10.03.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2567
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг қарори, 10.03.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2567
Кучга кириш санаси
17.03.2014
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АЛОҚА, АХБОРОТЛАШТИРИШ ВА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Ахборот-кутубхона муассасаларида ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 10 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2567]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 20 мартдаги ПҚ-1729-сон «Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси — ахборот ресурс маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ахборот-кутубхона муассасаларида ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раис Х. МИРЗАХИДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 20 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
75-мҳ-сон

Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2014 йил 20 февралдаги 75-мҳ-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот-кутубхона муассасаларида ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўриқнома

Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 20 мартдаги ПҚ-1729-сон «Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси — ахборот ресурс маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ республиканинг барча ахборот-кутубхона муассасаларида ахборот-кутубхона ресурсларини, шу жумладан электрон ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобга олишнинг ягона тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Йўриқномада қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиовизуал ресурс (АВР) — техник воситалар ёрдамида қайта акс эттириладиган тасвирий ва/ёки овозли ва матнли ахборотдан иборат ахборот-кутубхона ресурси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот-кутубхона ресурси — моддий объектда матн, овозли ёзув ёки тасвир тарзида қайд этилган ҳамда идентификациялаш, сақлаш ва фойдаланишни таъминлаш учун реквизитларга эга бўлган ахборот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот-кутубхона фонди — тизимлаштирилган ахборот-кутубхона ресурсларининг мажмуи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот-кутубхона фондининг ҳаракати — ахборот-кутубхона ресурсларининг ҳисоб ҳужжатларида акс эттириладиган киритилиш ва чиқарилиш жараёни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозор нархи — иқтисодий ҳолат, талаб ва таклифлар тенденциялари ҳамда рақобатни ҳисобга олган ҳолда тегишли маҳсулот (китоблар, (АВР), электрон нашрлар) бозорида шаклланадиган нарх;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамланма ҳисобга олиш — ахборот-кутубхона муассасасининг ахборот-кутубхона фонди ҳажми, таркиби ва ундаги ўзгаришлар (кириш, жойни ўзгартириш, чиқиш) ҳақида тўлиқ маълумотларни олиш мақсадида барча ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш китобида рўйхатдан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йиллик комплект — ахборот-кутубхона ресурсининг бир ҳисоб бирлиги сифатида қабул қилинадиган бир йиллик даврий нашрлар сонлари (нашрлари) йиғиндиси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ахборот-кутубхона ресурслари ҳисобини юритишга қуйидаги талаблар қўйилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобга олиш ахборотининг тўлиқлиги ва ишончлилиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот-кутубхона фондига ҳар бир кирим ва чиқимни ҳужжатлаштирилган кўринишда расмийлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул қилишлар ва ҳисобга олиш шаклларининг мослиги ва уларнинг ишончлилиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ахборот-кутубхона ресурси ҳисобини юритишда қуйидагилар амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот-кутубхона ресурсларини қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот-кутубхона ресурсларини маркалаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот-кутубхона ресурслари қабул қилинганда, жойи ўзгартирилганда, чиқарилганда рўйхатга олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот-кутубхона ресурсларининг фондда мавжудлигини текшириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ахборот-кутубхона муассасаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот-кутубхона фондига келиб тушадиган ва ундан чиқариладиган ахборот-кутубхона ресурсларининг умумий ва якка тартибда ҳисобга олинишини белгиланган ҳисобга олиш бирликларида амалга ошириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот-кутубхона ресурсларини нусхаларда ҳисобга олиш бирликларининг уларни сақлаш ва бериш бирликлари билан таққосланишини таъминлаши лозим, газеталар, журналлар, варақли нашрлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш тизими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш тизими қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот-кутубхона фондининг барча бўлинмаларини ҳисобга олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот-кутубхона фонди бўйича «1-маданият» шаклида давлат статистика ҳисоботини топшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
айрим ахборот-кутубхона ресурсларининг, шу жумладан китоб ёдгорликларининг, алоҳида (махсуслаштирилган) ҳисобга олиниши.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Китоб ёдгорликларига киритилган ноёб ва алоҳида қимматли ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш, тарих ва маданият ёдгорликларини қўриқлаш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига, шу жумладан ушбу Йўриқнома талабларига мувофиқ амалга оширилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Ахборот-кутубхона фондининг ҳисобга олиш объектлари ва бирликлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ахборот-кутубхона фондининг ҳисобга олиш объектлари бўлиб ахборот-кутубхона ресурсининг тури ва шаклидан қатъи назар, ахборот-кутубхона муассасасига келадиган ва ундан чиқариладиган ахборот-кутубхона ресурслари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўз таркибида алмашинадиган ва резерв ахборот-кутубхона фондларига эга ахборот-кутубхона муассасалари ушбу ахборот-кутубхона фондларининг алоҳида ҳисобини юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Босма нашрлар, чоп этилмаган, аудиовизуал, электрон ахборот-кутубхона ресурслари фонди ҳажмини ҳисобга олишнинг бирликлари бўлиб, нусха ва номи, газеталар учун эса йиллик комплект ва номи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот-кутубхона фонди ва унинг бўлинмаларининг умумий ҳажми нусхаларда ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Босма нашрлар ва чоп этилмаган ахборот-кутубхона ресурслари учун ахборот-кутубхона фондининг ҳажмини ҳисобга олишнинг қўшимча бирликлари бўлиб, метротокча, йиллик комплект (газеталардан ташқари) ва муқоваланган комплект (подшивка) ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Барча мустақил расмийлаштирилган матбаа нашрлари (газеталардан ташқари) ёки уларнинг нусхалари алоҳида ҳисобга олиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қуйидаги китоблар ва рисолалар алоҳида нусхалар ва алоҳида номлар сифатида ҳисобга олинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир янги нашр (китоб, рисола) ёки алоҳида нашр қилинган нусха;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий муқова билан сунъий бирлаштирилган нашрлар (конволюталар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якка тартибдаги сарлавҳага эга кўп жилдли нашрнинг ҳар бир алоҳида жилди (нашр, қисм);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бирлаштирувчи папка, муқова, манжеткада чиқарилган рисолаларнинг ҳар бири;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
китоб сериясига (рақамланган ёки рақамланмаган) кирувчи ҳар бир китоб ёки рисола;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якка тартибдаги сарлавҳа ва мустақил маънога эга китоблар, рисолаларга алоҳида нашр қилинган иловалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Журналлар ва давомли нашрлар номи ўзгаришидан қатъи назар, номи ва нусхаси бўйича ҳисобга олинади. Бунда алоҳида сақланадиган сон (жилд, нашр), шунингдек битта блокка муқоваланган сонлар (жилдлар, нашрлар) комплекти нусха ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Давомли нашрнинг якка тартибдаги сарлавҳага ва ўз рақамига эга серия (кичик серия) алоҳида номлар сифатида ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мустақил нашр қилинадиган, якка тартибдаги сарлавҳага ва мустақил рақамга эга журналлар учун даврий иловалар алоҳида нусхалар ва алоҳида номлар сифатида ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Газеталарни ҳисобга олишнинг асосий бирликлари бўлиб, газета сарлавҳасининг ўзгариши ва комплектнинг тўлиқлигидан қатъи назар, ахборот-кутубхона фондига келиб тушган бутун йиллар ичидаги газетанинг йиллик комплекти ва номи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Бир кунлик (бир мартали) газеталарни ҳисобга олиш бирликлари бўлиб газетанинг нусхаси (сони, нашри) ва номи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Якка тартибдаги сарлавҳага ва ўз рақамига эга газеталар учун алоҳида чиқарилган даврий иловалар мустақил ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Тасвирий нашрлар (альбомлар, комплектлар, алоҳида варақли нашрлар)ни ҳисобга олиш бирликлари бўлиб, нусхаси ва номи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Қуйидаги тасвирий нашрлар алоҳида нашрлар ва алоҳида номлар сифатида ҳисобга олинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якка тартибдаги сарлавҳага эга ҳар бир алоҳида чиқарилган жилд, альбом нашри ёки давомли нашрлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноширлик папкаси (муқова, манжетка) билан бирлаштирилмаган тасвирий нашрлар сериясининг ҳар бир варағи (нашри).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ноширлик папкаси (муқова, манжетка) билан бирлаштирилган варақли нашрлар битта нусха ва бир ном сифатида ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Нотали нашрларни ҳисобга олиш бирликлари бўлиб нусхаси ва номи ҳисобланади. Битта нашрда партитура (клавир) билан бирлаштирилган алоҳида туркумлар (овозлар), шунингдек ноширлик папкаси (муқова, манжетка) билан бирлаштирилган туркумлар (овозлар) битта нусха ва битта ном сифатида ҳисобга олинади. Алоҳида нашр қилинган алоҳида партитура (клавир) ва туркумлар (овозлар) турли нусхалар сифатида ҳисобга олинади. Битта муқовада (конволютада) бирлаштирилган мустақил номли нашрлар алоҳида нусхалар ва алоҳида номлар сифатида ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Картографик нашрларни ҳисобга олиш бирликлари бўлиб нусхаси ва номи ҳисобланади. Картографик нашрларга хариталар, харита-схемалар, планлар, атласлар ва шу кабилар киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Қуйидаги картографик нашрлар алоҳида нусхалар ва алоҳида номлар сифатида ҳисобга олинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоҳида рақамланган ёки сана қўйилган нашрлардан иборат атласлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харита ёки атлас серияли нашрининг ҳар бир нашри.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Умумий ном билан бирлаштирилган бир неча варақларда (ёпиштирилиши керак бўлган) нашр қилинган харита битта нусха ва битта ном сифатида ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Умумий сарлавҳа билан бирлаштирилган кўп жилдли (кўп варақли) картографик нашрлар жилдлар сони ва битта ном бўйича ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоҳида нашр қилинган, аммо мустақил мазмунга эга бўлмаган турли нашрлар (китоблар, рисолалар, журналлар ва ҳоказолар)га бўлган картографик иловалар алоҳида ҳисобга олинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Фоторесурслар ва микрошакллардаги ресурсларни ҳисобга олиш бирликлари бўлиб нусхаси ва номи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Ахборот-кутубхона ресурсларининг нусхаси бўлиб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) грампластинка ва компакт-диск учун — диск;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) магнит фонограмма учун — ғалтак, кассета ва бобина;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) видеоресурс учун — кассета ёки диск;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) фоторесурс (диапозитив) учун — кадр;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) микрошаклдаги ресурс учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
микрофиш учун — фиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
микрофильм учун — рулон ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Киноресурсларни ҳисобга олиш бирликлари бўлиб кинофильмлар учун бобина, диафильмлар учун эса рулон ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Қуйидагилар битта ном сифатида ҳисобга олинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоҳида чиқарилган грампластинка, компакт-диск, кассета;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
грампластинкалар, компакт-дисклар ва кассеталарнинг умумий ном билан бирлаштирилган комплекти (альбоми);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
битта ғалтак (кассета)даги магнит фонограмма, умумий ном билан бирлаштирилган бир нечта ғалтаклар (кассеталар)даги магнит фонограмма;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоҳида чиқарилган фоноресурс ёки умумий сарлавҳа билан бирлаштирилган фоноресурслар комплекти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкил қилувчи қисмлар ёки диапозитивлар комплекти учун кадрлар сонидан қатъи назар, кинофильм, диафильм, умумий ном билан бирлаштирилган фишлар комплекти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Ажратиб олинадиган ташувчилардаги электрон ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш бирликлари бўлиб дискета, оптик диск флеш-карта (CD-ROM, DVD ва шу кабилар), шунингдек уларнинг номи ҳисобланади. Агар ажратиб олинадиган ташувчилар нашрга илова шаклида расмийлаштирилган бўлса, улар алоҳида нусха сифатида ҳисобга олинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Якка тартибдаги ташувчисиз электрон ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш бирликлари бўлиб, нусхаси, номи, файл, дискда хотира эгаллаган ҳажми ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Якка тартибдаги ташувчисиз электрон ахборот-кутубхона ресурслари учун мустақил директорияга расмийлаштирилган турли форматлардаги унинг ҳар бир тақдим этилиши янги ном ҳисобланади. Бошқа форматга қайта ёзиш натижасида олинган электрон ахборот-кутубхона ресурслари ҳам ҳисобга олиш жараёнидан ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Якка тартибдаги ташувчисиз электрон ахборот-кутубхона ресурсини бошқа компьютерга ёки ажратиб олинадиган ташувчига худди шу форматда, аммо дастлабки ресурсни йўқ қилган ҳолда қайта ёзишга жойини ўзгартириш сифатида қаралади ва манзилини (компьютер ёки ажратиб олинадиган дискнинг рақами ва бошқа атрибутларини) алмаштиришдан бошқа қўшимча расмийлаштиришни (келиб тушишини ёки чиқарилишини) талаб қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Ахборот-кутубхона фондига ахборот-кутубхона ресурслари келиб тушишини ҳисобга олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Ахборот-кутубхона фондига ахборот-кутубхона ресурслари келиб тушишини ҳисобга олиш, уларни доимий, узоқ муддатли ва вақтинча сақланадиган ахборот-кутубхона ресурсларига ажратиш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Бепул мажбурий нусхасини доимий сақлаш шарти билан ахборот-кутубхона муассасаларига келиб тушадиган маҳаллий ахборот-кутубхона ресурслари, шунингдек депозитар сақлаш учун қабул қилинадиган ахборот-кутубхона ресурсларининг битта нусхаси унга инвентарь рақами берилиб, доимий сақлаш учун ҳисобга олиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот-кутубхона ресурсининг тури, унинг ҳажми, мавзуси ва бошқа формал белгиларидан қатъи назар, китобхонларни кундалик ва прогноз қилинадиган талабини қондириш учун мўлжалланган ахборот-кутубхона ресурслари уларга инвентарь рақами берилиб, узоқ муддат сақланиши учун ҳисобга олиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Ахборот-кутубхона муассасаси томонидан совға сифатида олинган ахборот-кутубхона ресурслари (китоблар, альбомлар, бошқа нашрлар) ҳадя қилиш далолатномаси асосида ахборот-кутубхона муассасасининг фондига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Ахборот-кутубхона муассасасининг фондига киритиладиган ахборот-кутубхона ресурслари маркаланади. Бунда штемпеллар, китоб белгилари, якка тартибдаги машина ўқийдиган штрихли кодлардан фойдаланиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот-кутубхона ресурсларини маркалашда уларнинг тегишлилигини белгиланишини, эстетик талабларга жавоб беришини, маркалаш белгисининг узоқ муддатга чидамлилигини, матн ёки бошқа белгили ахборотнинг сақланишини таъминлаш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Якка тартибдаги ташувчиларсиз электрон ахборот-кутубхона ресурслари махсус компьютер дастурлари ёрдамида маркаланади, бунда тегишлилик белгиси умумий директория таркибидаги мустақил файл билан расмийлаштирилиши ёки электрон ахборот-кутубхона ресурсига киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Ахборот-кутубхона ресурсларини жамланма ҳисобга олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Ахборот-кутубхона фондига келиб тушадиган ёки чиқариладиган барча турдаги ахборот-кутубхона ресурслари кузатув ҳужжатлари (давлат рўйхатига олиш варағи, ҳисоб-фактура, юк хат, реестр, далолатнома ва шу кабилар) асосида жамланма ҳисобига олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабул қилинадиган тўпламларда кузатув ҳужжатидаги маълумотлар билан фарқлар, шунингдек кераксиз ёки нуқсонли ахборот-кутубхона ресурслари юборилганлиги аниқланганда, улар бўйича етказиб берувчига тегишли эътирозлар билдирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Жамланма ҳисобга олиш қоғоз ёки электрон шаклда юритиладиган Ахборот-кутубхона ресурсларини жамланма ҳисобга олиш китобида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Ахборот-кутубхона фондининг ҳаракати тўғрисидаги маълумотлар мазкур Йўриқноманинг 1 — 3-иловаларига мувофиқ шаклдаги Ахборот-кутубхона ресурсларини жамланма ҳисобга олиш китобининг қуйидаги учта қисмларида қайд қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-қисм — «Ахборот-кутубхона фондига келиб тушган ахборот-кутубхона ресурси»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-қисм — «Ахборот-кутубхона фондидан чиқариш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-қисм — «Ахборот-кутубхона фондининг ҳаракати якунлари».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Ахборот-кутубхона ресурсларини жамланма ҳисобга олиш китоби тўлиқ тўлдирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Йил якуни бўйича ахборот-кутубхона фондининг йиллик ҳаракатининг якуни чиқарилади. Ахборот-кутубхона муассасасида қабул қилинган ҳисобга олиш тартибига мувофиқ ахборот-кутубхона фондининг ҳаракати якунлари чорак ёки ярим йил учун чиқарилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Ахборот-кутубхона ресурсларини якка тартибда ҳисобга олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Ахборот-кутубхона ресурсининг ҳар бир нусхасини якка тартибда ҳисобга олиш унга инвентарь рақамини бериш орқали амалга оширилади. Бунда, даврий босма нашрлари уларга инвентарь рақами берилмасдан Ахборот-кутубхона ресурсларини жамланма ҳисобга олиш китобида қайд эттилади. Якка тартибдаги рақам ахборот-кутубхона ресурси ахборот-кутубхона муассасасида мавжуд бўлиш вақтида унга бириктирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Ахборот-кутубхона ресурсларини якка тартибда ҳисобга олиш шакллари бўлиб мазкур Йўриқноманинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги инвентарь китоби, шунингдек ҳисобга олиш каталоги карточкаси ва рўйхатга олиш варақчалари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Инвентарь китоблари ахборот-кутубхона ресурсларининг ҳар бир турлари бўйича алоҳида юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Ахборот-кутубхона ресурслари тўплами қабул қилингандан сўнг у Ахборот-кутубхона ресурсларини жамланма ҳисобга олиш китобида қайд этилади ва барча нусхаларга инвентарь рақами берилиб улар хатловдан ўтказилади ҳамда мазкур Йўриқноманинг 5-иловасига мувофиқ шаклда ахборот кутубхона ресурсларини кутубхонага қабул қилиш тўғрисидаги далолатнома тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Ахборот-кутубхона ресурсларини ахборот-кутубхона фондидан чиқарилишини ҳисобга олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Ахборот-кутубхона ресурсларини ахборот-кутубхона фондидан чиқарилишини ҳисобга олиш уларни фонддан чиқариш сабаблари ва асосларини аниқ кўрсатган ҳолда Ахборот-кутубхона ресурсларини жамланма ҳисобга олиш китобига ёзув киритиш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Фойдаланувчилар томонидан йўқотилган ахборот-кутубхона ресурслари ўрнига қабул қилинган нашрлар мазкур Йўриқноманинг 6-иловасига мувофиқ шаклда Фойдаланувчилардан йўқолганлар ўрнига қабул қилинган китоблар ва бошқа ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш дафтарида қайд қилинади. Унга киритилган ёзувлар асосида келиб тушган ва чиқарилган ахборот-кутубхона ресурслари бўйича далолатномалар тузилади, бу далолатномалар Ахборот-кутубхона ресурсларини жамланма ҳисобга олиш китобининг тегишли қисмларига қайд қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Ахборот-кутубхона муассасасининг фаолият кўрсатадиган ахборот-кутубхона фондларидан чиқарилган ахборот-кутубхона ресурслари тўғрисидаги маълумотлар Ахборот-кутубхона ресурсларини жамланма ҳисобга олиш китоби иккинчи қисмининг тегишли устунларига қайд қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Ахборот-кутубхона фондини текшириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Ахборот-кутубхона фондини текшириш учун ахборот-кутубхона муассасаси томонидан текшириш комиссияси тайинланади ва ушбу комиссия таркибига бухгалтерия вакили киритилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Ахборот-кутубхона фондини текшириш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
моддий жавобгар шахс алмаштирилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот-кутубхона ресурсларини ўғирлаш, суиистеъмол қилиш ёки бузиш ҳолатлари аниқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий офат, ёнғин ва бошқа ҳолатларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот-кутубхона муассасаси қайта ташкил қилинганда ва тугатилганда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Фондларни текшириш қуйидаги муддатларда ўтказилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сейфларда сақланадиган ноёб ва алоҳида қимматли ахборот-кутубхона ресурслари бўйича — 3 йилда бир марта;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қадимий ва нодир ахборот-кутубхона ресурслари бўйича — 5 йилда бир марта;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот-кутубхона муассасаларининг 50 минг ҳисобга олиш бирликларигача бўлган ахборот-кутубхона фондлари — 5 йилда бир марта;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот-кутубхона муассасаларининг 5 мингдан 100 минг ҳисобга олиш бирликларигача бўлган ахборот-кутубхона фондлари — 7 — 10 йилда бир марта;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот-кутубхона муассасаларининг 100 мингдан 200 минг ҳисобга олиш бирликларигача бўлган ахборот-кутубхона фондлари — 10 — 15 йилда бир марта;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот-кутубхона муассасаларининг 200 мингдан 1 млн ҳисобга олиш бирликларигача бўлган ахборот-кутубхона фондлари — босқичма-босқич 15 — 20 йилда бир марта;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 млн ҳисобга олиш бирликларидан кўп бўлган ахборот-кутубхона муассасаларининг ахборот-кутубхона фондлари — бутун ахборот-кутубхона фондининг текширувини тугаллаган ҳолда танлаб олиш тартибида босқичма-босқич 20 — 25 йилда бир марта.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Ажратиб олинадиган ташувчилардаги электрон ахборот-кутубхона ресурсларини текшируви ҳисобга олиш ва сақлаш бирликлари бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Якка тартибдаги ташувчисиз электрон ахборот-кутубхона ресурсларини текшириш ахборот-кутубхона ресурсларидаги ўзгаришларни аниқлаш имконини берувчи миқдорий кўрсаткичлар (файллар миқдори) бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Инвентарь рақамлари берилган ахборот-кутубхона ресурсларининг барча турлари текширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар текширув жараёнида ахборот-кутубхона ресурсларининг йўқлиги аниқланса, уларни қидириб топиш чоралари кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Ахборот-кутубхона фондини ёки унинг қисмини текшириш комиссиянинг хулосалари ва йўқ бўлган ахборот-кутубхона ресурсларининг рўйхати ёзилган мазкур Йўриқноманинг 7-иловасига мувофиқ шаклда Ахборот-кутубхона фондини текшириш тўғрисидаги далолатномани тузиш билан якунланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Ҳисобга олиш ҳужжатлари доимий сақланиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Ушбу Йўриқноманинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
(59-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Ушбу Йўриқнома Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Фанлар академияси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори А. ХОДЖАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 20 февраль

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Б. ХОДИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 20 февраль
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ таълими вазири У. ИНОЯТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 20 февраль
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият ва спорт ишлари вазири М. ХОДЖИМАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 20 февраль
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 20 февраль
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фанлар академияси президенти Ш. САЛИХОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 20 февраль
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот-кутубхона муассасаларида ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
1-ИЛОВА

‎‎Ахборот-кутубхона ресурсларини жамланма ҳисобга олиш
‎КИТОБИ

‎1-қисм. Фондга келиб тушиш*

Т/р‎ Келиб тушиш манбаи Илова ҳужжатининг рақами ва (ёки) санаси‎‏ Жами нусха‎‏ Суммаси‎‏ Манба номлари (мажбурий нусха, харид қилинган, обуна йўли, халқаро китоб алмашинуви, совға ва бошқалар)‎‎ Билим соҳаларига оид нашр‎‎ Тиллар бўйича Бошқа турдаги ресурслар‎‏
китоб‎ журнал‎ бошқа турдаги нашрлар‎ фан, дин, сиёсат‎ аниқ фанлар‎ техника‎ тиббиёт‎ бошқалар‎ ўзбек‎ чет тиллари‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Устунлар сони ахборот-кутубхона муассасаларининг турларидан келиб чиққан ҳолда ўзгартирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот-кутубхона муассасаларида ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
2-ИЛОВА

Ахборот-кутубхона ресурсларини жамланма ҳисобга олиш
‎КИТОБИ

‎2-қисм. Фонддан чиқариш

Т/р‎ Сана Далолатнома рақами Жами нусха Қиймати Ахборот-кутубхона ресурслари турлари Билим соҳаларига оид нашр Тиллар бўйича Фонддан чиқариш сабаблари
китоб журнал бошқа турдаги нашрлар фан, дин, сиёсат аниқ фанлар техника тиббиёт бошқалар ўзбек чет тиллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот-кутубхона муассасаларида ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎Ахборот-кутубхона ресурсларини жамланма ҳисобга олиш
‎КИТОБИ

‎3-қисм. Фонд ҳаракатининг якунлари

Т/р‎‏ Фонд ҳаракати Жами нусха‎‏ Қиймати ‎‏ Ахборот-кутубхона ресурслари турлари‎‎ Билим соҳаларига оид нашр‎‎ Тиллар бўйича‎‎ Изоҳ‎‏
китоб‎ журнал‎ бошқа турдаги нашрлар‎ фан, дин, сиёсат‎ аниқ фанлар‎ техника‎ тиббиёт‎ бошқалар‎ ўзбек‎ чет тиллари‎
20_ йилда мавжуд‎
20__ йилда келиб тушди‎
20__ йилда ҳисобдан чиқарилди‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот-кутубхона муассасаларида ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
4-ИЛОВА

‎‎Инвентарь китоби 20___ йил бўйича

Т/р‎ Ёзув санаси‎ Ахборот-кутубхона фондини жамланма ҳисобга олиш китобидаги ёзув рақами‎ Ахборот-кутубхона ресурсининг инвентарь рақами‎ Ахборот-кутубхона ресурсининг муаллифи, сарлавҳаси, жилди, қисми, сони‎ Ахборот-кутубхона ресурсининг нашр қилинган жойи ва йили ‎ Қиймати ‎ Текширув тўғрисидаги белги‎ Ҳисобдан чиқариш далолатномаси рақами‎ Эслатма‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот-кутубхона муассасаларида ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
5-ИЛОВА

‎‎Ахборот-кутубхона ресурсларини кутубхонага қабул қилиш тўғрисидаги
‎_____-сон далолатнома

‎20___ йил «___» ________________

‎‎‎‎_______________________________________________________________

‎‎(далолатномани тузишда иштирок этган шахсларнинг Ф.И.О.)

‎‎‎‎‎‎_______________________________________________________________
‎‎ахборот-кутубхона муассасасига қабул қилишда _________________________________

‎‎(ҳужжат тури ва кимдан олинган)

‎‎‎‎‎‎‎‎_______________________________________________________________
‎‎________________ умумий суммадаги _______________________ нусха миқдоридаги
‎‎_______________________________________________________________

‎‎(сумма ёзма равишда такрорланади)

‎‎Китоблар (ёки бошқа ахборот-кутубхона ресурслари) рўйхати илова қилинади*.
‎Имзолар: _______________________________________

‎‎(раҳбарнинг имзоси)

‎‎_______________________________________

(ходимнинг имзоси)‎‎

‎‎_______________________________________

(ахборот-кутубхона ресурсларини топширган шахснинг имзоси) ‎‎

‎Илова қилинган ахборот-кутубхона ресурслари
‎РЎЙХАТИ ‎‎

Т/р‎

Китоб муаллифи, сарлавҳаси ёки ахборот-кутубхона ресурсининг тури‎

Нархи (сўм)‎‎

Нусхалар сони‎‎

Умумий қиймати ‎‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Китоблар ёки бошқа ахборот-кутубхона ресурсларининг миқдори кўп бўлмаганда рўйхат ушбу далолатноманинг матнига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот-кутубхона муассасаларида ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
6-ИЛОВА

‎‎Фойдаланувчилардан йўқолганлар ўрнига қабул қилинган китоблар ва бошқа ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш
‎ДАФТАРИ

Сана‎‏ Фойдаланувчи Ф.И.О.‎ Йўқолган‎‎ Қабул қилинган‎‎ Фойдаланувчи имзоси‎‏
инв. рақ.‎ ахборот-кутубхона ресурсининг муаллифи, сарлавҳаси, нашр қилинган йили‎ нархи (сўм)‎ ахборот-кутубхона ресурсини сақловчи бўлим ‎ ахборот-кутубхона ресурсининг муаллифи, сарлавҳаси, нашр қилинган йили‎ нархи (сўм)‎ ахборот-кутубхона ресурсини сақловчи бўлим ‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот-кутубхона муассасаларида ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
7-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Фондларни сақлаш комиссиясида
‎кўриб чиқилди
‎ 20___ й. «____» __________даги _________-сон баённома ‎‎

«ТАСДИҚЛАЙМАН»
‎ __________________________________
‎(далолатномани тасдиқлаган шахс Ф.И.О., имзоси)
‎20 ___ й. «____» __________ ‎‎

‎‎Ахборот-кутубхона фондини текшириш тўғрисидаги
‎ __________-сон далолатнома

‎20___ й. «____» _____________

‎‎Ушбу далолатномани текширув комиссияси раиси _______________________________

(текширув комиссияси раиси Ф.И.О. ва лавозими)

‎‎_______________________________________________________________
‎ва комиссия аъзолари ______________________________________________________

(текширув комиссияси аъзолари Ф.И.О. ва лавозими)

‎‎_______________________________________________________________

(текширув комиссияси аъзолари Ф.И.О. ва лавозими)‎‎

_________________________________________________________сабабли

‎‎(текширув сабаблари кўрсатилади)

‎‎20___ йил «___» ___________________________дан «____» _________________ гача
‎_________________________ ахборот-кутубхона фондининг текшируви ўтказилганлиги

‎‎(ахборот-кутубхона муассасаси)

‎‎тўғрисида туздик.
‎‎Текширувда қуйидаги ҳужжатлар ўрганилди:
‎а) _____________________________даги фонднинг аввалги текшируви далолатномаси;
‎‎(ахборот-кутубхона муассасасининг таркибий бўлинмаси)
‎‎б) ахборот-кутубхона фондининг жамланма ҳисобга олиш китоблари;
‎в) инвентарь китоблари;
‎г) олдинги ва жорий текширувлар оралиғидаги ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобдан чиқариш далолатномалари;
‎д) ахборот-кутубхона ресурсларини фойдаланувчиларга берилишини тасдиқловчи ҳужжатлар _____________________________________________________________;

‎(ҳужжатларнинг тури ва номи)

‎‎е) бошқалар _____________________________________________________________;

‎1. Ҳисобга олиш ҳужжатлари бўйича ҳисобда:
‎______________________________________ ахборот-кутубхона ресурслари мавжуд.

‎‎(сони, турлари ва номлари кўрсатилади)

‎‎2. Амалда _______________________________ ахборот-кутубхона ресурслари мавжуд.

‎‎(сони, турлари ва номлари кўрсатилади)

‎‎3. Умумий суммаси _____________________________________________ сўм бўлган

‎‎(суммаси сўзлар билан ёзилади)

_____________________________________ ахборот-кутубхона ресурслари етишмайди.

‎‎(сони, турлари ва номлари кўрсатилади)

‎‎Етишмайдиган ахборот-кутубхона ресурсларининг рўйхати ушбу далолатномага илова қилинади.
‎4. 20___ йилгача фойдаланувчиларга берилган ахборот-кутубхона ресурслардан ____ нусхаси қайтарилмаган.
‎5. Инвентарь китобида ҳисобга олинмаган _______ ахборот-кутубхона ресурслари нусха аниқланди.
‎6. Текширув комиссиясининг текширув натижаси бўйича хулосаси__________________

‎‎_______________________________________________________________
‎‎‎_______________________________________________________________

‎‎7. Текширув комиссиясининг текширув натижаси бўйича таклифлари________________
‎_______________________________________________________________________

‎‎Имзолар:
‎‎Комиссия раиси: __________________‎‎

__________________‎‎‎‎

‎‎(Ф.И.О., лавозими)

(имзо)‎

‎‎Комиссия аъзолари

__________________‎‎‎‎

__________________‎‎‎‎

(Ф.И.О., лавозими)‎‎

(имзо)‎ ‎‎

__________________‎‎‎‎

__________________‎‎‎

(Ф.И.О., лавозими)‎‎

(имзо)‎ ‎‎

__________________‎‎‎‎

__________________‎‎‎‎

(Ф.И.О., лавозими)‎‎

(имзо)‎ ‎

__________________‎‎‎‎

__________________‎‎‎‎

(Ф.И.О., лавозими)‎‎

(имзо)‎ ‎‎

__________________‎‎‎‎

__________________‎‎‎‎

(Ф.И.О., лавозими)‎‎

(имзо)‎ ‎‎

__________________‎‎‎‎

‎‎__________________‎‎

(Ф.И.О., лавозими)‎‎

(имзо)‎ ‎‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: текширув комиссиясининг текширув натижаси бўйича кенгайтирилган хулосаси ва таклифлари далолатномага илова қилиниши мумкин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 11-сон, 127-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)