Ҳужжат кучини йўқотган 12.06.2021 02.08.2013 йилдаги 1009-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 12.06.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сирдарё вилояти Гулистон тумани ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гулистон туман иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва уй-жой фонди объектларини 2013/2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг 2021 йил 28 майдаги 150/22-6-сонли «Сирдарё вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 12 июндан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 5 июлдаги ПҚ-1996-сонли «Республика иқтисодиёти тармоқларини 2013-2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда Сирдарё вилоят ҳокимининг 2013 йил 10 июлдаги 185-сонли қарорлари талаблари асосида Гулистон туман иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва уй-жой фонди объектларини 2013/2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрлаш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 5 июлдаги ПҚ-1996-сонли «Республика иқтисодиёти тармоқларини 2013/2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда Сирдарё вилоят ҳокимининг 2013 йил 10 июлдаги 185-сонли қарорлари ижро ва раҳбарлик учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Гулистон туман иқтисодиёти тармоқларини 2013/2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича тадбирлар 1-иловага* мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) асосий муҳандислик коммуникацияларини ҳамда технологик асбоб-ускуналарни, шунингдек ижтимоий соҳа объектларини ҳудудлар бўйича 2013/2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш топшириқлари 2, 3 ва 4-иловаларга* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2013/2014 йиллар куз-қиш даври учун кўмир, техник туз тайёрлаш, шунингдек суюлтирилган газни ҳудудлар бўйича етказиб бериш топшириғи 5-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) туман иқтисодиёт тармоқларини 2013/2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси таркиби 6-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1—6-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туманда жойлашган барча мутасадди ташкилот ҳамда корхона раҳбарлари, қишлоқ ва маҳалла фуқаролари йиғини раисларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бир ҳафта муддатда туман иқтисодиёт тармоқлари ва уй-жой фонди объектларини 2013/2014 йил куз-қиш даврига тайёрлаш масалаларини ҳал этиш бўйича жойларда ҳудудий комиссиялар ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2012/2013 йиллар куз-қиш даврида йўл қўйилган камчилик ва нуқсонларни танқидий таҳлил қилиб, камчиликларни ҳисобга олган ҳолда иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда уй-жой фонди объектларидаги қозонхоналар ва муҳандислик иншоотларини 2013/2014 йиллар куз-қиш мавсумида барқарор ишлашга тайёрлаш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 2013 йил 1 октябрь кунига қадар барча қозонхоналарни жорий ва мукаммал таъмирлашни якунлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) тумандаги касб-ҳунар коллежлари, мактаблар, мактабгача таълим муассасалари, шифохоналар ва кўп қаватли тураржой биноларини узлуксиз иссиқлик энергияси билан таъминлашга алоҳида эътибор бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) куз-қиш даврида аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини доимий равишда иссиқлик энергияси билан таъминлашда ташкилот, корхона ва муассасалар тизимларидаги қозонхоналарга жорий йилнинг 1 октябригача қаттиқ ёки суюқ ёқилғи захираларини етарли миқдорда яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) шу йилнинг 1 сентябрь кунига қадар туман ИИБ ёнғин хавфсизлиги бўлими билан биргаликда ижтимоий соҳа объектлари, кўп қаватли турар жой бинолари, шахсий уй-жойлар, мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхона, ташкилот ва муассасалар бино ва иншоотларининг техник талаб нормаларига мувофиқлигини тўлиқ хатловдан ўтказиш вазифаси топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Гулистонтумангаз» филиали (Б. Эшонқулов), туман ИИБ ЁХБ (Р. Абдураззоқов)лар жорий йилнинг 1 сентябрига қадар истеъмолчилар томонидан фойдаланилаётган иситиш қозонлари, горелкалар ва бошқа газ асбобларини кўрикдан ўтказишни ташкиллаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) давлат стандартларига тўғри келмайдиган ва ясама газ қозонлари, горелкалар ва бошқа газ асбобларидан фойдаланиш аниқланган ҳолларда уларни газ тармоқларидан узиб, қоидабузарларга нисбатан тегишли чоралар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) туманда жойлашган касб-ҳунар коллежлари, мактаблар, мактабгача таълим ҳамда соғлиқни сақлаш муассасалари, кўп қаватли турар жой бинолари, шахсий уй-жойлар ва бошқа ижтимоий соҳа объектларидаги дудбурон, мўрикон ва шамоллатиш йўлларини тозалаш ҳамда таъмирлаш ишларини ўз вақтида бажарилишини назорат қилиш ва амалга оширилган ишлар юзасидан ҳар ҳафта туман ҳокимлигига маълумот тақдим этиб бориш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Гулистонтумангаз» филиали (Б. Эшонқулов), туман электр-тармоқлари корхонаси (О. Асқаров)ларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2013/2014 йиллар куз-қиш мавсумида шартномага асосан истеъмолчиларга табиий газ ҳамда электр энергиясини узлуксиз етказиб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) жисмоний ва юридик шахсларнинг табиий газ ҳамда электр энергияси тармоқларига ноқонуний ўзбошимчалик билан уланишига умуман йўл қўймаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ўта муҳим ва тоифаланган, шунингдек ҳарбий объектларни узлуксиз электр энергияси ва табиий газ билан таъминлаш тадбирларини ишлаб чиқиш ва 10 кун муддатда ушбу объектларнинг рўйхатини тузиб туман ҳокимлигига тасдиққа киритиш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Гулистонтумангаз» филиали (Б. Эшонқулов), туман электр-тармоқлари корхонаси (О. Асқаров), туман «Ичимлик сув ишлаб чиқариш» корхонаси (М. Усмонова)ларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) куз-қиш мавсуми давомида тумандаги коммунал хизмат кўрсатувчи корхона ва ташкилотларда 24 соатлик авария диспетчерлик хизматларини ташкил этиш, авария тиклаш бригадаларини тузиш ва уларни техника воситалари, зарур асбоб-ускуналар ҳамда зарурий материаллар билан таъминлаш юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Туман электртармоқлари корхонаси (О. Асқаров) шу йилнинг куз-қиш мавсумига электр энергия билан таъминловчи нимстанциялар ва трансформаторларни дастур асосида мукаммал ва жорий таъмирласин ва узлуксиз электр энергия билан таъминлашни ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Туман тиббиёт бирлашмаси (Б. Рахмонов), туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири (Ш. Хусанов) ва барча ўқув муассасалари тасарруфидаги барча қозонхона, иситиш тармоқларини жорий йилнинг 1 август кунига қадар куз-қиш шароитида ишлашга тайёрлаш, ўқув муассасалари, мактаб, мактабгача таълим муассасалари, касалхона, поликлиникаларга кўмир ёқилғиси ва ўтин билан ишлайдиган печкаларни қуриш, мавжудларини таъмирлаш вазифалари юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Гулистонтумангаз» филиали (Б. Эшонқулов)га газ босими паст бўлган аҳоли, ижтимоий соҳа объектларини белгиланган график асосида қаттиқ ёқилғи ва суюлтирилган газ билан тўлиқ таъминлаш юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Туман маҳалла жамғармаси (Т. Тўхтабеков)га қишлоқ ва маҳалла фуқаролари йиғинлари билан биргаликда аҳоли хонадонларига кўмир ёқилғиси ва ўтин билан ишлайдиган печкаларни ўрнатиш ишлари бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш ва уни таъминлаш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Туман Ободонлаштириш бошқармаси (Қ. Элтоев)га 2013 йил октябрь ойига қадар автомобиль йўлларини қордан тозаловчи махсус техникаларни ишлашга тайёрлаб қўйсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Туман молия бўлими (О. Жўраев) бюджет маблағларидан молиялаштирилиши режалаштирилган иситиш қозонлари ва қозонхоналарини, иссиқлик тармоқларини, уй-жой фондини, ичимлик суви иншоотлари ва бошқа муҳим объектларни куз-қиш мавсумига ўз вақтида тайёрлаш, суюқ ва қаттиқ ёқилғи захираларини яратиш мақсадида ажратиладиган маблағларнинг асосий қисмини иситиш мавсумига қадар молиялаштиришни ҳал этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Тумандаги ташкилот, муассаса ва идоралар мазкур қарорнинг ижросини таъминланиши тўғрисида ҳар 15 кунда туман ҳокимлигига маълумотлар тақдим этиб борсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. 2013/2014 йил куз-қиш мавсумида барқарор ишлашига тайёргарлигини бориши юзасидан ҳар ойда туман ҳокимлиги йиғилишларида кўриб чиқилиши белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ушбу қарорнинг қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2012 йил 27 июндаги «туман иқтисодиёт тармоқларини 2012/2013 йил куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 1097-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари ҳамда туман ҳокимининг иқтисод бўйича ўринбосари А. Тошпулатов зиммаларига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким А. ХУСАНБОЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Деҳқонобод ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 2 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1009-сон