ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ, МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ, МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 17 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1662-2]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2020 йил 10 сентябрдаги 40-сон ва Капитал бозорини ривожлантириш агентлигининг 2020 йил 9 сентябрдаги 2020-11-сонли ««Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1662-5, 12.10.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 583-модда) 36-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 ноябрдаги 322-сон «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 46-47-сон, 523-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2006 йил 14 декабрдаги 102, 01/ККБФМНМ-18/07-сонли қарори (рўйхат рақами 1662, 2007 йил 13 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 11-сон, 101-модда) билан тасдиқланган Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 26 февраль,
13-сон
Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А. АБДУҲАКИМОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 26 февраль,
01/09-26/06-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2014 йил 26 февралдаги 13, 01/09-26/06-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 2-бандда:
олтинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (бундан буён матнда Давлат рақобат қўмитаси деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази.».
2. 34-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси» деган сўзлар «Давлат рақобат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 35-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасидан» деган сўзлар «Давлат рақобат қўмитасидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 36-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси» деган сўзлар «Давлат рақобат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5. 39 — 42 бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«39. ИФлар ва ХИФлар, фонд биржаси қоидаларига мувофиқ котировкаси аниқланадиган ва мунтазам равишда эълон қилиб бориладиган қимматли қоғозларга қилинган қўйилмани қайта баҳолашни ўтказади.
40. Қимматли қоғозларга қилинган қўйилмаларни қайта баҳолаш, портфелдаги мавжуд қимматли қоғозлар сонини мазкур қимматли қоғозларнинг котировка баҳосига кўпайтириш орқали ҳар чоракда ҳисобот ойининг охирги санасига ўтказилади.
41. Агар қайта баҳолаш санасида айнан битта қимматли қоғоз бўйича биржанинг икки ва ундан ортиқ майдончаларида битимлар амалга оширилган бўлса, унда мазкур савдо кунида ушбу қимматли қоғозлар бўйича энг кўп битимлар ҳажмига эга бўлган майдончадаги қимматли қоғозлар котировка баҳоси танланади.
42. Агар қимматли қоғозларни баҳолаш санасида биржа майдончалари томонидан шундай қимматли қоғозлар билан савдо ўтказилмаган бўлса, ушбу қимматли қоғозларни баҳолашгача ўтказилган энг яқин савдо кунидаги баҳо қўлланиши лозим.».
6. 43 ва 44-бандларнинг биринчи хатбошисидаги «ойда» деган сўз «чоракда» деган сўз билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 12-сон, 141-модда)