Ҳужжат кучини йўқотган 02.06.2021 21.10.2013 йилдаги 1602-қ-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 02.06.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро вилояти Бухоро шаҳар ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳарнинг санитария-эпидемиологик ҳолатини яхшилаш ва шаҳар ҳудудида тозаликни сақлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Бухоро вилояти ҳокимининг 2021 йил 2 июндаги 242-сонли «Шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳарда чиқиндиларнинг фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига, атроф муҳитга зарарли таъсирининг олдини олиш, табиатни муҳофаза қилиш, экология ва санитария-эпидемиологик муҳитни яхшилаш, чиқиндиларни турларга ажратиш орқали чиқиндихоналар майдонини камайтириш, замонавий технологиялар ёрдамида қайта ишлаш тизимини жорий этиш, аҳолидан чиқиндиларни йиғиш ва ташкилий равишда олиб чиқиб кетиш ишларини янада такомиллаштириш ва тартибга солиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда), «Давлат санитария назорати тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 355-модда), «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 1-сон, 38-модда), «Чиқиндилар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 72-модда) қонунларига асосан қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бухоро шаҳрида маиший чиқиндиларни ажратиш, тўплаш, йиғиш, ташлаш ва ташкилий равишда олиб чиқиб кетиш бўйича қоидалар иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Шаҳар архитектура ва қурилиш бошқармаси (О. Адизов) чиқинди йиғиш майдончалари ва санитар тозалаш ҳудудлари чегарасини аниқлаб берсин, шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизмати давлат унитар корхонаси (Ж. Ҳабибов) тегишли ҳужжатларни тайёрлаб берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бухоро шаҳар «Махсусавтохўжалик» МЧЖ (С. Кенжаев):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳар ҳудудида белгиланган муддатларда маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш учун махсус автотранспорт воситаси билан таъминлаш, чиқиндиларни ташкилий равишда олиб кетиш ва Марказий чиқиндихонага жойлаштириш бўйича тизимни тубдан яхшилаш чорасини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маиший чиқиндиларни ўз вақтида олиб кетилишини таъминлаш ва ҳисобини юритиш тизимини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус чиқинди ташлаш жойларини тартибга келтириш, белгиланган муддатларда дезинфекциялаш, турли чиқиндилар учун зарур миқдорда махсус темир қути билан таъминлашни ташкил этиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳоли учун чиқиндиларни ташлаш тартиби, кўчага бириктирилган Бухоро шаҳар «Махсусавтохўжалик» МЧЖнинг махсус автотранспорт воситаси ва унинг келиш муддати, мурожаат учун телефонлар бўйича тарғибот воситалари тайёрланиб, жойларга ўрнатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Шаҳар ҳокимлиги ободонлаштириш бошқармаси (А. Ахмедов)га:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳар кўчалари ва майдонларини тозалаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш даврида юзага келадиган чиқиндилар, шох-шаббалар ва хазонларни ўз вақтида олиб чиқиб кетиш ишларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳар архитектура ва қурилиш бошқармаси (О. Адизов) билан биргаликда шаҳар кўчалари учун замонавий урналарни тайёрлаш, ишлаб чиқарилишини ташкил этиш ҳамда жамоат жойларига жойлаштириш бўйича чора-тадбирлар белгилаш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Шаҳар уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмаси (Ш. Азимов)га хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига кўп қаватли уй-жой фонди атрофини тозалаш, озода тутиш ва ҳосил бўлган чиқиндиларни йиғиштириб, белгиланган жойга ташлаш ишларини ташкил этиш ва назоратга олиш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Шаҳар ҳокимлиги халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими томонидан шаҳарнинг тозалигини сақлаш, чиқиндиларни белгиланган жойга ташлаш, табиатни муҳофаза қилиш ва атроф муҳитни ифлослантиришнинг олдини олиш юзасидан махсус дарсларда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарор «Бухоро оқшоми» газетасида ва шаҳар ҳокимлигининг веб-сайтида расмий эълон қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким В. ЎРИНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 21 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1602-қ-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро шаҳар ҳокимининг 2013 йил 21 октябрдаги 1602-қ-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро шаҳрида маиший чиқиндиларни ажратиш, тўплаш, йиғиш, ташлаш ва ташкилий равишда олиб чиқиб кетиш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда), «Давлат санитария назорати тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 355-модда), «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 1-сон, 38-модда), «Чиқиндилар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 72-модда) қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, Бухоро шаҳрида маиший чиқиндиларни йиғиш, ажратиш, ташлаш ва ташкилий равишда олиб чиқиб кетиш, шаҳарни ободонлаштириш, озодалигини сақлаш, чиқиндиларни йиғиш, уларни тўплаш, олиб чиқиб кетиш талабларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Асосий тушунчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқиндилар — ишлаб чиқариш ёки истеъмол қилиш жараёнида хом ашё, материаллар, хомаки маҳсулотлар, бошқа буюмлар ёки маҳсулотларнинг ҳосил бўлган қолдиқлари, шунингдек ўзининг истеъмол хусусиятларини йўқотган товарлар (маҳсулотлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш — чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, уларни тўплаб олиб кетиш, сақлаш, ташиш, кўмиб ташлаш, қайта ишлаш, утилизация ва реализация қилиш билан боғлиқ фаолият;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш объектлари — чиқиндиларни тўплаш, сақлаш, ташиш, кўмиб ташлаш, қайта ишлаш, утилизация ва реализация қилиш учун фойдаланиладиган объектлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқиндиларни сақлаш — кўмиб ташлаш, қайта ишлаш ёки утилизация қилиш мақсадида чиқиндилар олиб кетилгунча уларни махсус жиҳозланган тўплагичларда сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфли чиқиндилар — таркибида хавфли (заҳарлилик, юқумлилик, портловчанлик, тез алангаланиб ёнғин чиқарувчанлик, реакцияга тез киришувчанлик, радиоактивлик) хусусиятлардан лоақал биттасига эга моддалар мавжуд бўлган, бундай моддалар фуқаролар соғлиғи ва ҳаётига, атроф-муҳитга ўзи мустақил тарзда ҳам, шунингдек бошқа моддаларга қўшилганда ҳам бевосита ёки потенциал хавф туғдирадиган миқдорда ва шаклда мавжуд бўлган чиқиндилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Маиший чиқиндиларни йиғиш, ажратиш, олиб чиқиб кетиш билан боғлиқ ишларни амалга ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Чиқиндиларни сақлаш ва кўмиб ташлашга доир талаблар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чиқиндиларни сақлаш санитария нормалари ва қоидаларига, экологик хавфсизлик талабларига мувофиқ ҳамда чиқиндилардан оқилона фойдаланилишини ёки уларнинг бошқа шахсларга берилишини таъминловчи усулларда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чиқиндилар кўмиб ташланадиган жой (хавфли чиқиндилар бундан мустасно) маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чиқиндиларни аҳоли пунктлари ерларида, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш; рекреация мақсадларига мўлжалланган ерларда ва тарихий-маданий аҳамиятга молик ерларда, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, шунингдек табиатни муҳофаза қилиш объектларига ҳамда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга зарар етказиш таҳдиди келиб чиқиши мумкин бўлган бошқа жойларда сақлаш ва бундай жойларга кўмиб ташлаш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бухоро шаҳрида жойлашган, фаолият юритаётган мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча корхоналар, ташкилотлар, идоралар, муассасалар, ўзини ўзи бошқариш органлари, хонадон эгалари, истиқомат қилаётган фуқаролар ва шаҳар меҳмонлари мазкур Қоидаларда белгиланган талабларга риоя этишга мажбурдирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Симобли лампаларнинг ишлатиб бўлган ресурсларини тўплаш лампаларни шикастламайдиган ва улардаги симобли моддаларнинг ҳавога чиқишига, сув таъминоти манбаларига, тупроққа ва озиқ-овқат маҳсулотларига тушишига йўл қўймайдиган махсус идишга солинади ва белгиланган жойга топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Юридик ва жисмоний шахслар чиқиндиларни турларга ажратган ҳолда йиғади ҳамда ўз ҳудудида санитария-гигиена қоидаларига асосан сақлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан чиқиндилар белгиланган чиқинди ташлаш жойига ва «Махсусавтохўжалик» МЧЖнинг чиқиндини олиб кетиш махсус автотранспорт воситасига ташланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Бино, иншоот, якка тартибдаги хусусий уйлар ва кўп қаватли уй-жой атрофига чиқиндиларни олиб чиқиб қўйиш, тўплаш, кўча, сув, ариқ ва белгиланмаган жойга чиқиндиларни ташлаш, ҳаракатланаётган автотранспорт воситасидан йўлларга турли чиқиндиларни ташлаб юбориш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Чиқинди ташлаш жойининг амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда чегараси белгиланган бўлиб, санитария ва экологик ҳолати нормаллаштириш учун зарур шарт-шароит яратилган бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Чиқинди ташлаш жойи чиқиндиларнинг зарур миқдордаги махсус темир қутилар билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Якка тартибдаги хусусий хонадон эгалари ва унда истиқомат қилувчи фуқаролар ўзларининг кундалик чиқиндиларини ўз ҳовлисида сақлайди ва «Махсусавтохўжалик» МЧЖнинг чиқинди олиб кетиш махсус автотранспорт воситаси келиш вақтига қараб чиқиндиларни шу махсус автотранспорт воситасига ташлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Юридик ва жисмоний шахслар қурилиш чиқиндилари, шох-шабба ва барг-хазонларни чиқинди олиб кетувчи ташкилот билан шартнома тузган ҳолда ёки ўзлари ёллаган махсус автотранспорт воситасида чиқиндилар ташлаш учун белгиланган жойга олиб бориб ташлашга мажбурдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан ўзларига тегишли қурилиш чиқиндиларини маиший чиқиндилар билан аралаштиришга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари уй-жой фонди атрофини тозалаш даврида йиғилган чиқиндиларни турларга ажратади ва уларни «Махсусавтохўжалик» МЧЖ билан тузилган шартнома асосида белгиланган тартибда чиқинди ташлаш жойига олиб бориб ташлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Бухоро шаҳрида юридик ва жисмоний шахслар томонидан йиғилган, тўпланган ва белгиланган контейнерлардаги чиқиндиларни олиб кетиш ишлари «Махсусавтохўжалик» МЧЖ ва бошқа ваколатли ташкилотлар томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Махсусавтохўжалик» МЧЖ ва бошқа ваколатли ташкилотлар ҳудудларга махсус автотранспорт воситасини бириктириб, маҳалла фуқаролар йиғинлари билан келишилган ҳолда чиқиндини олиб кетиш муддатларини ҳамда вақтларини белгилаб, шу асосда чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиб кетиш ишларини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Маҳалла фуқаролар йиғинлари — чиқиндиларни олиб кетиш махсус автотранспорт воситасининг ўз вақтида белгиланган ҳудудга келиши ва чиқиндиларни олиб чиқиб кетиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатади ҳамда ҳисобини олиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ободонлаштириш бошқармаси ва унинг тизимидаги ташкилотлар шаҳар кўчаларини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, тозалаш даврида йиғилган чиқиндилар, шох-шабба ҳамда барг-хазонларни энг камида бир кун муддатда йиғиштириб, олиб кетиш ишларини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. «Махсусавтохўжалик» МЧЖ юридик ва жисмоний шахслар билан шартнома асосида, қўшимча йиғилган маиший ва бошқа чиқиндиларни олиб кетиш ишларини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Бухоро шаҳрининг санитария-эпидемиологик ҳолатини яхшилаш ва ҳудудда тозаликни сақлаш мақсадида шаҳарда жойлашган мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча корхоналар, ташкилотлар, идоралар, муассасалар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, уй-жойлар ҳамда истиқомат қилаётган аҳолининг барча қатламлари ва меҳмонлари учун қуйидаги талаблар мажбурийдир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кундалик маиший чиқиндиларни тасдиқланган қоидаларга асосан, белгиланган чиқинди тўплаш жойидаги махсус темир қутига ёки Бухоро шаҳар «Махсусавтохўжалик» МЧЖга тегишли автомашиналарга топшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқиндиларни ташкилий равишда олиб кетиш учун мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча корхона, ташкилот, муассасалар ва яшовчилар сонидан келиб чиқиб маҳалла фуқаролар йиғинлари Бухоро шаҳар «Махсусавтохўжалик» МЧЖ билан шартнома тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бино, иншоот, якка тартибдаги уй-жойлар ва кўп қаватли уй-жой атрофига чиқиндиларни олиб чиқиб қўйиш ва тўплаш, кўча, сув, ариқ ва белгиланмаган жойга чиқиндиларни ташлаш, автотранспорт воситасидан турли чиқиндиларни ташлаб юбориш ва қурилиш чиқиндиларини маиший чиқиндилар билан аралаштириб ташлаш ман этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳар ҳудудида шох-шаббалар, барг-хазонлар, барча чиқиндилар, қуриган ўт ва ўсимликларни ёқиш, қурилиш чиқиндиларини олиб чиқиб, белгиланмаган жойга ташлаш ҳамда шаҳар экологиясини ифлослантиришнинг бошқача усуллари ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Низоларни ҳал этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Мазкур Қоидаларда белгиланган талаблар бажарилмаган тақдирда, юридик ва жисмоний шахслар ҳуқуқни муҳофаза этувчи ва ваколатли органлар томонидан амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.