл нусхада тузиладиган рўйхатга асосан юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур рўйхатнинг бир нусхаси «Ватанпарвар» ташкилотининг ўқув муассасасида, иккинчи нусхаси тегишли мудофаа ишлари бошқармасида, учинчи нусхаси МИБда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Машғулотлар бошланишидан 5 кун олдин МИБ томонидан чақирилувчиларга мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда чақирув қоғози юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Машғулотлар бошланишидан 3 кун олдин чақирилувчилар ва уларнинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилди МИБ томонидан «Ватанпарвар» ташкилотининг ўқув муассасасига топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Чақирилувчининг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдида қуйидагилар бўлиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақирилувчининг паспорти нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақирилувчининг маълумоти тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақирилувчининг таржимаи ҳоли;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг тавсифномаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий комиссия хулосаси қайд этилган тиббий варақа нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олти дона 3 х 4 см ўлчамдаги фотосурат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. «Ватанпарвар» ташкилотининг ўқув муассасаси томонидан мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда тузилган рўйхатга асосан чақирилувчиларни ўқув муассасасига қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур буйруқда ҳарбий техника мутахассислиги тури, гуруҳ рақами, чақирилувчиларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, тайёргарликнинг бошланиш ва тугалланиш санаси, масъул ўқитувчилар (таълим усталари), гуруҳ ва секция командирлари кўрсатилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Чақирилувчиларни автомототранспорт воситалари ҳайдовчилигига тайёрлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 2 августдаги 156-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасаларини ҳисобга олиш, имтиҳонларга рухсат бериш ва уларни ўтказиш, ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Чақирилувчиларни тайёрлаш ишини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. «Ватанпарвар» ташкилотининг ҳудудий кенгашлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили 1 мартгача жорий ўқув йили учун чақирилувчиларни тайёрлаш ҳамда таълим-тарбия жараёнини режалаштириш ишларини ташкиллаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий техника ва қурол-аслаҳаларни ишлатиш ва уларнинг тузилиши ўргатиладиган, лаборатория-амалий машғулотлар ўтказиш учун мўлжалланган ўқув синфлари, автодром, полигон ва бошқа ўқув объектларини тайёрланадиган мутахассисликларга мос равишда жиҳозлашни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўргазмали қуроллар ва услубий қўлланмаларни мунтазам янгилаб борилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир босқичдан олдин ўқув-моддий база ҳолатини кўрикдан ўтказади ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича тегишли ўқув муассасасига зарур тавсиялар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. «Ватанпарвар» ташкилотининг ўқув муассасалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақирилувчиларни гуруҳларга тақсимлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув жараёнини ўқув режа ва дастурларига мувофиқ ўтказилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақирилувчилар онгида юксак ватанпарварлик, маънавий-ахлоқий сифатлар шаклланишига қаратилган тарбиявий ишларни олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуролли Кучлар тизимида олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан ҳамкорликда амалий машғулотларни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақирилувчиларнинг умумқўшин ва жисмоний тайёргарликларининг сифатли олиб борилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий-амалий спорт турлари бўйича спорт секциялари фаолиятини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ётоқхонага жойлаштирилган чақирилувчиларнинг кундалик ҳаёт тарзи устидан доимий назорат олиб борилишини ташкил этади ҳамда машғулотлардан бўш вақтларида улар билан тарбиявий ва оммавий-спорт ишларини ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий техника, қурол-аслаҳа ва мол-мулклардан тўғри ва мақсадли фойдаланилишини ва уларнинг қатъий ҳисоб бўйича сақлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
машғулотлар ўтказилишидан олдин чақирилувчиларга хавфсизлик қоидалари бўйича йўл-йўриқлар ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғин ва бошқа нохуш ҳолатларнинг (авария, чақирилувчиларнинг тан жароҳати олишлари) олдини олишга қаратилган зарур чора-тадбирлар кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ётоқхонада яшовчи чақирилувчилар билан ҳар куни эрталаб 30 дақиқа бадан-тарбия машғулотлари ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Чақирилувчилар билан маънавий-маърифий тадбирлар ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари машғулотлар бошланишидан олдин 30 дақиқа давомида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Марш юриш тайёргарлиги жараёнида йўналишнинг камида 40 фоизи 10 — 12о қиялик ва кўтарилишлардан, тупроқ йўл, қумли-чўл ва тоғли ҳудудлардан, кечиб ўтиладиган сув ҳавзаларидан иборат бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Қуйидаги ҳолларда чақирилувчилар ўқув муассасаси бошлиғининг буйруғига асосан ўқишдан четлаштирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз хоҳишига кўра ариза билан мурожаат қилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сабабсиз равишда 74 соатдан ортиқ дарс қолдирганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Чақирилувчини ўқишдан четлаштириш ҳақидаги буйруқда чақирилувчининг ўқишдан четлаштирилганлиги сабаби ва асослари кўрсатилиши шарт. Мазкур буйруқнинг нусхаси тегишли МИБга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ўқув жараёнлари якунлангач, чақирилувчиларнинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдлари далолатнома асосида тегишли ўқув муассасаси бошлиғи томонидан МИБга топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг Марказий кенгаши билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий кенгаши раиси Р. НИЯЗОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 24 март
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликдан ўтиши лозим бўлган чақирилувчиларни тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

‎____________________________ тумани (шаҳри) мудофаа ишлари бўлими томонидан
‎‎_____________________________да жойлашган _____________________________ га
‎‎‎‎(ўқув муассасаси жойлашган манзил)

‎‎(ўқув муассасасининг номи)

‎‎
‎_____________________ мутахассислиги бўйича саралаб олинган чақирилувчиларнинг

‎‎‎РЎЙХАТИ

‎‎Ўқув жараёни 20__ йил «__»______ да бошланади ва 20 __ й. «__»_____ да тугалланади.

Т/р‎ Чақирилувчининг Ф.И.О. ‎‎Туғилган йили
‎‎Маълумоти‎ Яшаш манзили‎
‎‎Мудофаа ишлари бўлими бошлиғининг буйруғи сони ва санаси Ўқув муассасасига қабул қилинганлиги тўғрисидаги қайдлар‎

‎Жами ___________ нафар чақирилувчиларни 20 ___ йил «____» _________________ да
‎‎Топширди _______________________________________________________________

‎‎(Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, ҳарбий унвони, имзоси, фамилияси, исми
‎ва отасининг исми)

‎‎М.Ў.

‎‎Қабул қилди: _____________________________________________________________

‎‎(ўқув муассасаси бошлиғи, имзоси, фамилияси, исми ва отасининг исми)

‎‎М.Ў.‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликдан ўтиши лозим бўлган чақирилувчиларни тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

____-сонли ‎

‎‎Чақирилувчи ___________________________________________________________ га‎

‎‎(фамилияси, исми, отасининг исми)

‎‎Туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимининг 20 ___ йил «_____» ______________ даги _____-сонли буйруғига асосан, Сиз 20____ йил «______» ____________________ куни

‎‎___________________________________________________________ да жойлашган

‎‎(ўқув муассасаси жойлашган манзил)

‎‎______________________________________________________________________га

‎‎(ўқув муассасасининг номи)

‎машғулотларга етиб келишингиз сўралади.
‎‎________________________________туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлими бошлиғи
‎‎________________________________________________________________________

‎‎(ҳарбий унвони, имзоси, фамилияси, исми ва отасининг исми)

М. Ў.‎

‎‎------------------------------------------------------------------------------------
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 16-сон, 183-модда)