Ҳужжат кучини йўқотган 15.06.2011 29.08.1995 йилдаги 986-I-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 15.06.2011
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

ОЛИЙ МАЖЛИСНИНГ ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ БЎЙИЧА ВАКИЛИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2011 йил 15 июндаги 300-II/191-II-сонли «Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссия тўғрисида»ги Қўшма қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили тўғрисидаги Низом тасдиқлансин (илова қилинади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1995 йил 29 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
986-I-сон

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгашининг
1995 йил 29 августдаги 98б-I-сонли қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1. Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини* Олий Мажлис депутатлар орасидан тегишли чақириқнинг ваколат муддати даврига сайлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Бундан буён матнда «Вакил» деб юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вакил бошқа институтлар билан бир қаторда Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари масалаларига доир қонун ҳужжатларига риоя этилишини ҳамда улар халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ тарзда такомиллаштирилишини, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳамкорлик ривожланишини таъминлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вакил Олий Мажлис олдида ҳисобдор бўлиб, ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этган қоидалари ва нормаларига, Ўзбекистон Республикаси иштирок этган халқаро шартномаларга, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вакил ўз фаолиятида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг мавжуд воситаларини тўлдириб боради, ҳуқуқ ва эркинликларнинг ҳимоя қилинишини ҳамда бузилган ҳуқуқ ва эркинликларнинг тикланишини таъминловчи бошқа органларнинг ваколатларини бекор қилмайди ва қайта қурилишига олиб келмайди. Вакил давлатнинг бошқа органлари ва мансабдор шахслари ваколатига тааллуқли ҳаракатларни амалга ошириш ва қарорлар қабул қилишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вакил ўз ваколат муддати давомида сиёсий партия аъзоси ёки сиёсий ҳаракат қатнашчиси бўлишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вакил Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг, шунингдек республика ҳудудида бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари давлат органларининг, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) ёки қарорлари туфайли бузилганлиги ёки уларга лозим даражада риоя этилмаганлиги хусусидаги шикоятларни кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шикоят, шунингдек учинчи шахслар ёки уставда кўрсатилган мақсади инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан иборат бўлган ноҳукумат ташкилотлари томонидан ҳам берилиши мумкин, лекин бунда аризачининг фикрича ҳуқуқ ва эркинликлари бузилган шахснинг розилиги бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вакил ҳокимият вакиллик органларининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан берилган шикоятларни кўриб чиқмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар ўртасидаги ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ бўлган низоларга доир шикоятлар ҳам, қўшинларни тезкор бошқариш ва уларнинг ҳарбий тайёргарлигини бевосита таъмин этиш муносабати билан ҳарбий бошқарув органлари ва мансабдор шахслар томонидан қилинган ҳаракатлар ва қарорлар устидан берилган шикоятлар ҳам кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вакил, қоида тариқасида, ёзма шаклда баён этилган, ҳуқуқлар бузилган ёки ҳуқуқлар бузилганлиги аризачига маълум бўлган вақтдан бошлаб ёхуд аризачи ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг бошқа воситаларидан фойдаланган-у, аммо шикояти бўйича қабул қилинган қарорлардан қониқмаган бўлса, ана шу қарорларнинг сўнггиси қабул қилинган кундан бошлаб бир йил ичида берилган аризаларни кўриб чиқиш учун қабул қилиб олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шикоятда аризачининг фамилияси, исми, отасининг исми ва манзили, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) ёки қарори устидан шикоят қилинаётган орган ёки мансабдор шахснинг манзили ва номи кўрсатилиши, аризачининг фикрича, унинг ҳуқуқларини бузган ҳаракатлар (ҳаракатсизликлар) ёки қарорларнинг мазмуни баён этилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вакил шикоятларни кўриб чиқиш чоғида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аризачига у ўз ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиши учун қайси воситалардан фойдаланишга ҳақли эканлигини тушунтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шикоятни моҳиятан ҳал этишга ваколатли бўлган давлат органига ёки мансабдор шахсга топшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва мансабдор шахслардан шикоятни текшириш учун зарур бўладиган ҳар қандай маълумотлар, ҳужжатлар ҳамда материалларни талаб қилиш ва олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва муассасаларига монеликсиз кириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шикоятда баён этилган фактларни мустақил тарзда ёки ваколатли органлар ва мансабдор шахслар билан биргаликда текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шикоят тушганлиги муносабати билан аниқлаштириш лозим бўлган масалалар бўйича мансабдор шахслардан тушунтиришлар олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аниқланиши керак бўлган масалалар юзасидан эксперт тадқиқотлари ўтказишни, хулосалар тайёрлашни ваколатли давлат муассасаларига топшириш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Вакил шикоятни текшириш натижаларига кўра:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аризачига унинг ҳуқуқлари бузилганлиги аниқланмаганлигини маълум қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органи ёки мансабдор шахснинг хатти-ҳаракатларида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини бузиш аломатлари аниқланганлиги ҳамда бузилган ҳуқуқларни тиклаш учун имкон берадиган ва зарур бўлган чораларни кўришга тааллуқли тавсияномалар баён этилган ўз хулосасини чиқариши ва уни тегишли давлат органи ёки мансабдор шахсга юбориши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар судлов ишини юритиш давомида инсон ҳуқуқларининг бузилиши қабул қилинган суд қарорларига таъсир этган бўлса, қонуний кучга кирган суд қарорларини текшириш тўғрисидаги хат билан тегишли босқичдаги суд идорасига мурожаат этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Вакил шикоятни кўриб чиқиш жараёнида аризачини давлат органлари ва мансабдор шахслар тақдим этган материаллар билан таништиришга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Вакил инсон ҳуқуқлари бузилганлигини аниқлаган ҳолларда текширув натижалари юзасидан узил-кесил қарор қабул қилингунга қадар бузилган ҳуқуқларни тиклашга қаратилган чора-тадбирлар кўришга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Инсон ҳуқуқлари оммавий тарзда ёки қўпол равишда бузилганлиги тўғрисида маълумот мавжуд бўлганида ёхуд ҳимоянинг ҳуқуқий воситаларидан мустақил тарзда фойдаланишга қодир бўлмаган шахсларнинг ҳимояси йўлида Вакил фактларни ташаббуси билан текширишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вакил шикоятни текшириш жараёнида аризачи ёки бошқа кишиларнинг шахсий ҳаёти тўғрисида ўзига маълум бўлиб қолган маълумотларни уларнинг розилигисиз ошкор этишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Вакил айрим масалаларни тайёрлаш учун олимлар ва мутахассисларни жалб этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Вакилнинг хатини олган давлат органи ёки мансабдор шахс бир ой муддат ичида хатни кўриб чиқиши ва Вакилга жавоб йўллаши шарт. Агар Вакилнинг тавсияларини бажаришни иложи бўлмаса, мансабдор шахс бунинг сабабларини асослаб бериши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Вакилнинг ўз вазифаларини бажаришига монелик қилиш қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Олий Мажлис Вакил ҳузурида жамоатчилик асосидаги фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилиши комиссиясини тузади. Комиссия Вакил раислигида ушбу Низомга мувофиқ фаолият кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Комиссиянинг асосий вазифаси Вакил зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришида унга кўмаклашишдан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вакилнинг топшириғига биноан Комиссия:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вакил номига келаётган материалларни, фуқаролар ва ташкилотлардан тушган мурожаатларни ўрганади ҳамда таҳлил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон ҳуқуқларига риоя этилишига доир маърузаларнинг лойиҳаларини тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон ҳуқуқларига доир қонун ҳужжатларини аҳоли ўртасида тушунтиради ва тарғиб қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон ҳуқуқлари масалалари юзасидан халқаро шартномалар ишлаб чиқишда ҳамда халқаро ташкилотларга маърузалар тайёрлашда иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссиянинг таклифлари Вакил учун тавсия тусида бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Комиссия аъзолари Вакилнинг топшириқларини бажариш чоғида давлат органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга монеликсиз киришга ҳамда улардан қонунда белгиланган тартибда зарур маълумотларни олишга ҳақлидирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Вакилга ҳамда комиссия аъзоларига белгиланган нусхадаги хизмат гувоҳномаси берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Вакил фаолиятининг молиявий ва моддий-техникавий таъминоти Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Котибияти томонидан амалга оширилади.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 9-сон, 216-модда)