25.02.2014 йилдаги 41-сон
ONLINE TRANSLATE
Норасмий таржима
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика аҳоли пунктларини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республиканинг марказлаштирилган сув таъминоти билан таъминланмаган аҳоли пунктларини, шу жумладан бориш қийин бўлган ва аҳолиси кам бўлган қишлоқ аҳоли пунктларини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш даражасини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йилда ичимлик сувини ташиш учун мамлакатимизда ишлаб чиқарилган махсус техникани (кейинги ўринларда махсус техника деб аталади) сув таъминоти ташкилотларига республика ҳудудлари бўйича ва миқдорда етказиб бериш жадвали 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус техника сотиб олишни молиялаштириш манбалари 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Асака» ДАТБ махсус техникани сув таъминоти ташкилотларига лизинг асосида, 7 йил муддатга, йиллик 7 фоиз ставкада тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус техника сотиб олиш учун ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари сув таъминоти ташкилотларининг хизмат кўрсатувчи банкларда очиладиган махсус ҳисоб рақамларига ўтказилади ва улардан қатъий мақсадли фойдаланилиши, кейинчалик уларнинг устав фондини (устав фондидаги давлат улушини) кўпайтиришга йўналтирилиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус техника сув таъминоти ташкилотлари томонидан «Автосаноат Агротехсервис МТП» МЧЖнинг ҳудудий бўлинмаларига қўшимча тўловларсиз сублизингга берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сублизинг тўловлари сув таъминоти ташкилотларининг махсус ҳисоб рақамларига тушади ва фақат «Асака» ДАТБ лизингини қоплашга мақсадли тартибда йўналтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лизинг тўловлари тўлиқ тўлангандан кейин лизинг объекти бўйича мулк ҳуқуқи сув таъминоти ташкилотларига ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси, «СамАвто» масъулияти чекланган жамияти, «ТТЗ» очиқ акциядорлик жамияти ва «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси махсус техника қатъий равишда 1-иловада* назарда тутилган муддатларда етказиб берилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг 3-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича 200 та ичимлик сувини ташиш учун мўлжалланган махсус техникани туман ободонлаштириш бошқармалари балансидан, кейинчалик уларнинг устав фондини (устав фондидаги давлат улушини) кўпайтирган ҳолда, сув таъминоти ташкилотлари балансига ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1 — 3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «СамАвто» МЧЖ томонидан сув таъминоти ташкилотларига етказиб бериладиган махсус техника Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги органларида рўйхатдан ўтказилганда, истисно тариқасида, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига йиғимлардан озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича аҳолига сифатли ичимлик сувини етказиб беришни ташкил этиш доирасида махсус техника учун дизел ёқилғисининг зарур лимитини ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳокимлари, сув таъминоти ташкилотлари ва «Автосаноат Агротехсервис МТП» МЧЖ ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари зиммасига қуйидагиларни таъминлаш бўйича шахсий масъулият юклансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус техникадан мақсадли ва самарали фойдаланиш, шу жумладан уни «ГПС» масофадан туриб назорат қилиш тизими билан жиҳозлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли пунктларининг жойлашувидан келиб чиқиб, ичимлик сувини мақбул йўналишлар бўйича махсус техника билан етказиб бериш жадвалларини ўз вақтида ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказлаштирилган сув таъминоти билан таъминланмаган аҳоли пунктларида аҳолига ичимлик сувини махсус техника билан етказиб бериш бўйича хизматларнинг тўлиқ қамраб олиниши, сотилган ичимлик суви учун даромадларнинг тўлиқ тушиши ва лизинг тўловларининг ўз вақтида тўланиши устидан доимий асосда мониторинг олиб бориш ва қатъий назорат қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари У.У. Розуқулов ва Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 25 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41-сон