Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг марказий аппарати тузилмасига ўзгартишлар киритиш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 30 июлдаги ПҚ-1376-сонли «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг Марказий аппарати тузилмасига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг бошқарув тузилмасини янада такомиллаштириш ва унинг иш самарадорлигини ошириш мақсадида:
1. Иқтисодиёт вазирининг иқтисодиётни модернизациялаш, саноат ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари ҳамда иқтисодиёт вазирининг ўринбосари — «Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа» институтининг директори лавозимлари тугатилсин.
2. Иқтисодиёт вазирининг иқтисодиётни модернизациялаш, саноат ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари — «Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа» институти директори лавозими киритилсин.
* 1 ва 2-иловалар берилмайди.
5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 9 июль,
ПҚ-1154-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 й., 7-сон, 257-модда)