Ҳужжат кучини йўқотган 28.06.2021 27.06.2013 йилдаги 98-қ-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 28.06.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилояти Хонобод шаҳар ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳарда ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашининг 2021 йил 3 майдаги 116/24-6-сонли «Андижон вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 28 июндан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 186-сонли қарори ҳамда вилоят ҳокимининг 2008 йил 25 августдаги 145-Қ-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосан қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Хонобод шаҳрида 2013 йил даврида шаҳардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш, улар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш юзасидан иловага* асосан маълумотнома тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*Илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан иловадаги корхоналарда ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш бўйича мавжуд корхона, ташкилот ва муассасаларда ишловчи ходимларининг ўртача сонининг, яъни 5554 нафарини 7,0 фоиз миқдорида белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун 1 фоиз;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун 2 фоиз;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 0,5 фоиз;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлар учун 3 фоиз;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 0,1 фоиз;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 0,2 фоиз;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари учун 0,2 фоиз миқдорида иш ўринлари захирасини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Шахсларнинг кўрсатиб ўтилган тоифалари учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиш керак, шу жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлар учун саломатлиги ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда меҳнат фаолиятини тўлиқ бажариш имконини берувчи иш жойлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касб-ҳунар таълимига эга бўлмаган ёшлар учун, улар умумтаълим муассасаларини тамомлаганларидан кейин бир йил давомида шогирдлик иш жойлари ёки махсус касб-ҳунар тайёргарлигини талаб қилмайдиган иш жойлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати қўшинларидан бўшатилган шахслар учун улар ўқув юртларини тамомлаганларидан кейин ёки бўшатилганларидан кейин бир йил давомида уларнинг касб-ҳунар тайёргарлигига мувофиқ келувчи иш жойлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналарга болаларини тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятларини бажарилишини бирга қўшиб олиб бориш имконини берувчи ўзгарувчан жадвалли иш жойлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарори билан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун махсус малакани талаб қилмайдиган ҳар қандай иш жойлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Иловада кўрсатилган корхона раҳбарлари ташкилотдаги механик, назоратчи, қоровул, ўт ёқувчи, чилангар, пайвандловчи, тракторчи, фаррош, боғбон, оддий ишчи ва ҳар хил шу каби ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган шахсларни шаҳар Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази томонидан ишга жойлаштириш учун йўлланганларга мос келувчи ишчи ўринлари касб ва лавозимларини банд қилиб қўйишлари тавсия қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Иловада кўрсатилган корхоналарнинг раҳбарлари ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун иловага асосан иш жойларини кўрсатиб ўтилган сони бажарилмаган тақдирда Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги «Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 15-бандига ва қонунчиликда белгиланган тартибларга асосан жарима белгиланиши ҳақида огоҳлантирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун иш жойларининг энг қам миқдори мазкур қарор билан белгиланганидан ортиқ барпо этилган тақдирда корхона, ташкилот ва муассасалар учун белгиланган тартибда имтиёзлар белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Хонобод садоси» газетаси муҳаррири (X. Мўминова)га ушбу қарорни газета саҳифаларида чоп этиш ва кенг оммага етказиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан бошлаб кучга кириши белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан шаҳар ҳокимининг 2010 йил 14 сентябрдаги 352-Қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари Р. Рустамов ва Бандликка кўмаклашиш маркази (Ф. Усмонов) зиммаларига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким Ш. АЛИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хонобод ш,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 27 июнь.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
98-қ-сон