Ҳужжат кучини йўқотган 12.06.2021 12.08.2013 йилдаги 460-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 12.06.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янгиер шаҳар иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва уй-жой фонди объектларини 2013/2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг 2021 йил 28 майдаги 150/22-6-сонли «Сирдарё вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 12 июндан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 5 июлдаги ПҚ-1996-сонли «Республика иқтисодиёти тармоқларини 2013-2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда Сирдарё вилоят ҳокимининг 2013 йил 10 июлдаги 185-сонли қарорлари талаблари асосида Янгиер шаҳар иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва уй-жой фонди объектларини 2013/2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрлаш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 5 июлдаги «Республика иқтисодиёт тармоқларини 2013/2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1996-сонли ҳамда вилоят ҳокимининг 2013 йил 10 июлдаги 185-сонли қарорлари ижро ва раҳбарлик учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Янгиер шаҳар иқтисодиёти тармоқларини 2013/2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича тадбирлар 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) асосий муҳандислик коммуникацияларини ҳамда технологик асбоб-ускуналарни, шунингдек ижтимоий соҳа объектларини ҳудудлар бўйича 2013/2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш топшириқлари 2, 3 ва 4-иловаларга* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2013/2014 йиллар куз-қиш даври учун кўмир, техник туз тайёрлаш, шунингдек суюлтирилган газни ҳудудлар бўйича етказиб бериш топшириғи 5-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) шаҳар иқтисодиёт тармоқларини 2013/2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича шаҳар комиссияси таркиби 6-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1—6-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Шаҳарда жойлашган барча мутасадди ташкилот ҳамда корхона раҳбарлари, маҳалла фуқаролари йиғини раисларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бир ҳафта муддатда шаҳар иқтисодиёт тармоқлари ва уй-жой фонди объектларини 2013/2014 йил куз-қиш даврига тайёрлаш масалаларини ҳал этиш бўйича жойларда ҳудудий комиссиялар ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2012/2013 йиллар куз-қиш даврида йўл қўйилган камчилик ва нуқсонларни танқидий таҳлил қилиб, камчиликларни ҳисобга олган ҳолда иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда уй-жой фонди объектларидаги қозонхоналар ва муҳандислик иншоотларини 2013/2014 йиллар куз-қиш мавсумида барқарор ишлашга тайёрлаш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 2013 йил 1 октябрь кунига қадар барча қозонхоналарни жорий ва мукаммал таъмирлашни якунлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ўрта-махсус ўқув юртлари, мактаблар, мактабгача таълим муассасалари, шифохоналар ва кўп қаватли тураржой биноларини узлуксиз иссиқлик энергияси билан таъминлашга алоҳида эътибор бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) куз-қиш даврида аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини доимий равишда иссиқлик энергияси билан таъминлашда ташкилот, корхона ва муассасалар тизимларидаги қозонхоналарга жорий йилнинг 1 октябригача қаттиқ ёки суюқ ёқилғи захираларини етарли миқдорда яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) шу йилнинг 1 сентябрь кунига қадар шаҳар ИИБ ёнғин хавфсизлиги бўлими билан биргаликда ижтимоий соҳа объектлари, кўп қаватли турар жой бинолари, шахсий уй-жойлар, мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхона, ташкилот ва муассасалар бино ва иншоотларининг техник талаб нормаларига мувофиқлигини тўлиқ хатловдан ўтказиш вазифаси топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Янгиершаҳаргаз» филиали (А. Қулматов), шаҳар ИИБ ёнғин хавфсизлиги (Ж. Рапиев) билан биргаликда жорий йилнинг 1 сентябрига қадар истеъмолчилар томонидан фойдаланилаётган иситиш қозонлари, горелкалар ва бошқа газ асбобларини кўрикдан ўтказишни ташкиллаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Куйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) давлат стандартларига тўғри келмайдиган ва ясама газ қозонлари, горелкалар ва бошқа газ асбобларидан фойдаланиш аниқланган ҳолларда уларни газ тармоқларидан узиб, қоидабузарларга нисбатан тегишли чоралар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) шаҳарда жойлашган олий ва ўрта-махсус касб-ҳунар таълими, мактаблар, мактабгача таълим ҳамда соғлиқни сақлаш муассасалари, кўп қаватли турар жой бинолари, шахсий уй-жойлар ва бошқа ижтимоий соҳа объектларидаги дудбурон, мўрикон ва шамоллатиш йўлларини тозалаш ҳамда таъмирлаш ишларини ўз вақтида бажарилишини назорат қилиш ва амалга оширилган ишлар юзасидан ҳар ҳафта шаҳар ҳокимлигига маълумот тақдим этиб бориш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Янгиершаҳаргаз» филиали (А. Қулматов), шаҳар электртармоқлари корхонаси (А. Жабборов)га:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2013/2014 йиллар куз-қиш мавсумида шартномага асосан истеъмолчиларга табиий газ ҳамда электр энергиясини узлуксиз етказиб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) жисмоний ва юридик шахсларнинг табиий газ ҳамда электр энергияси тармоқларига ноқонуний ўзбошимчалик билан уланишига умуман йўл қўймаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ўта муҳим ва тоифаланган, шунингдек ҳарбий объектларни узлуксиз электр энергияси ва табиий газ билан таъминлаш тадбирларини ишлаб чиқиш ва 10 кун муддатда ушбу объектларнинг рўйхатини тузиб шаҳар ҳокимлигига тасдиққа киритиш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Шаҳар ҳокимлиги (А. Абдуфатаев), «Янгиершаҳаргаз» филиали (А. Қулматов), шаҳар электртармоқлари корхонаси (А. Жабборов), шаҳар «Сувоқова» корхонаси (Т. Саттаров) ва «Иссиқлик манбаи» корхонаси (Б. Пигильцин)ларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) куз-қиш мавсуми давомида шаҳардаги коммунал хизмат кўрсатувчи корхона ва ташкилотларда 24 соатлик авария диспетчерлик хизматларини ташкил этиш, авария тиклаш бригадаларини тузиш ва уларни техника воситалари, зарур асбоб-ускуналар ҳамда зарурий материаллар билан таъминлаш юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Шаҳар электр тармоқлари корхонаси (А. Жабборов) шу йилнинг куз-қиш мавсумига электр энергия билан таъминловчи нимстанциялар ва трансформаторларни дастур асосида мукаммал ва жорий таъмирласин ва узулуксиз электр энергия билан таъминлашни ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Шаҳар тиббиёт бирлашмаси (А. Вайдуллаев), Шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири (Қ. Раимов) ва барча ўқув юрти тасарруфидаги барча қозонхона, иситиш тармоқларини жорий йилнинг 10 август кунига қадар куз-қиш шароитида ишлашга тайёрлаш, ўқув юртлари, мактаб, мактабгача таълим муассасалари, касалхона, поликлиникаларга кўмир ёқилғиси ва ўтин билан ишлайдиган печкаларни қуриш, мавжудларини таъмирлаш вазифалари юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Шаҳар маҳалла жамғармаси (Р. Хўжаев), «Янгиершаҳаргаз» филиали (А. Кулматов)га газ босими паст бўлган аҳоли, ижтимоий соҳа объектларини белгиланган график асосида қаттиқ ёқилғи ва суюлтирилган газ билан тўлиқ таъминлаш юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Шаҳар маҳалла жамғармаси (Р. Хўжаев)га маҳалла фуқаролари йиғинлари билан биргаликда аҳоли хонадонларига кўмир ёқилғиси ва ўтин билан ишлайдиган печкаларни ўрнатиш ишлари бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш ва уни таъминлаш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси (Ш. Бердибеков)га 2013 йил октябрь ойига қадар автомобиль йўлларини қордан тозаловчи махсус техникаларни ишлашга тайёрлаб қўйсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Шаҳар молия бўлими (О. Рахимов) бюджет маблағларидан молиялаштирилиши режалаштирилган иситиш қозонлари ва қозонхоналарини, иссиқлик тармоқларини, уй-жой фондини, ичимлик суви иншоотлари ва бошқа муҳим объектларни куз-қиш мавсумига ўз вақтида тайёрлаш, суюқ ва қаттиқ ёқилғи захираларини яратиш мақсадида ажратиладиган маблағларнинг асосий қисмини иситиш мавсумига қадар молиялаштиришни ҳал этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Шаҳардаги, ташкилот, муассаса ва идоралар мазкур қарорнинг ижросини таъминланиши тўғрисида ҳар 15 кунда шаҳар ҳокимлигига маълумотлар тақдим этиб борсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. 2013/2014 йил куз-қиш мавсумида барқарор ишлашига тайёргарлигини бориши юзасидан ҳар ойда шаҳар ҳокимлиги йиғилишларида кўриб чиқилиши белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ушбу қарорнинг қабул қилиниши муносабати билан шахар ҳокимининг 2012 йил 28 июндаги 316-сонли қарори ўз кучини йуқотган деб хисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари зиммаларига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким Б. АСОМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янгиер ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 12 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
460-сон