10.03.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2568
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг қарори, 10.03.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2568
Кучга кириш санаси
17.03.2014
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АЛОҚА, АХБОРОТЛАШТИРИШ ВА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси - ахборот ресурс маркази томонидан ахборот-кутубхона муассасаларининг ташкилий-методик фаолиятини мувофиқлаштириш ва улар билан ўзаро алоқани таъминлаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 10 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2568]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 20 мартдаги ПҚ-1729-сон «Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси — ахборот ресурс маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси — ахборот ресурс маркази томонидан ахборот-кутубхона муассасаларининг ташкилий-методик фаолиятини мувофиқлаштириш ва улар билан ўзаро алоқани таъминлаш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раис Х. МИРЗАХИДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 20 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
76-мҳ-сон

Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2014 йил 20 февралдаги 76-мҳ-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси — ахборот ресурс маркази томонидан ахборот-кутубхона муассасаларининг ташкилий-методик фаолиятини мувофиқлаштириш ва улар билан ўзаро алоқани таъминлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 20 мартдаги ПҚ-1729-сонли «Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси — ахборот ресурс маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси — ахборот ресурс маркази (бундан буён матнда Миллий кутубхона деб юритилади) томонидан ахборот-кутубхона муассасаларининг ташкилий-методик фаолиятини мувофиқлаштириш ва улар билан ўзаро алоқани таъминлаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилий-методик фаолият — ахборот-кутубхона муассасаларининг илмий-тадқиқот ва илмий-методик ишлари асосида ахборот-кутубхона хизматини ташкилий ва методик жиҳатдан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика методик кенгаши — Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 20 мартдаги ПҚ-1729-сонли «Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси — ахборот ресурс маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Миллий кутубхона ҳузурида ташкил этилган, ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича методик тавсиялар ишлаб чиқувчи идоралараро коллегиал орган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот-кутубхона марказлари — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ахборот-кутубхона фаолиятини ташкил этувчи ҳамда амалга оширувчи универсал ахборот-кутубхона муассасалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот-ресурс марказлари — давлат таълим муассасалари ҳузурида ташкил этилган, ўқувчи ёшларнинг, шунингдек аҳолининг ахборотга бўлган эҳтиёжларини қаноатлантиришга қаратилган ахборот-кутубхона фаолиятини амалга оширувчи универсал ахборот-кутубхона муассасалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йиғма электрон каталог — ахборот-кутубхона муассасаларининг электрон каталоглари мажмуи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси «Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 10-моддасига мувофиқ, Миллий кутубхона кутубхонашунослик, библиографияшунослик ва китобшунослик соҳасида илмий-тадқиқот ҳамда илмий-методик фаолиятни амалга оширади ва мувофиқлаштиради, йиғма электрон каталогни шакллантиради ва юритади, шунингдек ахборот-кутубхона ресурсларидан ўзаро фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 4 апрелдаги 98-сонли қарори билан тасдиқланган Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси — ахборот ресурс маркази ҳузуридаги Республика методик кенгаши тўғрисидаги низомга мувофиқ, Республика методик кенгаши ахборот-кутубхона муассасаларига идоралараро ташкилий-методик раҳбарликни амалга оширади, улар фаолиятининг барча йўналишлари бўйича ривожлантириш ишларини мувофиқлаштиради ҳамда ахборот-кутубхона муассасалари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг методологик асосларини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Республика методик кенгаши ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятининг муҳим масалаларини ўрганиш ва улар бўйича таклифлар тайёрлаш учун ахборот-кутубхона фаолияти соҳасидаги етакчи мутахассисларни ва илмий ходимларни жалб этган ҳолда ишчи комиссиялар ва эксперт гуруҳлар ташкил этишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси «Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 11-моддасига мувофиқ, ахборот-кутубхона марказлари тегишли ҳудудда ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятини мувофиқлаштиради ва уларни ташкилий-методик жиҳатдан таъминлашни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ахборот-ресурс марказлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг кутубхоналари ва бошқа кутубхоналар ахборот-кутубхона ресурсларидан ўзаро фойдаланишни таъминлайди ва бошқа ахборот-кутубхона муассасалари билан ҳамкорликни амалга оширади, шунингдек йиғма электрон каталогни шакллантиришда иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II боб. Ахборот-кутубхона муассасаларининг ташкилий- методик фаолиятини мувофиқлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ташкилий-методик фаолиятни мувофиқлаштириш ахборот-кутубхона муассасаларининг ўзаро самарали ҳамкорлигини йўлга қўйиш, уларга методик ёрдам кўрсатиш ва уларнинг ягона ташкилий-методик таъминланишига эришиш мақсадида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ташкилий-методик фаолиятни мувофиқлаштириш қуйидаги жараёнларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот-кутубхона марказлари ва Миллий кутубхона томонидан илмий-тадқиқот ва илмий-методик ишларни амалга ошириш бўйича йиллик ва истиқболли режаларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот-кутубхона муассасаларининг мақсадлари ва вазифаларига мувофиқ ахборот-кутубхона ресурсларини жамлаш, ҳисобга олиш, ишловдан ўтказиш, жойлаштириш ва сақлаш бўйича ягона методик қўлланмаларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
замонавий ахборот-кутубхона технологиялари, ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишнинг янги шаклларини жорий этиш, ахборот-кутубхона ресурсларини (матн, овозли ёзув ёки тасвир шаклида) тўплаш, ҳисобга олиш ва қидириш бўйича ишларни ташкил этишда ўзаро мувофиқликни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий кутубхона томонидан ахборот-кутубхона марказларининг ташкилий-методик фаолияти мониторингини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги ахборот-кутубхона ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятини дастурий таъминлаш ҳамда уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича амалга ошириладиган тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот-кутубхона муассасалари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг методологик асосларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятига доир статистик ва аналитик таҳлилларни амалга ошириш ва улар асосида ахборот-кутубхона фаолияти ва уни ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини, стратегик устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III боб. Миллий кутубхонанинг ахборот-кутубхона муассасалари билан ўзаро алоқасини таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Миллий кутубхонанинг ахборот-кутубхона муассасалари билан ўзаро алоқасини таъминлашнинг асосий мақсади фойдаланувчиларга Миллий кутубхона ва бошқа ахборот-кутубхона муассасаларининг ахборот-кутубхона ресурсларидан самарали фойдаланиш имкониятини таъминлаш орқали уларнинг интеллектуал, маданий ва билим олишга бўлган эҳтиёжларини ҳар томонлама қондириш учун қулай шарт-шароитлар яратишдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзаро алоқани таъминлаш қуйидаги жараёнларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республиканинг барча ахборот-кутубхона муассасаларининг уланишини назарда тутган ҳолда мамлакатнинг ягона ахборот-кутубхона фондини шакллантириш учун Миллий кутубхона базасида йиғма электрон каталогни шакллантириш ва юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот-кутубхона муассасаларининг электрон каталогини шакллантириш ва улар ўртасида электрон библиографик ёзувларни ўзаро алмашиш имкониятини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот-кутубхона муассасаларининг ягона ахборот-кутубхона фондини шакллантириш жараёнидаги фаолиятларини мувофиқлаштириш, шу жумладан ахборот-кутубхона ресурсларининг электрон шаклини яратишда ўзаро такрорланишларнинг олдини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот-кутубхона фаолиятининг барча жараёнларини автоматлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот-кутубхона ресурсларини каталоглаштиришнинг ягона қоидаларини татбиқ этиш орқали ахборот-кутубхона муассасаларининг мазкур йўналишдаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот-кутубхона марказлари томонидан тегишли ҳудудда чиқариладиган нашрларнинг мажбурий нусхаси асосида уларнинг ҳудудий библиографик ҳисобини юритиш ва ҳар чоракда мазкур нашрлар ҳақидаги библиографик маълумотларни Миллий кутубхонага тақдим этилишини таъминлаш орқали Ўзбекистон Республикасида чиқариладиган нашрларнинг давлат библиографик ҳисобини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот-кутубхона муассасаларининг хорижий ахборот-кутубхона муассасалари билан ўзаро ҳамкорлигини амалга ошириш бўйича ишларни ташкил этиш, шу жумладан хорижий ахборот-кутубхона ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини янада кенгайтириш ва ривожланган мамлакатларнинг ахборот-кутубхона фаолиятидаги илғор тажрибаларини ўрганиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Миллий кутубхонанинг ахборот-кутубхона муассасалари билан ўзаро алоқасини таъминлаш Миллий кутубхонанинг ахборот-кутубхона ресурсларига барча ахборот-кутубхона муассасаларининг уланиш имкониятини яратган ҳолда мамлакатнинг ягона ахборот-кутубхона фондини шакллантиришга хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур Низом талаблари бажарилишини назорат қилиш Республика методик кенгаши томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур Низом Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси томонидан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Б. ХОДИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 20 февраль

Халқ таълими вазири У. ИНОЯТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 20 февраль
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият ва спорт ишлари вазири М. ХОДЖИМАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 20 февраль
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 20 февраль
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фанлар академияси президенти Ш. САЛИХОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 20 февраль
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори А. ХОДЖАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 20 февраль
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 11-сон, 128-модда)