04.03.2014 йилдаги 48-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 04.09.2017 06 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг ташкилий асосларини янада такомиллаштириш, миллий ва маънавий қадриятларни мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар, шаҳарлар ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарор билан тасдиқланган Низом талабларига қатъий риоя этилишини таъминласинлар, бунда маҳаллаларни тузиш ва бўлишга фақат ҳар йили фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари таъминотига тегишли маҳаллий бюджетлар параметрларида кўзда тутиладиган маблағлар доирасида рухсат этилишини назарда тутсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг ҳудудий органлари билан биргаликда 2014-2015 йилларда ушбу қарор билан тасдиқланган Низомга мувофиқ шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овуллар маҳаллалари чегараларини белгилаш ишларининг тегишли маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобига бажарилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.И. Икрамов ва Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 4 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 мартдаги 48-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳарлар, посёлкалар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида» ва «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ шаҳарлар, посёлкалар ва овулларнинг маҳаллаларини (кейинги ўринларда маҳаллалар деб аталади) тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Маҳаллалар шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овуллар ҳудудида ташкил этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Маҳаллалар маъмурий-ҳудудий бирликлар ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Маҳаллалардаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва уларнинг мансабдор шахслари ўзларига қонун ҳужжатларида берилган ваколатларни тегишли маҳалла ҳудудининг ушбу Низомда белгиланган тартибда белгиланган чегаралари доирасида амалга оширадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш бўйича таклифлар посёлка, қишлоқ, овул ва шаҳар маҳалласининг фуқаролар йиғинлари кенгашлари томонидан тайёрланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш бўйича тадбирлар ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II Маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Посёлкалар, қишлоқлар, овуллар, шунингдек туманга бўйсунувчи шаҳарлар маҳаллаларини бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш посёлкалар, овуллар ва шаҳарлар маҳаллаларининг фуқаролар йиғинлари илтимосномаси бўйича халқ депутатлари туманлар, қишлоқлар Кенгашлари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятга (Қорақалпоғистон Республикасида — республикага) бўйсунувчи шаҳарларда ва Тошкент шаҳрида маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш шаҳарлар маҳаллаларининг фуқаролар йиғинлари илтимосномаси бўйича халқ депутатлари шаҳарлар Кенгашлари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Маҳаллалар ҳудудларнинг тарихий хусусиятларини, қоидага кўра, камида 500 оила яшайдиган аҳоли пунктларининг географик жойлашишини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллалар, истисно ҳолларда, 500 нафардан кам аҳоли, лекин камида 100 оила яшайдиган бориш қийин бўлган ва тоғли туманларда ташкил этилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларга мувофиқ маҳаллалар тузиш мумкин бўлмаган тақдирда, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг ҳудудлари, маҳаллалар тузмасдан, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг тегишли фуқаролар йиғинлари томонидан бошқарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Агар посёлка, қишлоқ ва овулнинг фуқаролар йиғини ҳудудида кўпи билан 1500 оила истиқомат қилса, ушбу посёлкалар, қишлоқлар ва овулларда маҳаллалар тузилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш ва бўлиш бўйича таклифлар посёлка, қишлоқ, овул ва шаҳар маҳаллаларининг фуқаролар йиғини кенгаши томонидан посёлка, қишлоқ, овул ва шаҳар маҳаллаларининг фуқаролар йиғинига кўриб чиқиш учун киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш бўйича таклифларда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли фикрини ўрганиш тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муайян ҳудуд, унинг тарихий ва географик хусусиятлари тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яқин атрофдаги аҳоли пунктлари ва маҳаллаларнинг жойлашиши тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу ҳудудда яшайдиган аҳоли ва оилалар сони тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу ҳудудда жойлашган энг йирик саноат, транспорт ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар, фермер хўжаликлари тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тузиладиган, бирлаштириладиган ва бўлинадиган маҳаллаларнинг чегараларини белгилаш бўйича таклифлар тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллаларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш бўйича таклифлар тўғрисидаги ахборотлар акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Посёлка, қишлоқ, овул ва шаҳар маҳаллаларининг фуқаролар йиғини маҳаллани тузиш, бирлаштириш ва бўлиш бўйича таклифларни кўриб чиқиб ўзининг қарори билан уларни маъқуллайди ёки асосланган ҳолда рад этади, зарурат бўлганда, уларга тегишли ўзгартиришлар киритишни тавсия этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ижобий қарор қабул қилинган тақдирда маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш ва бўлиш бўйича таклифлар уч кун мобайнида посёлкалар, қишлоқлар, овуллар ва шаҳарлар маҳаллаларининг фуқаролар йиғинлари томонидан тегишли илтимоснома билан туман, шаҳар ҳокимига юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Тегишли туман (шаҳар) ҳокимига юборилаётган илтимосномага, ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ахборот билан бирга, қуйидагилар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли посёлка, қишлоқ, овул ва шаҳар маҳаллалари фуқаролар йиғинининг маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш ва бўлиш бўйича таклифларни маъқуллаш тўғрисидаги қарори;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тузилаётган, бирлаштирилаётган маҳаллага ном бериш ва фаолият кўрсатаётган маҳаллаларнинг номини ўзгартириш бўйича таклифлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳалла ҳудудининг туман, шаҳар ҳокими билан олдиндан келишилган режаси (маҳаллалар чегараларини белгилаш ва ўзгартириш) бўйича таклифлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Туман, шаҳар ҳокими маҳаллани тузиш, бирлаштириш, бўлиш тўғрисида посёлка, қишлоқ, овул ёки шаҳар маҳаллаларининг фуқаролар йиғини томонидан киритилган таклифларни беш кун муддатда кўриб чиқади ҳамда ушбу Низомнинг III ва IV бўлимларига мувофиқ маҳалланинг чегаралари режасини ва тавсифини тайёрлашни, шунингдек унга ном бериш, унинг номини ўзгартириш бўйича таклифларни келишишни таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Туман, шаҳар ҳокими маҳалланинг номи келишилгандан ҳамда унинг чегаралари режаси ва тавсифи тайёрлангандан кейин ўн кун муддатда, маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш бўйича таклифларни, уларга зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда, халқ депутатлари тегишли туман, шаҳар Кенгашига киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгаши навбатдаги сессияда туман, шаҳарлар ҳокимининг таклифини кўриб чиқади ва маҳаллани тузиш, маҳаллаларни бирлаштириш, маҳаллани бўлиш (уларнинг чегараларини белгилаган ва уларга ном берган ёки уларнинг номини ўзгартирган ҳолда) тўғрисида ёхуд ушбу таклифни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Маҳаллани тугатиш ушбу ҳудудда яшаётган фуқаролар бошқа жойга кўчирилганда, шунингдек маҳалла жойлашган посёлка, қишлоқ, овул ёки шаҳар тугатилганда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Маҳаллани тугатиш посёлкалар, қишлоқлар, овуллар ва шаҳар маҳаллаларининг фуқаролар йиғини илтимосномаси асосида, туман, шаҳар ҳокимининг тегишли туман (шаҳар) ҳокимига маҳаллани тугатиш сабаблари кўрсатилган ҳолда киритилган тақдимномасига биноан халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгаши қарори билан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Посёлка, қишлоқ, овул ва шаҳар маҳаллалари фуқаролар йиғинининг маҳаллани тугатиш тўғрисидаги илтимосномаси туман, шаҳар ҳокими томонидан ўн кун муддатда кўриб чиқилади ва халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашига кўриб чиқиш учун киритилади. Ҳокимнинг маҳаллани тугатиш тўғрисидаги тақдимномаси халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессиясида кўриб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Маҳаллаларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Маҳаллалар чегаралари уларни тузишда, бирлаштиришда ва бўлишда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Маҳаллаларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш посёлкалар, қишлоқлар, овуллар ва шаҳарлар маҳаллаларининг фуқаролар йиғинлари илтимосномалари асосида халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгаши томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Маҳаллаларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш тўғрисида илтимосномалар киритилгунга қадар посёлкалар, қишлоқлар, овуллар ва шаҳарлар маҳаллалари фуқаролар йиғинлари маҳаллаларнинг чегараларини (маҳалла ҳудудини) белгилаш ва ўзгартириш тўғрисидаги таклифларни олдиндан туман, шаҳар ҳокими билан келишадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Маҳалла ҳудудига тегишли шаҳар, посёлка, қишлоқ ва овул чегаралари доирасидаги ерлар киритилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Шаҳар маҳаллалари чегаралари, қоидага кўра, шаҳарнинг турар жой зоналари чегаралари доирасида белгиланади, бунда шаҳарлар маҳаллалари фуқаролар йиғинлари маҳаллалар ҳудудига шаҳарнинг бошқа зоналарини, шунингдек ер фондининг бошқа тоифалари ерларини киритиш тўғрисида ҳам илтимос қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Маҳалланинг чегаралари юридик ва жисмоний шахсларнинг эгалигида, фойдаланишида бўлган, улар ижарага олган ва уларнинг мулки бўлган ер участкалари чегаралари, йирик каналлар, коллекторлар, темир йўл ва автомобиль йўллари, шунингдек жойнинг бошқа табиий ва сунъий объектлари бўйича белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Маҳаллаларнинг чегаралари шаҳарлар, посёлкалар чизмаларида 1:2000 масштабда, қишлоқлар ва овуллар чизмаларида эса — 1:10000 масштабда акс эттирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Маҳаллалар чегараларини белгилаш жараёнида ҳар бир маҳалла бўйича чегаралар тавсифланади. Чегаралар тавсифида улар бўйича чегара белгиланадиган кўчалар, табиий ва сунъий объектлар номлари, чегаралар йўналиши келтирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Маҳаллалар чегаралари чизмалари ва тавсифини тайёрлаш туман, шаҳар ҳокимлигининг топшириғи бўйича, посёлка, қишлоқ, овул ва шаҳар маҳаллалари фуқаролар йиғинларининг илтимосномалари асосида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиаллари томонидан ўн беш кун мобайнида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Маҳаллаларнинг чегаралари чизмаси қўшни маҳаллаларнинг фуқаролар йиғинлари билан келишилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Тузиладиган, бирлаштириладиган ёки бўлинадиган маҳаллаларнинг чегаралар чизилган ва чегаралар тавсифланган чизмалари ушбу Низомнинг 17-бандида белгиланган тартибда маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш ва бўлиш тўғрисидаги қарорлар билан биргаликда халқ депутатлари, туман, шаҳар Кенгашининг қарори билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Маҳаллалар чегараларини ўзгартириш ушбу бўлим талаблари ҳисобга олинган ҳолда туман, шаҳар ҳокимининг таклифи асосида, халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашининг алоҳида қарори билан посёлкалар, қишлоқлар, овуллар ва шаҳарлар маҳаллалари фуқаролар йиғинлари илтимосномаси бўйича амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Маҳаллаларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Маҳаллаларга бериладиган ном:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳалланинг энг характерли белгиларини акс эттириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳалланинг номи ушбу маҳалла жойлашган жойнинг мавжуд тизимига мос бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий аҳолининг фикрини эътиборга олиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қоидага кўра, учтадан ортиқ бўлмаган сўздан иборат бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий аҳолининг географик, тарихий, миллий, этник, тили билан боғлиқ хусусиятларини ва маҳаллий аҳоли ҳаётининг бошқа хусусиятларини ҳисобга олиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллалар номларининг ўхшашлиги адашишга олиб келишини, калондимоғлик маъносига эга бўлишини, ушбу номларнинг Ўзбекистон халқининг тарихи, анъаналари ва маданияти билан номувофиқлигини истисно этиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Маҳаллаларга айрим одамларнинг, ижтимоий-сиёсий арбобларнинг номларини беришга, қоидага кўра, йўл қўйилмайди, Ўзбекистон тарихида чуқур из қолдирган шахслар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Бир туман, шаҳар доирасида бир неча маҳаллага айни бир номни беришга йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Маҳаллалар номларини ўзгартиришга қуйидаги ҳолларда йўл қўйилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
айрим маҳаллаларнинг тарихий номларини тиклаш зарур бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар маҳалла географик объектларнинг номлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлмаган аббревиатура, рақам ёки сўз бирикмаси билан белгиланган бўлса;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллаларга Ўзбекистоннинг тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг номларини бериш зарур бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман, шаҳар доирасида маҳаллаларнинг номлари бир хил бўлганда.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳалла икки ва ундан ортиқ маҳаллага бўлинганда улардан бирида қонун ҳужжатларига зид бўлмаган ҳолда бўлинган маҳалланинг номи сақланиб қолиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Маҳаллаларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш посёлка, қишлоқ, овул ва шаҳар маҳаллалари фуқаролар йиғинларининг илтимосномаси ва туманлар, шаҳарлар ҳокимларининг таклифи бўйича халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашлари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Туман, шаҳар ҳокими беш кун мобайнида посёлка, қишлоқ, овул ва шаҳар маҳаллалари фуқаролар йиғинларининг маҳаллаларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тўғрисидаги илтимосномасини таклифлар тайёрлаш учун кўриб чиқади ва тегишли ҳужжатлар билан биргаликда уларни географик объектларига ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш масалалари бўйича тегишли туман, шаҳар комиссиясига (кейинги ўринларда туман, шаҳар комиссияси деб аталади) киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Туман, шаҳар комиссияси тақдим этилган ҳужжатларни географик объектларнинг номлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги юзасидан кўриб чиқади ва ўз таклифини туман, шаҳар ҳокимига юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Маҳаллаларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тўғрисида таклифлар тайёрлашда туман, шаҳар комиссияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллаларнинг Ўзбекистон халқининг тарихий-маданий қадриятлари ва мероси билан боғлиқ номлари муҳофаза қилинишини, улар асоссиз равишда қайта номланишининг олди олинишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллалар номининг ўзгартирилишига ва уларга Ўзбекистон халқининг миллий анъаналари ва менталитетига ёт бўлган номлар берилишига йўл қўйилмаслигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллаларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартиришда маҳаллийчилик, ошна-оғайнигарчилик, хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш истисно этилишини таъминлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Туман, шаҳар ҳокими туман, шаҳар комиссияси томонидан тайёрланган маҳаллаларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тўғрисидаги таклифни географик объектларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссиясига (кейинги ўринларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссияси деб аталади) киритади. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссияси тайёрланган материаллар уларнинг географик объектларнинг номлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги юзасидан ҳар томонлама ўрганиб чиқилишини ташкил этади ва тегишли хулоса беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Туман, шаҳар ҳокими Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссиясининг хулосасига мувофиқ маҳаллаларнинг номлари ва улар номининг ўзгартирилиши бўйича таклифларни тайёрлайди ва уларни кўриб чиқиш учун халқ депутатлари тегишли туман, шаҳар Кенгашига киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгаши навбатдаги сессияда туман, шаҳар ҳокимининг таклифини кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Туман, шаҳар ҳокими ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасига Географик объектларнинг номлари давлат реестрига киритиш учун маҳаллаларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тўғрисидаги тегишли ҳужжатларни юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Ушбу Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатишда, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартиришда амалга ошириладиган тадбирлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ

* Географик объектларга ном бериш ва қайта номлаш масалалари бўйича комиссия.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: янги маҳаллалар ташкил этилганда ушбу схемада назарда тутилган барча тадбирлар амалга оширилади. Маҳаллаларни бирлаштириш, бўлиш, қайта номлашда, уларнинг чегараларини белгилашда (ўзгартиришда) фақат тегишли босқичлар тадбирлари ўтказилади ва аниқ ҳолларда зарур бўлган ҳужжатларгина тайёрланади (тақдим этилади).
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда)