Жиззах вилояти Зомин тумани ҳокимнинг
Қарори
Туман ҳудудида «Меҳнат-роҳат» маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 14 февралдаги «Обод турмуш йили» Давлат дастури тўғрисидаги ПҚ-1920-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 йил 8-сон, 99-модда) ижросини таъминлаш, хотин-қизлар ва ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиботини кучайтириш, маданий дам олишларини ташкил этиш ва мавсумий иш билан таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 14 февралдаги 1920-сонли қарори ҳамда вилоят ҳокимининг 2013 йил 19 февралдаги 39-сонли қарори билан тасдиқланган «Обод турмуш йили» вилоят Дастурининг ижросини ҳамда пахта йиғим-терими мавсумига тайёргарлик кўриш ва жойларда теримчилар учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги «Ғолиб» сув истеъмолчилар уюшмаси ҳудудидаги фойдаланилмаётган 2 қаватли болалар боғчаси биносида «Меҳнат-роҳат» маркази (кейинги матнларда — Марказ деб юритилади) ташкил этилсин.
*Иловалар берилмайди.
3. Туман ҳокими ўринбосари М. Эшановага:
туман хотин-қизлар қўмитаси ва «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати туман Кенгаши томонидан тумандаги 18—35 ёшгача бўлган соғлом ва ишчан, халқ таълими, тиббиёт бирлашмаси, касб-ҳунар коллежлари, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати етакчилари, маҳалла хотин-қизларидан иборат 250—300 кишидан иборат «Кўмак» гуруҳи тузилсин.
4. Марказни ободонлаштириш, ҳашарчи аёллар учун яратиладиган барча шарт-шароитлар тумандаги ҳомийлик истагини билдирган тадбиркорлар маблағи ҳисобидан амалга оширилсин.
5. Туман ички ишлар бўлими (Э. Хусанов) марказда яшовчи хотин-қизлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, туман тиббиёт бирлашмаси (Ш. Қурбонов) малакали тиббий хизмат кўрсатилишини ташкил этиш, туман электр тармоқлари корхонаси (М. Саримсоқов) марказни узлуксиз электр тармоғи билан таъминлаш чоралари кўрилсин.
6. Туман «Шарқ тонги» газетаси муҳаррири (Х. Ўринбоев)га ушбу қарорни чоп этиш ва «Меҳнат-роҳат» маркази фаолиятини газета саҳифаларида кенг ёритиш тавсия этилсин.
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосарлари Ш. Жураев ва М. Эшановалар зиммасига юклатилсин.
Ҳоким Ў. АЗИМОВ
Зомин ш,
2013 йил 14 август,
1316-сон