ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ, МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари бўйича мол-мулкни сотиш учун савдо ташкилотларини танлаш ва мол-мулкни сотиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 19 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1649-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 25 майдаги 25-қ ва 01/15-10/12-сонли «Ижро ҳужжатлари бўйича мол-мулкни сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3024, 19.06.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сон «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 46-47-сон, 521-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги 374-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 2-сон, 19-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Адлия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ва Адлия вазирлигининг 2006 йил 29 декабрдаги 01/19-18/08, 37-сон қарори (рўйхат рақами 1649, 2006 йил 29 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 51-52-сон, 524-модда) билан тасдиқланган Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари бўйича мол-мулкни сотиш учун савдо ташкилотларини танлаш ва мол-мулкни сотиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А. АБДУҲАКИМОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 19 февраль,
01/19-26/04-сон
Адлия вазири Н. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
2014 йил 19 февраль,
2-сон
Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Адлия вазирлигининг 2014 йил 19 февралдаги 01/19-26/04, 2-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари бўйича мол-мулкни сотиш учун савдо ташкилотларини танлаш ва мол-мулкни сотиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 6-бандда:
биринчи хатбошидаги «7» рақами «5» рақами билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий органлари вакили — Комиссия аъзоси;»;
бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
олтинчи ва еттинчи хатбошилар бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
бешинчи хатбошидан «ҳамда статистика ва таҳлил бўйича етакчи инспектор» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. 8-банднинг биринчи хатбошисидаги «статистика ва таҳлил бўйича масъул бўлинма (ходим)» деган сўзлар «суд қарорларини ижро этиш бўлими бошлиғи» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 8-сон, 86-модда)