Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ОНИКС» ОАЖ ишлаб чиқариш майдонларини молиявий соғломлаштириш ва мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ишлаб чиқариш майдонларини самарали фойдаланиш, молиявий соғломлаштириш ва ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта қуриш учун кенг миқёсдаги инвестицияларни жалб этиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзелтехсаноат» АЖ, Давлат рақобат комиссияси ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодиёт вазирлиги томонидан «Оникс» ОАЖни молиявий инқироздан чиқариш, унинг иқтисодий ҳолатини яхшилаш ва ишлаб чиқариш майдонларини оптималлаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар режаси (йўл харитаси) ишлаб чиқилганлиги инобатга олинсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Машинасозлик, электротехника ва авиация саноатига оид савдо ва стандартлаштириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси мазкур «Йўл харитаси»ни зарар кўрган ва иқтисодий ночор корхоналар бўйича қабул қилинаётган қарорлар лойиҳаларига киритишни таъминласин.
2. «Оникс» ОАЖнинг акциядорлар умумий йиғилиши ва «Ўзелтехсаноат» АЖ томонидан таклиф қилинган ва ишлаб чиқаришда фойдаланилмаган 1-иловага мувофиқ бинолар ва иншоотларни ишлаб чиқаришга тегишли энергетика жиҳозлари ва коммуникацияларининг белгиланган тартибда сотилишига розилик берилсин.
Бунда, мазкур бинолар ва иншоотларни сотишидан олинган маблағлар Ўзбекистон Республикасининг «ЎзСаноатқурилишбанк» АТБда махсус ҳисобга қўйилиб, фақат ишлаб чиқариш модернизацияси, техник қайта қурилиши ва банкнинг кредитлари тўланиши учун сарф қилинади.
3. Ўзбекистон Республикасининг Давлат рақобат комиссияси томонидан «Оникс» ОАЖнинг оператив бошқарувидаги 2-иловада берилган рўйхатдаги ижтимоий объектлар оммавий савдолар орқали реализация қилинсин.
4. «Оникс» ОАЖ ва «Ўзелтехсаноат» АЖ томонидан бир ой муддатда Тошкент вилояти ҳокимлигига Бўстонлиқ туманида жойлашган «Нурафшон» болалар санаториясини жорий ҳолатида топширилсин.
5. Тошкент вилояти ҳокимлиги «Нурафшон» болалар санаториясини қабул қилиб, бир ой муддатда Давлат рақобат комиссияси билан биргаликда объектдан самарали фойдаланиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
6. «Ўзелтехсаноат» АЖ ва Ўзбекистон Республикасининг Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт вазирлиги уч ой ичида Вазирлар Маҳкамасига «Оникс» ОАЖнинг 1-корпусида замонавий ишлаб чиқаришни ташкил қилиш бўйича лойиҳа манбаларини белгилаш бўйича таклиф киритсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.У. Розуқулов мазкур қарорнинг ижросини таъминлашга масъул этиб белгилансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2014 йил 4 апрель,
83-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 апрелдаги 83-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
«Оникс» ОАЖнинг ишлаб чиқаришда фойдаланилмаётган, белгиланган тартибда сотилиши керак бўлган бино ва иншоотлари, уларга тегишли бўлган энергетика ускуналари ва коммуникациялари
РЎЙХАТИ
Т/р | Объект номи | Кадастр бўйича блок рақами* | Майдони (кв.м) | Объект киритилган йил |
1. | Марказий омборлар | 1 — 16 | 8 471 | 1970 |
2. | 6-, 17-, 18-сон энергетика цехи ва омбори | 17, 18 | 2 900 | 1964 |
3. | 8-цех (3 қаватли) | 37 | 13 099 | 2009 |
4. | АБК биноси (9 қаватли) | 40 | 5 920 | 1979 |
5. | Энергокорпус | 54 | 1 555 | 1986 |
6. | Дўкон | 65 | 152 | 1990 |
7. | 10-цех | 66 | 1 209 | 1991 |
8. | Ёғочсозлик цехи | 67 — 71 | 1 254 | 1989 |
9. | Сотиш омборлари | 74 | 755 | 1966 |
78 | 1 102 | 1983 | ||
10. | 22-цех | 81 | 504 | 1980 |
Жами: | 36 921 | |||
* Объектлар «Оникс» ОАЖ ҳудудида Тошкент шаҳри, Янги Олмазор кўчаси, 51-уйда жойлашган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 апрелдаги 83-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
«Оникс» ОАЖнинг тезкор бошқарувида бўлган оммавий савдолари орқали сотиладиган ижтимоий объектларнинг
РЎЙХАТИ
Т/р | Объект номи | Кадастр бўйича блок рақами* | Объект киритилган йил |
1. | Профилакторий | 55 | 1966 |
2. | «Хрустал» кафеси | 60, 61 | 1979 |
3. | «Марҳамат» кафеси | 62 | 1984 |
* Объектлар «Оникс» ОАЖ ҳудудида Тошкент шаҳри, Янги Олмазор кўчаси, 51-уйда жойлашган.