Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгашининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ КЕНГАШИНИНГ 1995 ЙИЛ 24 АВГУСТДАГИ «МУЛКЧИЛИКНИНГ БАРЧА ШАКЛИДАГИ КОРХОНАЛАР (ТАШКИЛОТЛАР), ШУ ЖУМЛАДАН ЧЕТ ЭЛ КОРХОНАЛАРИ ВА ҚЎШМА КОРХОНАЛАР ФАҚАТ МАХСУС РУХСАТНОМА (ЛИЦЕНЗИЯ) АСОСИДАГИНА ШУҒуЛЛАНИШГА ҲАҚЛИ БЎЛГАН ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИНИНГ РЎЙХАТИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ҚАРОРИНИ БЕКОР ҚИЛИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгашининг 1995 йил 24 августдаги «Мулкчиликнинг барча шаклидаги корхоналар (ташкилотлар), шу жумладан чет эл корхоналари ва қўшма корхоналар фақат махсус рухсатнома (лицензия) асосидагина шуғулланишга ҳақли бўлган фаолият турларининг Рўйхатига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 98-I-сонли Қарорини бекор қилиш ҳақидаги Вазирлар Маҳкамасининг таклифини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгашининг 1995 йил 24 августдаги «Мулкчиликнинг барча шаклидаги корхоналар (ташкилотлар), шу жумладан чет эл корхоналари ва қўшма корхоналар фақат махсус рухсатнома (лицензия) асосидагина шуғулланишга ҳақли бўлган фаолият турларининг Рўйхатига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 98-I-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил № 9, 214-модда) бекор қилинсин.
2. Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг тасдиғига киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 30 ноябрь,
149-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 311-модда)