Бухоро вилояти Бухоро шаҳар ҳокимининг
Қарори
Шаҳарда 2014 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
Мазкур қарор Бухоро вилояти ҳокимининг 2021 йил 2 июндаги 242-сонли «Шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 34-сон, 333-модда) низомга асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида»ги низомга асосан корхоналар кесимида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сони (квоталанган иш ўринлари) иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова берилмайди.
Ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан 1540 кишини ташкил этадиган 100 фоиз миқдорида, шу жумладан:
ёлғиз ота, ёлғиз она ҳамда ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун 30,3 фоиз (466 киши);
таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун 56,2 фоиз (866 киши);
муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 3,5 фоиз (53 киши);
ногиронлар учун 3,0 фоиз (46 киши);
шаҳар Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 1,8 фоиз (28 киши);
жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралар кўрилган шахслар учун 3,5 фоиз (54 киши);
ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари учун 1,7 фоиз (27 киши).
2. Корхона, ташкилотлар раҳбарларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида»ги низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринлари ташкил этиш топширилсин.
3. Бухоро шаҳар Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (А. Ҳамроев)га бир ҳафта муддатда қарорни иловада белгиланган корхоналарга етказсин ҳамда ушбу қарорнинг бажарилиши бўйича юқори ташкилотларга ҳар ой маълумот бериб бориш топширилсин.
4. Ушбу қарор бажарилмаган тақдирда корхонанинг мансабдор шахсларига «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 15-бандига мувофиқ жарима солинади.
5. Ушбу қарор «Бухоро оқшоми» газетасида эълон қилинсин.
6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ф. Ходжаев зиммасига юклатилсин.
Ҳоким В. ЎРИНОВ
Бухоро ш.,
2013 йил 4 октябрь,
1480-қ-сон