Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги марказий аппаратининг тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги ПФ-4956-сонли «Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги марказий аппаратининг тузилмасига вазир ўринбосари — «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмасининг бош директори лавозими киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги марказий аппаратининг янгиланган тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг тегишли штатлар жадвали ва харажатлар сметасига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартишларни киритсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 5 апрелдаги 96-сонли қарорининг 1-банди тўртинчи хатбошиси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 14 март,
ПҚ-2146-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 14 мартдаги ПҚ-2146-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги марказий аппаратининг
ТУЗИЛМАСИ
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 12-сон, 137-модда)