03.04.2014 йилдаги 80-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суғурта уруғлик фондини ташкил этиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Уруғчилик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Суғурта уруғлик фондини ташкил этиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири, Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти бошқаруви, «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси раислари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимларининг зиммасига суғурта уруғлик фондини ташкил этиш, сақлаш ва ундан фойдаланиш тадбирларини қонунчиликка қатъий мувофиқ ҳолда амалга ошириш юзасидан шахсий масъулият юклансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 октябрдаги 874-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2019 й., 09/19/874/3919-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 3 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
80-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 апрелдаги 80-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суғурта уруғлик фондини ташкил этиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом суғурта уруғлик фондини ташкил этиш ва ундан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги экинларининг суғурта уруғлик фондини ташкил этиш ва ундан фойдаланиш мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схемага асосан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уруғлик тайёрловчи — тузилган шартномалар асосида, белгиланган тартибда уруғликни қайта ишлаш, сақлаш, реализация қилиш учун тегишли шароитларга эга бўлган юридик (қайта ишлаш корхоналари, илмий-тадқиқот муассасалари, тажриба хўжаликлари) ёки жисмоний шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий уруғлик фонди — асосий экиш учун тайёрланган қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғурта уруғлик фонди — имкониятлари чекланган минтақаларга ҳамда халқаро шартномаларга мувофиқ экспортга етказиб бериш учун, шунингдек табиий офатлар эҳтимолини назарда тутган ҳолда ва бошқа мақсадларда захира учун қолдирилган қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Ғўза ва бошоқли дон экинларининг суғурта уруғлик фондини ташкил этиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Суғурта уруғлик фонди учун уруғликларни етиштириш ҳажмлари қуйидаги миқдорларда белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уруғлик чигит учун — келгуси йилда ғўзанинг асосий уруғлик фонди учун етиштириладиган уруғлик прогноз ҳажмининг 10 фоизигача;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошоқли дон экинлари уруғликлари учун — келгуси йилда бошоқли дон экинларининг асосий уруғлик фонди учун етиштириладиган уруғлик прогноз ҳажмининг 3 фоизигача.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Республика бўйича келгуси йилга суғурта уруғлик фондини ташкил этиш учун етиштириладиган ғўза ва бошоқли дон экинлари уруғларининг ҳажмлари уруғлик чигитни тайёрлаш бўйича тасдиқланган топшириқлар ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг таклифлари асосида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти ва «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг қўшма қарори билан тасдиқланади. Бунда суғурта уруғлик фондини ташкил этиш учун етиштириладиган ғўза ва бошоқли дон экинлари уруғларининг ҳажмлари, ғўза ва бошоқли дон экинларининг селекция навлари ва репродукцияларини жойлаштириш майдонларини аниқлаган ҳолда, ҳудудлар бўйича тасдиқланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 октябрдаги 874-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2019 й., 09/19/874/3919-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ҳудудлар бўйича суғурта уруғлик фондини ташкил этиш учун етиштириладиган ғўза ва бошоқли дон экинлари уруғларининг ҳажмлари тўғрисидаги қўшма қарор уч кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзпахтасаноат» АЖ, «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг ҳудудий бўлинмаларига, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ва вилоятлар ҳокимликларига етказилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ҳудудлар бўйича суғурта уруғлик фондини ташкил этиш учун етиштириладиган ғўза ва бошоқли дон экинлари уруғларининг тасдиқланган ҳажмлари асосида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзпахтасаноат» АЖ, «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг ҳудудий бўлинмалари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ўзларининг қўшма қарори билан туманлар бўйича суғурта уруғлик фондини ташкил этиш учун етиштириладиган ғўза ва бошоқли дон экинлари уруғлари ҳажмларини тасдиқлайди.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Туманлар бўйича суғурта уруғлик фондини ташкил этиш учун етиштириладиган ғўза ва бошоқли дон экинлари уруғларининг ҳажмлари тўғрисидаги қўшма қарор уч кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзпахтасаноат» АЖ, «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг туман бўлинмаларига, шунингдек туманлар ҳокимликларига етказилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Ғўза ва бошоқли дон экинлари уруғларининг суғурта уруғлик фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Туманлар бўйича суғурта уруғлик фондини ташкил этиш учун етиштириладиган ғўза ва бошоқли дон экинлари уруғларининг тасдиқланган ҳажмлари асосида туман ҳокими аниқ уруғчилик хўжаликларини, шунингдек асосий уруғлик фондининг уруғлик етиштириш ҳажмларига қараб суғурта уруғлик фонди улушини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ғўза ва бошоқли дон экинлари уруғликларини етиштириш белгиланган тартибда ўтказиладиган танлов якунларига мувофиқ аниқланган тегишли хўжаликлар томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Суғурта уруғлик фонди учун тайёрланган уруғлик чигит белгиланган тартибда «Ўзпахтасаноат» АЖнинг корхоналарида ёки уруғлик чигит тайёрловчи бошқа цехларда, бошоқли дон экинлари уруғликлари эса — «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси корхоналарида қайта ишланади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 декабрдаги 372-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 647-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ғўза ва бошоқли дон экинлари уруғлари сифатини аниқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳузуридаги «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази» давлат муассасаси лаборатория таҳлилларини ўтказади ва уларнинг натижалари бўйича кейинги йилда экиш учун хулосалар берилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 апрелдаги 197-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2025 й., 09/25/197/0299-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда «Ўзпахтасаноат» АЖ ёки «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг тегишли қўшма қарорига мувофиқ суғурта уруғлик фонди асосий уруғлик фондининг ишлатилмай қолган ва кейинги йилга ўтадиган ғўза ёки бошоқли дон экинлари уруғликлари захиралари ҳисобига ҳам тўлдирилиши мумкин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 октябрдаги 874-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2019 й., 09/19/874/3919-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Суғурта уруғлик фондининг уруғлик чигитлари белгиланган тартибда «Ўзпахтасаноат» АЖнинг пахта қабул қилиш корхоналарида ёки уруғлик чигит тайёрловчи бошқа цехларда, бошоқли дон экинлари уруғликлари эса — «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг дон қабул қилиш корхоналарида амалдаги стандартларга мувофиқ сақланади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 декабрдаги 372-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 647-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Суғурта уруғлик фондининг ғўза ва бошоқли дон экинлари уруғлари кўпи билан бир йилгача сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Суғурта уруғлик фонди учун тайёрланган ғўза ва бошоқли дон экинлари уруғларини фермер ва деҳқон хўжаликларида сақлашга йўл қўйилмайди, улар уруғлик тайёрловчилар ҳисобланадиган ҳолатлар бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. «Ўзпахтасаноат» АЖ корхоналарининг ёки уруғлик чигит тайёрловчи бошқа цехларнинг, шунингдек «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси корхоналарининг суғурта уруғлик фонди учун ғўза ва бошоқли дон экинлари уруғларини жамғариш, қайта ишлаш ва сақлаш харажатлари сотиладиган уруғликлар таннархига киритилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 декабрдаги 372-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 647-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Суғурта уруғлик фондининг ғўза ва бошоқли дон экинлари уруғларидан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари билан келишилган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари қарорлари асосида уларни имкониятлари чекланган минтақаларга етказиб бериш учун, шунингдек табиий офатлар эҳтимоли ва бошқа мақсадлар учун фойдаланилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 июндаги 411-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Табиий офатлар рўй берган ҳолларда суғурта уруғлик фондининг ғўза ва бошоқли дон экинлари уруғларидан фойдаланиш учун мазкур Низомнинг 2-иловасига (ғўза учун) ва 3-иловасига (бошоқли дон экинлари учун) мувофиқ шакллар бўйича далолатномалар расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Суғурта уруғлик фондининг ғўза ва бошоқли дон экинлари уруғларини имкониятлари чекланган минтақаларга етказиб бериш учун улардан фойдаланишга тегишли минтақалар раҳбарларининг буюртманомалари асос ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Суғурта уруғлик фондининг ғўза ва бошоқли дон экинлари уруғларини халқаро шартномаларга мувофиқ етказиб бериш учун улардан фойдаланишга Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг қарори асос ҳисобланади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 октябрдаги 874-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2019 й., 09/19/874/3919-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Суғурта уруғлик фондининг ишлатилмай қолган уруғликлари кейинги йилда асосий уруғлик фондига ўтказилади ва белгиланган тартибда экилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Давлат эҳтиёжлари учун етиштирилмайдиган бошқа қишлоқ хўжалиги экинларининг суғурта уруғлик фондини ташкил этиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Суғурта уруғлик фондини ташкил этиш мақсадида давлат эҳтиёжлари учун етиштирилмайдиган бошқа қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғликларини етиштириш ҳажми (кейинги ўринларда бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари деб аталади), уруғлик сарфи бўйича ўртача кўп йиллик маълумотларни ҳисобга олган ҳолда, кейинги йилда тегишли қишлоқ хўжалиги экинларининг асосий уруғлик фондига етиштириладиган уруғлик прогноз ҳажмининг 3 дан 5 фоизигача миқдорида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Кейинги йилда суғурта уруғлик фондини ташкил этиш учун етиштириладиган бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларининг ҳажмлари ҳудудий фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ва туманлар ҳокимларининг қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш бўйича таклифлари асосида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг қарорлари билан тасдиқланади. Бунда суғурта уруғлик фондини ташкил этиш учун етиштириладиган бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларининг ҳажмлари, бошқа қишлоқ хўжалиги экинларининг селекция навлари ва репродукцияларини жойлаштириш майдонларини белгилаган ҳолда туманлар бўйича тасдиқланади.
(23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 декабрдаги 1021-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1021/0465-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туманлар бўйича суғурта уруғлик фондининг бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини етиштириш ҳажмлари, селекция навлари ва репродукцияларини жойлаштириш майдонлари ҳудудий фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ва туманлар ҳокимликларига етказилади.
(23-банднинг иккинчи хатбошисиЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 декабрдаги 1021-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1021/0465-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Туманлар бўйича суғурта уруғлик фондини ташкил этиш учун етиштириладиган бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларининг тасдиқланган ҳажмлари асосида туман ҳокими аниқ уруғчилик хўжаликларини, шунингдек асосий уруғлик фондининг уруғлик етиштириш ҳажмларидаги суғурта уруғлик фонди улушини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларини етиштириш тегишли хўжаликлар томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Суғурта уруғлик фонди ташкил этиш учун етиштирилган бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликлари белгиланган тартибда уруғлик тайёрловчилар томонидан қайта ишланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Суғурта уруғлик фонди учун тайёрланган бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сақлаш ва улардан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Суғурта уруғлик фондининг бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари амалдаги стандартларга мувофиқ, уруғлик тайёрловчиларда кўпи билан бир йилгача сақланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Уруғликлар сифатини аниқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳузуридаги «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази» давлат муассасаси лаборатория таҳлилларини ўтказади, уларнинг натижалари асосида кейинги йилда экиш учун хулосалар берилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 апрелдаги 197-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2025 й., 09/25/197/0299-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Суғурта уруғлик фонди учун тайёрланган бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини жамғариш, қайта ишлаш ва сақлаш харажатлари сотиладиган уруғликлар таннархига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Суғурта уруғлик фондининг бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларидан белгиланган тартибда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликларининг қарорлари асосида уларни имконияти чекланган минтақаларга етказиб бериш учун, шунингдек табиий офатлар ҳолатида ва бошқа мақсадлар учун фойдаланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Суғурта уруғлик фондининг бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини халқаро шартномаларга мувофиқ етказиб бериш учун улардан фойдаланишга Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг қарори асос ҳисобланади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 октябрдаги 874-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2019 й., 09/19/874/3919-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суғурта уруғлик фондини ташкил этиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги экинларининг суғурта уруғлик фондини ташкил этиш ва ундан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Тадбирлар

Масъуллар

Муддатлар

Ғўза ва бошоқли дон экинлари учун

1-босқич

Ҳудудлар бўйича суғурта уруғлик фонди учун ғўза ва бошоқли дон экинлари уруғларини етиштириш ҳажмлари тўғрисида, селекция навлари ва репродукцияларини жойлаштириш майдонлари бўйича қўшма қарор қабул қилиш. Қўшма қарорни ҳудудларга етказиш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзпахтасаноат» АЖ, «Ўздонмаҳсулот» АК, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши

10 январгача-

ғўза,

10 июлгача-

бошоқли дон

2-босқич

Туманлар бўйича суғурта уруғлик фонди учун ғўза ва бошоқли дон экинлари уруғларини етиштириш ҳажмлари, селекция навлари ва репродукцияларини жойлаштириш майдонлари бўйича қўшма қарор қабул қилиш.

Қўшма қарорни туманларга етказиш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзпахтасаноат» АЖ, «Ўздонмаҳсулот» АК,

ҳудудий фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

13 январгача-

ғўза,

13 июлгача-

бошоқли дон

3-босқич

Аниқ уруғчилик хўжаликларини белгилаш ҳамда келгуси йил ҳосили учун асосий уруғлик фондининг уруғлик ҳажмларига кўра суғурта уруғлик фондининг улушини аниқлаш.

Туманлар ҳокимликлари

1 мартгача-

ғўза,

15 августгача-

бошоқли дон

4-босқич

Ғўза ва бошоқли дон экинлари уруғликларини етиштириш.

Ҳудудий фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари, белгиланган тартибда ўтказиладиган танлов натижаларига мувофиқ аниқланган уруғчилик хўжаликлари

Агротехника муддатларида

5-босқич

1. Суғурта уруғлик фонди учун тайёрланган уруғликларни пахта ва дон қабул корхоналарида қайта ишлаш.

2. Суғурта уруғлик фонди учун тайёрланган ғўза ва бошоқли дон экинлари уруғларининг сифатини аниқлаш учун лаборатория таҳлилларини ўтказиш ва тегишли хулосалар бериш.

1. «Ўзпахтасаноат» АЖ, «Ўздонмаҳсулот» АК, уруғлик тайёрлаш бўйича бошқа цехлар

2. Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази» давлат муассасаси

1. 1 мартгача- ғўза,

25 августгача- бошоқлин



2. Доимий равишда

6-босқич

Суғурта уруғлик фонди учун тайёрланган ғўза ва бошоқли дон экинлари уруғларини сақлаш.

«Ўзпахтасаноат» АЖ,

«Ўздонмаҳсулот» АК

Бир йилдан ортиқ эмас

7-босқич

Суғурта уруғлик фонди учун тайёрланган ғўза ва бошоқли дон экинлари уруғларидан фойдаланиш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, ҳудудий фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари, фермер хўжаликлари

Мақбул агротехника муддатларида ва зарур ҳолатларда

Бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари учун

1-босқич

Қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришни ҳисобга олган ҳолда туман ҳокимларининг таклифларига асосан туманлар бўйича бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини етиштириш ҳажмлари, селекция навлари ва репродукцияларини жойлаштириш майдонларини белгилаш.

Қарорларни туманларга етказиш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, ҳудудий фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари, туманлар ҳокимликлари

Экишдан 15 кун олдин

2-босқич

Уруғчилик хўжаликларини белгилаш ҳамда келгуси йил ҳосили учун асосий уруғлик фондининг уруғлик ҳажмларига кўра суғурта уруғлик фондининг улушини аниқлаш.

Туманлар ҳокимликлари

Экишдан 10 кун олдин

3-босқич

Бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини етиштириш.

ҳудудий фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари, уруғчилик хўжаликлари

Агротехника муддатларида

4-босқич

1. Суғурта уруғлик фонди учун тайёрланган бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини қайта ишлаш.

2. Суғурта уруғлик фонди учун тайёрланган бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларининг сифатини аниқлаш учун лаборатория таҳлилларини ўтказиш ва тегишли хулосалар бериш.

1. Уруғлик тайёрловчилар

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳузуридаги «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази» давлат муассасаси

1. Экишдан 10 кун олдин



2. Доимий равишда

5-босқич

Суғурта уруғлик фонди учун тайёрланган бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сақлаш.

Уруғлик тайёрловчилар

Кўпи билан бир йил

6-босқич

Суғурта уруғлик фондидаги бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини имкониятлари чекланган минтақаларга, халқаро шартномалар бўйича, шунингдек табиий офатлар эҳтимолини назарда тутган ҳолда ва бошқа мақсадлар учун етказиб бериш учун улардан фойдаланиш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, ҳудудий фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари, фермер хўжаликлари, экспорт ва импорт қилувчилар

Мақбул агротехника муддатларида ва зарур ҳолатларда

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 апрелдаги 197-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2025 й., 09/25/197/0299-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суғурта уруғлик фондини ташкил этиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎‎ДАЛОЛАТНОМА‎‎

‎‎_______________вилояти, _____________тумани

‎‎__________(сана)

‎‎
‎‎Биз, қуйидаги таркибдаги комиссия аъзолари ___________________________________
_______________________________________________________________________

‎‎(Ф.И.О., лавозими)

‎‎_____________________________ вилояти, _________________________туманидаги
‎ __________________________________________ фермер хўжалигининг ғўза экилган
‎ ______________________________ гектар майдони ___________________________

‎‎(сана)

‎‎_______________________________________________________________

‎‎(зарарланиш сабаблари)

сабабли зарарланганлигини аниқладик.

‎‎Мазкур майдоннинг __________________ гектарига қайта экиш учун (ёки оласига экиш
‎ учун) ______________тонна (тукли, туксиз) уруғлик чигит талаб этилади.

‎‎Юқоридагиларни инобатга олиб, ____________ вилояти, _______________ туманининг
‎ ____________ фермер хўжалигига _____________тонна _____________________ғўза
‎ нави (ёки ушбу минтақа учун навларни жойлаштириш тартибига асосан белгиланган бошқа навлар)нинг _______________партия, ________________ репродукцияли (тукли, туксиз) уруғлик чигити __________________________________ корхонаси ҳузуридаги _____________________________ уруғлик чигит сотиш шохобчасидан суғурта уруғлик фонди ҳисобидан ажратилишини зарур деб ҳисоблаймиз.

‎‎Туман қишлоқ хўжалиги бўлими раҳбари________________________‎‎
‎‎Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши________________________‎‎‎
Ўзпахтасаноат» АЖ ҳудудий филиали вакили________________________
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳузуридаги «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази» давлат муассасасининг ҳудудий лабораторияси ходими‎‎________________________
‎‎«Ўзгидромет» вакили ‎‎________________________
Фермер ‎‎‎‎________________________
(2-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 апрелдаги 197-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2025 й., 09/25/197/0299-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суғурта уруғлик фондини ташкил этиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎‎ДАЛОЛАТНОМА‎‎

‎‎_______________вилояти, _____________тумани

‎‎______(сана)

‎‎
‎‎Биз, қуйидаги таркибдаги комиссия аъзолари ___________________________________
_______________________________________________________________________

‎‎(Ф.И.О., лавозими)

‎‎_____________________________ вилояти, _________________________туманидаги
‎ _____________________________________________________ фермер хўжалигининг
‎бошоқли дон экилган _________________ гектар майдони ______________________да

‎‎(сана)

‎‎_______________________________________________________________

‎‎(зарарланиш сабаблари)

сабабли зарарланганлигини аниқладик.
Мазкур майдоннинг __________________ гектарига қайта экиш учун _______________
‎ тонна бошоқли дон экинлари уруғлари талаб этилади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, _______________вилояти, _____________туманининг
‎ _____________ фермер хўжалигига _______________тонна _____________________
‎ бошоқли дон экинлари нави (ёки ушбу минтақа учун навларни жойлаштириш тартибига асосан белгиланган бошқа навлар)нинг ___________партия, __________ репродукцияли бошоқли дон экинлари уруғлиги ____________________________________ корхонаси ҳузуридаги ________________________ шохобчадан суғурта уруғлик фонди ҳисобидан ажратилишини зарур деб ҳисоблаймиз.
‎‎Туман қишлоқ хўжалиги бўлими раҳбари________________________‎‎
‎‎Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакили‎‎________________________‎‎
«Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг дон маҳсулотлари корхонаси вакили________________________
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳузуридаги «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази» давлат муассасасининг ҳудудий лабораторияси ходими‎‎________________________
‎‎«Ўзгидромет» вакили ‎‎________________________
Фермер ‎‎‎‎________________________
(3-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 апрелдаги 197-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2025 й., 09/25/197/0299-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 15-сон, 164-модда; 2015 й., 52-сон, 647-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1021/0465-сон; 16.02.2018 й., 09/18/121/0711-сон, 01.06.2018 й., 09/18/400/1289-сон, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон, 13.07.2019 й., 09/19/575/3415-сон, 16.10.2019 й., 09/19/874/3919-сон; 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон; 02.04.2025 й., 09/25/197/0299-сон)