Ҳужжат кучини йўқотган 03.04.2017 07.04.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2572
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қарори, 07.04.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2572
Кучга кириш санаси
14.04.2014
Ҳужжат кучини йўқотган 03.04.2017
Ҳужжат 14.04.2014 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Болалар соғломлаштириш оромгоҳлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 7 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2572]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 24 февралдаги 2-мҳ, 80-сонли «Болалар соғломлаштириш оромгоҳлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2872, 31.03.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 10 мартдаги 67-сон «Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 11-сон, 118-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарор қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Болалар соғломлаштириш оромгоҳлари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2011 йил 18 майдаги 15, 11-сон «Болалар соғломлаштириш оромгоҳлари ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 2235, 2011 йил 10 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 24-сон, 251-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ таълими вазири У. ИНОЯТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,

2014 йил 11 март,

9-сон

Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 11 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-сон

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2014 йил 11 мартдаги 9, 3-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болалар соғломлаштириш оромгоҳлари тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги ҳамда «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 10 мартдаги 67-сон «Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, болалар соғломлаштириш оромгоҳларининг (бундан буён матнда оромгоҳ деб юритилади) мақсади, вазифалари ва функцияларини ҳамда уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Оромгоҳ санитария-гигиена, санитария-эпидемиология ҳамда хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб берадиган ва қулай шароитда болаларнинг белгиланган кундалик ҳаёт тарзига риоя этиши, сифатли овқатланиши, ижодий салоҳиятининг ривожланиши, соғлом турмуш тарзи кўникмаларининг шаклланиши, дам олдирилиши, саломатликларининг тикланиши ва мустаҳкамланиши, жисмоний тарбия, спорт ва туризм билан шуғулланишларини таъминловчи соғломлаштириш муассасаси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низом талаблари касаба уюшмалари, давлат органлари ва улар тизимидаги ташкилотлар тасарруфида бўлган оромгоҳлар фаолиятига, шунингдек касаба уюшмалари маблағлари йўналтириладиган бошқа оромгоҳлар фаолиятига нисбатан татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Оромгоҳ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низом ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳамда ўз уставига амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Оромгоҳ юридик шахс ҳисобланади, ўз уставига, мустақил балансига, банк ҳисобварағига, ўз номи ёзилган муҳрга, юридик манзили кўрсатилган штамп ва бланкаларга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Оромгоҳ давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар (бундан буён матнда Балансда сақловчи деб аталади) томонидан ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оромгоҳ бир нечта Балансда сақловчи ва касаба уюшмалари органларининг биргаликдаги маблағлари асосида ташкил этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Оромгоҳнинг мақсади, вазифалари ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Оромгоҳнинг мақсади — болаларнинг ўқишдан ташқари вақтини сермазмун ўтказиш, уларнинг ҳам жисмоний, ҳам руҳий жиҳатдан ҳордиқ чиқаришларини таъминлаш, улар онгига миллий ғояни, ватанпарварлик туйғуларини ҳамда миллий ва умуминсоний қадриятларни сингдириш орқали ҳар томонлама баркамол авлодни вояга етказишдан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагилар оромгоҳнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларнинг дам олиши ва соғломлаштирилишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларнинг жисмоний, интеллектуал, маънавий ва ахлоқий камол топишига кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларни ўзбек халқининг тарихий ва миллий анъаналари ҳамда маънавий қадриятлари билан таништириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларда «оммавий маданият»нинг турли иллатларига қарши мафкуравий иммунитетни шакллантириш, улар онгига умуминсоний ва миллий қадриятларни сингдириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оромгоҳнинг моддий-техник таъминотини мустаҳкамлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оромгоҳ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Оромгоҳ ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларнинг ҳар томонлама камол топиши, хусусан, уларнинг шахси, қизиқишлари, иқтидорининг ривожланиши, мустақил билим олиши ва ижодий меҳнат қилиши учун зарур шарт-шароитлар яратади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларнинг эҳтиёжларига мувофиқ уларнинг ижодий имкониятларини ривожлантиришга қаратилган тўгараклар ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фан асослари бўйича қўшимча таълим хизматлари кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болалар билан санъат ва ҳунармандчилик йўналишлари бўйича машғулотлар ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қобилиятли, иқтидорли болаларни аниқлайди, уларнинг шахсини ривожлантиришга қаратилган мусобақалар, техник, бадиий ижодиёт, ўлкашунослик, экология ва бошқа йўналишлардаги тадбирларни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соғломлаштириш мавсумидан ташқари вақтларда шартнома асосида турли ташкилотлар билан семинарлар, спорт мусабақалари ва бошқа тадбирларни ўтказади, шунингдек ўз базасида дам олиш масканларини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оромгоҳ қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Оромгоҳ фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 10 мартдаги 67-сон қарори билан тасдиқланган Республика оромгоҳларида болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш концепциясига мувофиқ, оромгоҳлар 2 турга ажратилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) стационар оромгоҳлар — стационар база асосида қурилган ёки вақтинчалик ижарага олинган объектларда ташкил этилиб, унда болалар смена давомида яшайди. Мазкур оромгоҳлар стационар оромгоҳлар жойлашуви, таъминоти ва кун тартибини ташкил этишнинг санитария нормалари ва қоидалари талабларига асосан фаолият олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) кундузги оромгоҳлар — умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари, спорт, ижтимоий хизмат кўрсатиш, санаторий-курорт муассасалари, клублар қошида вақтинчалик ташкил этилиб, унда болалар фақатгина кундуз куни дам олдирилади ва соғломлаштирилади. Ушбу оромгоҳлар фаолияти таътил даврида болаларнинг кундуз куни дам олишларини таъминлаш ва соғломлаштириш оромгоҳлари жойлашуви, таъминоти ва кун тартибини ташкиллаштиришнинг гигиена талабларига мувофиқ юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Болалар оромгоҳларга йўлланма асосида юборилади. Бунда оромгоҳга йўлланмалар болаларнинг ота-оналари ишлаётган ташкилотлар, ота-оналар, ҳомийлар, касаба уюшмалари ташкилотларининг маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан харид қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Оромгоҳларда болаларни соғломлаштириш муддатлари ҳудудий соғлиқни сақлаш органларининг тавсиялари ва табиий-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсати томонидан белгиланади. Бунда соғломлаштириш муддатлари ёзги мавсумда 10 кундан, кузги, қишки ва баҳорги мавсумда 7 кундан кам бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Оромгоҳда болаларнинг ёшини ҳисобга олган ҳолда гуруҳлар тузилади. Гуруҳлардаги болалар сони 7 — 9 ёшдаги болалар учун 30 нафардан, 10 — 18 ёшдаги болалар учун 40 нафардан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Оромгоҳларда Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 10 мартдаги 67-сон қарори билан тасдиқланган Республика оромгоҳларида болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш концепциясида назарда тутилган хизматлар кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Оромгоҳларда дам олувчилар учун овқатланиш ва бошқа маиший шароитларни ташкил этишда санитария нормалари ва қоидаларига риоя қилиниши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Оромгоҳлар болаларнинг ёшини эътиборга олган ҳолда тарбиявий ишларнинг мазмуни бўйича қуйидаги ихтисослашган йўналишларда ташкил этилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
интеллектуал ривожлантириш оромгоҳлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт-соғломлаштириш оромгоҳлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
санаторий-соғломлаштириш оромгоҳлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат ва дам олдириш оромгоҳлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий-спорт оромгоҳлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экологик-биологик, ўлкашунослик оромгоҳлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ихтисослашган болалар оромгоҳлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташкилотчиларнинг таклиф ва ташаббуслари билан бошқа йўналишларда ҳам оромгоҳлар фаолияти ташкил этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Интеллектуал ривожлантириш оромгоҳлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Интеллектуал ривожлантириш оромгоҳлари фан олимпиадалари, таълим муассасалари бўйича ўтказилган бошқа мусобақалар ғолиблари бўлган 10–14 ёшдаги болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш учун ташкил этилган бўлиб, унда бир ёки бир нечта фанлар ёхуд тиллар чуқурлаштирилган тарзда ўрганилишига эътибор берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Интеллектуал ривожлантириш оромгоҳлари интеллектуал ўқув машғулотлари ва маданий-маърифий тадбирлар дастурлари асосида фаолият кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Интеллектуал ўқув машғулотлари дастури фан йўналишлари бўйича дарс ва тўгарак машғулотлари, маҳорат дарслари, фан кечалари, турли мусобақа, викторина ва бошқа танловлар шаклида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданий-маърифий тадбирлар дастури спорт мусобақалари, ижодий учрашувлар, адабий-бадиий кечалар ва концерт дастурлари, иншо ва расмлар танловлари, шунингдек оромгоҳлар учун тавсия этилган фильмлар намойиши шаклида ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Интеллектуал ўқув машғулотлари ва маданий-маърифий тадбирлар дастурларини амалга оширишда олимлар ва олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, адабиёт ва санъат арбоблари улар билан келишилган ҳолда таклиф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Спорт-соғломлаштириш оромгоҳлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Спорт-соғломлаштириш оромгоҳлари 8 — 18 ёшдаги болалар учун спорт йўналишидаги таълим муассасалари тарбияланувчиларининг ўқув-машқ машғулотларини давом эттиришлари, уларнинг спорт маҳоратини такомиллаштириш, жисмоний тайёргарлик даражасини ошириш, соғлиғини мустаҳкамлашга йўналтирилган бўлиб, унда болаларнинг ёши ва спорт турининг ўзига хос хусусиятлари асосида ҳар хил гуруҳлар тузилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Спорт-соғломлаштириш оромгоҳларидаги ўқув-машқ машғулотлари болалар спорт мактабларида ўтказиладиган ўқув жараёнининг давоми бўлиб, мазкур муассасалар учун мўлжалланган дастурлар асосида мураббийлар томонидан олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Спорт-соғломлаштириш оромгоҳига тарбиячи ва етакчилар сифатида болалар учун спорт йўналишидаги таълим муассасаларининг мураббийлари келишув бўйича жалб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-§. Санаторий-соғломлаштириш оромгоҳлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Санаторий-соғломлаштириш оромгоҳлари юрак қон-томир тизимининг касалланиши, нафас олиш, овқат ҳазм қилиш органлари, таянч-ҳаракат аппаратининг ўзига хос бўлмаган хусусиятлари билан бетоб бўлиб турадиган 7 — 14 ёшдаги болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш учун ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Санаторий-соғломлаштириш оромгоҳлари стационар база асосида қурилган соғломлаштириш оромгоҳлари, санатория туридаги мактаб-интернатлар, санаторий-профилакторийлар базасида, шунингдек ўрмон, дарё ва бошқа сув ҳавзалари ёнида жойлашган ҳамда етарли даражада кўкаламзорлаштирилган, зарур жиҳозлар билан таъминланган объектларда ташкил этилиши мумкин. Мазкур оромгоҳларда болаларнинг соғломлаштирилишини ташкил этиш даволаш-соғломлаштириш режимига қатъий риоя қилган ҳолда чиниқиш билан бирга олиб бориладиган даволаш бадан тарбияси, тўйимли овқатланиш ҳамда касаллик тури ва хусусиятига мос келувчи профилактик муолажага асосланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Санаторий-соғломлаштириш оромгоҳларида болаларнинг жисмоний тарбияси тиббий назорат остида олиб борилади. Ушбу оромгоҳларда соғломлаштирилаётган болалар учун жисмоний зўриқиш даражаси ва режими шифокор томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Санаторий-соғломлаштириш оромгоҳларида олис масофага ва узоқ давом этувчи саёҳатлар, ҳарбий ўйинлар ва спорт мусобақаларини ўтказиш тавсия этилмайди, узоққа ёки тезроқ югуришни, чидамлиликни назарда тутувчи бошқа машғулот турлари чекланган ҳолда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-§. Меҳнат ва дам олдириш оромгоҳлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Меҳнат ва дам олдириш оромгоҳлари умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг 15 — 18 ёшдаги ўқувчиларини дам олдириш ва соғломлаштиришни уларнинг ижтимоий фойдали меҳнати билан бирга олиб бориш мақсадида ташкил этилади. Унда болалар ижтимоий фойдали меҳнатга тайёрланади, уларнинг меҳнат кўникмалари шакллантирилади. Ўқувчиларнинг қизиқишлари ва эҳтиёжларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш оромгоҳни ташкил этишнинг асосий шарти ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Меҳнат ва дам олиш оромгоҳлари кундузги оромгоҳ сифатида турли ташкилотлар, шу жумладан фермер хўжаликлари базасида ташкил этилади. Мазкур оромгоҳларда ҳар бир мавсум ушбу Низомнинг 11-бандида назарда тутилган тартибда 12 кундан кўп бўлмаган муддатга белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Болаларни ижтимоий фойдали меҳнатга тайёрлаш ва уларнинг меҳнат кўникмаларини шакллантиришда бажараётган ишининг тури ва муддатларидан қатъи назар, 18 ёшга етмаган шахслар учун белгиланган санитария-эпидемиологик қоидалар ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари талабларига риоя қилиниши шарт. Мазкур муассасаларга қабул қилинган болалар Ўн саккиз ёшдан кичик шахсларнинг меҳнати қўлланиши тақиқланадиган ноқулай меҳнат шароитлари ишлари рўйхатида (рўйхат рақами 1990, 2009 йил 29 июль) назарда тутилган ишларга жалб қилинмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Меҳнат ва дам олиш оромгоҳларининг кун тартибини ишлаб чиқишда болаларнинг меҳнат фаолиятини жисмоний соғломлаштириш ва маданий-оммавий тадбирлар билан уйғунлаштирилган ҳолда олиб бориш назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-§. Ҳарбий-спорт оромгоҳлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Ҳарбий-спорт оромгоҳлари 12 — 17 ёшдаги болаларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ёшларни Ватан мудофаасига, Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари сафларида хизмат қилишга тайёрлаш мақсадида ёзги таътил мавсумида ички ишлар органларининг профилактик ҳисобида турувчи вояга етмаганлар учун 10 кундан кам бўлмаган муддатга махсус дастур асосида ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Ҳарбий-спорт оромгоҳларида вояга етмаганлар билан спорт машғулотлари, психологлар иштирокида семинар-тренинглар ва турли маданий-маърифий тадбирлар ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-§. Экологик-биологик, ўлкашунослик оромгоҳлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Экологик-биологик, ўлкашунослик оромгоҳларида 7 — 14 ёшдаги болалар учун сайёҳлик-ўлкашунослик ва экскурсия ишларининг серқирра турлари ташкил этилади, болаларга мамлакатимизнинг табиий, ижтимоий-иқтисодий ва тарихий жиҳатдан ўзига хос жиҳатлари чуқур ўргатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Экологик-биологик, ўлкашунослик оромгоҳларида болалар учун сайёҳлик, ўлкашунослик, табиатшунослик ва экология йўналишларида тўгараклар ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур тўгаракларда болаларга табиат ҳодисаларини кузатиш ва таққослаш, экологик муаммоларни ўрганиш ва муҳокама қилиш, шунингдек ушбу мақсадларда бевосита тажриба ўтказиш учун зарур шарт-шароитлар яратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Экологик-биологик, ўлкашунослик оромгоҳлари томонидан уларда ўтказиладиган машғулотларнинг хусусиятини инобатга олган ҳолда турли йўналишлар бўйича саёҳатлар ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-§. Ихтисослашган болалар оромгоҳлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Ихтисослашган болалар оромгоҳлари 7 — 14 ёшдаги болаларда етакчилик ва фаолликни шакллантириш, уларнинг ижтимоий мослашув кўникмаларини оширишга йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Ихтисослашган болалар оромгоҳларининг фаолияти, қоида тариқасида, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги «Меҳрибонлик» уйларида тарбияланаётган ўқувчиларнинг таътил пайтида дам олишлари ва саломатликларини мустаҳкамлашни ҳамда уларга қўшимча таълим-тарбия беришни назарда тутган ҳолда ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Ихтисослашган болалар оромгоҳларида тарбиячи сифатида «Меҳрибонлик» уйларининг хизматчилари, тўгарак раҳбарлари сифатида эса «Баркамол авлод» болалар марказларининг педагог ходимлари жалб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Оромгоҳни бошқариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Оромгоҳ фаолиятига касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда Балансда сақловчи томонидан тайинланадиган бошлиқ раҳбарлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Оромгоҳ ходимларининг штатлар жадвали оромгоҳнинг болаларни қабул қилиш қувватидан келиб чиққан ҳолда Балансда сақловчи ва касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ишлаб чиқилади ва Балансда сақловчи томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Оромгоҳ ходимлари меҳнат шартномаси асосида оромгоҳ бошлиғининг буйруғи билан ишга қабул қилинади ва лавозимидан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Тиббиёт ходимлари оромгоҳга тегишли ҳудудий соғлиқни сақлаш органлари билан келишган ҳолда ишга қабул қилинади. Тиббиёт ходимлари ва оромгоҳ раҳбарияти болаларнинг ҳаёти, соғлиғи ва жисмоний ривожланиши, улар билан мавсум давомида даволаш-профилактика ишлари олиб борилиши, санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига риоя қилиниши учун масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Стационар турдаги оромгоҳ ходимлари учун яшаш ва овқатланиш бепул амалга оширилади ва бунинг учун сарфланадиган харажатлар Балансда сақловчи ҳисобидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Оромгоҳни молиялаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Стационар турдаги оромгоҳни доимий сақлаш бўйича харажатлар Балансда сақловчи томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар оромгоҳ бир нечта Балансда сақловчи ва касаба уюшмаларининг биргаликдаги маблағлари асосида ташкил этилган бўлса, уни моддий таъминлаш бўйича харажатлар оромгоҳни ташкил этишда иштирок этган ташкилотлар томонидан оромгоҳга соғломлаштириш учун жўнатилган болаларнинг сонига мутаносиб равишда қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Кундузги оромгоҳларни моддий таъминлаш, болаларни соғломлаштириш, тарбиявий ишларни ўтказиш, шунингдек ходимларнинг иш ҳақи, овқатланиши учун зарур бўлган харажатлар Балансда сақловчи ҳамда тегишлилигига кўра ҳудудий халқ таълими ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими органлари томонидан касаба уюшмаси органи билан келишилган ҳолда тузиладиган харажатлар сметасига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Болаларни оромгоҳларда сақлаш харажатлари қуйидаги манбалар ҳисобидан қопланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий суғурта маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касаба уюшмалари бюджети маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соғломлаштирилаётган болалар ота-оналарининг оромгоҳга йўлланмалар учун тўлайдиган маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Балансда сақловчининг маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳомийларнинг маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Болаларни оромгоҳларда дам олдириш ва соғломлаштириш учун зарур бўлган касаба уюшмалари бюджети маблағлари миқдори касаба уюшмалари ҳисобидан соғломлаштирилиши режалаштирилган болалар сонидан келиб чиқиб аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Балансда сақловчи оромгоҳнинг болаларни қабул қилиш қуввати доирасида оромгоҳга ўз ҳисобидан болалар учун қўшимча ўринлар ташкил қилиши мумкин. Бунда оромгоҳдаги болалар сонининг ортиши ва уларнинг таъминоти билан боғлиқ харажатлар, шу жумладан, болаларнинг овқатланиши, даволаниши, оромгоҳ ходимларининг иш ҳақи учун қўшимча маблағлар ва бошқа харажатлар Балансда сақловчи томонидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Оромгоҳнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Оромгоҳнинг молиявий-хўжалик фаолияти мунтазам равишда, лекин дам олиш мавсуми давомида камида бир марта Балансда сақловчи ва касаба уюшмаси қўмитаси томонидан текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Дам олиш мавсуми тугагач, оромгоҳнинг молиявий-хўжалик фаолияти Балансда сақловчи ва касаба уюшмаси қўмитаси томонидан тафтиш қилинади ҳамда оромгоҳнинг мол-мулки тўлиқ хатловдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Оромгоҳни қайта ташкил этиш ёки тугатиш Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Фермерлари кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 10 март
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. ХАИТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 6 март

Ички ишлар вазири А. АХМЕДБОЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 6 март
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият ва спорт ишлари вазири М. ХОДЖИМАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 5 март
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 4 март
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Фермерлари кенгаши раиси С. ТУРДИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 3 март

Савдо-саноат палатаси раиси А. ШАЙХОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 3 март
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 15-сон, 171-модда)