Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«СКС-2 қуриш орқали Шўртан конини қўшимча жиҳозлаш» инвестиция лойиҳасининг амалга оширилишини таъминлашига доир чора-тадбирлар тўғрисида
Шўртан конида углеводородларнинг қолдиқ захираларини максимал даражада қазиб олиш ҳисобига табиий газ қазиб олишни кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси йилига 9 млрд куб метр табиий газ қувватини сақлаб қолиш учун 18 та ишлатиш қудуғини бурғулашни, 16 та қудуқни капитал таъмирлашни, табиий газни йиғиш ва ташишнинг мавжуд тизимини кенгайтиришни ва сиқув компрессор станциясини қуришни назарда тутувчи 309,5 млн АҚШ долларига тенг миқдордаги капитал қўйилмаларни ўзлаштирган ҳолда «СКС-2 қуриш билан Шўртан конини қўшимча жиҳозлаш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириши;
кўрсатиб ўтилган инвестиция лойиҳаси доирасида танлов савдолари ўтказилгани ва умумий қиймати 177,795 млн АҚШ доллари бўлган асосий технологик асбоб-ускуналарни етказиб бериш бўйича шартномалар тузилгани маълумот учун қабул қилинсин.
2. «СКС-2ни қуриш орқали Шўртан конини қўшимча жиҳозлаш» инвестиция лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий параметрлари ва ишларни тугаллаш муддати 1-иловага* мувофиқ бўлган, 2014 йил декабрда фойдаланишга топшириладиган техник-иқтисодий асоси маъқуллансин.
3. Қуйидагилар:
«Ўзбекнефтгаз» МХКнинг эквиваленти 96,57 млн АҚШ долларига тенг бўлган ўз маблағлари;
«Ўзсаноатқурилишбанк» очиқ акциядорлик тижорат банки томонидан қайта молиялаштириладиган Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 53,36 млн АҚШ доллари миқдоридаги, тузилган шартномалар доирасида батафсил спецификациялар ва техник лойиҳа ечимлари ишлаб чиқилишига қараб, уларни Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида экспертизадан ўтказган ҳолда 7 йил муддатга, шу жумладан 2 йил имтиёзли давр билан, йиллик 3,5 фоизли ставка билан, шу жумладан қайта молиялаштирувчи банкнинг 0,5 фоизли маржаси билан бериладиган кредити;
Жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағлари ҳисобидан давлат тижорат Халқ банкининг 70,56 млн АҚШ долларига тенг миқдордаги кредити 7 йил муддатга, шу жумладан 2 йил имтиёзли давр билан, йиллик 10 фоиз ставкаси билан;
тижорат банклари, шу жумладан хорижий банкларнинг 89,02 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредитлари «СКС-2 қуриш орқали Шўртан конини қўшимча жиҳозлаш» инвестиция лойиҳасининг молиялаштириш манбалари этиб белгилансин;
4. «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси икки ой муддатда «СКС-2 қуриш орқали Шўртан конини қўшимча жиҳозлаш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун тижорат банклари, шу жумладан хорижий банкларнинг кредитлари жалб этилиши ва тегишли қарз битимлари имзоланишини таъминласин.
5. Белгилаб қўйилсинки:
«Ўзбекнефтгаз» МХК қарз олувчи ва инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ҳамда кредит маблағларидан мақсадли фойдаланиш учун масъул бўлган ижро этувчи орган ҳисобланади;
инвестиция лойиҳаси доирасида жалб этиладиган кредитларни қайтариш ва уларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
6. Қуйидагилар:
«СКС-2 қуриш орқали Шўртан конини қўшимча жиҳозлаш» инвестиция лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитини сўндиришнинг прогноз жадвали 2-иловага* мувофиқ;
«СКС-2 қуриш орқали Шўртан конини қўшимча жиҳозлаш» инвестиция лойиҳаси бўйича давлат тижорат Халқ банкининг асосий қарзини ва кредит фоизларини тўлашнинг ҳисоб-китоб жадвали 3-иловага* мувофиқ;
«СКС-2 қуриш орқали Шўртан конини қўшимча жиҳозлаш» инвестиция лойиҳаси бўйича тижорат банклари, шу жумладан хорижий банкларнинг асосий қарзи ва кредит фоизларини тўлашнинг ҳисоб-китоб жадвали 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1 — 4-иловалар берилмайди.
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси «СКС-2 қуриш орқали Шўртан конини қўшимча жиҳозлаш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида лойиҳа ҳужжатларининг белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилиши ва қурилиш-монтаж ишларининг бажарилиши сифати устидан тегишли давлат архитектура-қурилиш назоратини таъминласин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.А. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимовлар зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 9 апрель,
86-сон