Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани ҳокимининг
Қарори
Мирзаобод туман иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва уй-жой фонди объектларини 2013-2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й. 9-сон, 320-модда) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 5 июлдаги ПҚ-1996-сонли «Республика иқтисодиёти тармоқларини 2013-2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда Сирдарё вилоят ҳокимининг 2013 йил 10 июлдаги 185-сонли қарорлари талаблари асосида Мирзаобод туман иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва уй-жой фонди объектларини 2013-2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрлаш мақсадида қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 5 июлдаги ПҚ-1996-сонли «Республика иқтисодиёти тармоқларини 2013-2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда Сирдарё вилоят ҳокимининг 2013 йил 10 июлдаги 185-сонли қарорлари ижро ва раҳбарлик учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарорида:
2013 йил 19 апрелда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Бош вазир ўринбосарлари раҳбарлигида учта ишчи гуруҳининг таркиби қуйидаги йўналишлар бўйича тасдиқланганлиги;
кўп хонадонли уй-жой фондини, унга хизмат кўрсатувчи марказлаштирилган қозонлар ва қозонхоналарни, совуқ сув ва марказлаштирилган иссиқ сув тармоқларини жорий ва капитал таъмирлаш, ирригация тизимларини реконструкция қилиш, марказий ва кварталлар ичидаги кўчаларни санитария жиҳатдан тозалаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, шунингдек йирик туманлар хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати ҳамда бошқарув сервис компаниялари фаолиятини такомиллаштириш ишларини ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳи (Бош вазир ўринбосари Б.И. Закиров);
ижтимоий соҳа объектларига, иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолига белгиланган муддатларда ҳамда етарли ҳажмларда ёнилғи-энергетика ресурсларининг асосий турларини — табиий газ, электр энергияси, печъ ёнилғиси, кўмир, томларни қопловчи қаттиқ битумни узлуксиз етказиб бериш, электр ва газ таъминоти, газ тақсимлаш пунктлари, трансформатор подстанцияларини жорий ва капитал таъмирлашни амалга ошириш ишларини ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳи (Бош вазир ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов);
мактаблар, болалар боғчалари, меҳрибонлик ва меҳр-шафқат уйлари, тиббиёт муассасалари, коллежлар, лицейлар, олий ўқув муассасалари ва бошқа ижтимоий соҳа объектларининг томларини, ички иситиш тизимлари ва қозонхоналарини жорий ва капитал таъмирлаб, уларни муқобил ёнилғи турларидан фойдаланишга ўтказишни, объектларнинг иссиқлик билан таъминланишини, тегишли санитария ҳолати, уларнинг ҳудудларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришни назарда тутувчи ишларни ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳи (Бош вазир ўринбосари А.И. Икрамов);
Бунда 2013-2014 йиллар куз-қиш даврида иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва уй-жой фондининг барқарор фаолият юритиши учун ҳар бир ишчи гуруҳининг аниқ вазифалари белгиланганлиги;
ҳар бир ҳудуд доирасида, шу жумладан йирик туманларда қабул қилинган дастурларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар комплекси, тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиб тасдиқланганлиги, масъул ижрочилар — вазирликлар, идоралар ва тижорат банклари раҳбарлари уларга бириктириб қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Мирзаобод туман иқтисодиёти тармоқларини 2013-2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича тадбирлар 1-иловага* мувофиқ;
б) 2013-2014 йиллар куз-қиш даври учун кўмир, техник туз тайёрлаш, шунингдек суюлтирилган газни ҳудудлар бўйича етказиб бериш топшириғи 5-иловага* мувофиқ;
в) туман иқтисодиёт тармоқларини 2013-2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси таркиби 6-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1—6-иловалар берилмайди.
4. Туманда жойлашган барча мутасадди ташкилот ҳамда корхона раҳбарлари, қишлоқ ва маҳалла фуқаролари йиғини раисларига:
а) бир ҳафта муддатда туман иқтисодиёт тармоқлари ва уй-жой фонди объектларини 2013-2014 йил куз-қиш даврига тайёрлаш масалаларини ҳал этиш бўйича жойларда ҳудудий комиссиялар ташкил этиш;
б) 2012-2013 йиллар куз-қиш даврида йўл қўйилган камчилик ва нуқсонларни танқидий таҳлил қилиб, камчиликларни ҳисобга олган ҳолда иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда уй-жой фонди объектларидаги қозонхоналар ва муҳандислик иншоотларини 2013-2014 йиллар куз-қиш мавсумида барқарор ишлашга тайёрлаш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;
в) 2013 йил 1 октябрь кунига қадар барча қозонхоналарни жорий ва мукаммал таъмирлашни якунлаш;
г) олий ва ўрта таълим ўқув юртлари, мактаблар, мактабгача таълим муассасалари, шифохоналар ва кўп қаватли тураржой биноларини узлуксиз иссиқлик энергияси билан таъминлашга алоҳида эътибор бериш;
д) куз-қиш даврида аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини доимий равишда иссиқлик энергияси билан таъминлашда ташкилот, корхона ва муассасалар тизимларидаги қозонхоналарга жорий йилнинг 1 октябригача қаттиқ ёки суюқ ёқилғи захираларини етарли миқдорда яратиш;
е) шу йилнинг 1 сентябрь кунига қадар туман ИИБ ёнғин хавфсизлиги бўлими билан биргаликда ижтимоий соҳа объектлари, кўп қаватли турар жой бинолари, шахсий уй-жойлар, мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхона, ташкилот ва муассасалар бино ва иншоотларининг техник талаб нормаларига мувофиқлигини тўлиқ хатловдан ўтказиш вазифаси топширилсин.
5. «Мирзаободтумангаз» филиали (А. Абдухолиқов), туман ИИБ ЁХБ (А. Хасанбоев) лар жорий йилнинг 1 сентябрига қадар истеъмолчилар томонидан фойдаланилаётган иситиш қозонлари, горелкалар ва бошқа газ асбобларини кўрикдан ўтказишни ташкиллаштирсин.
Қуйидагилар:
а) давлат стандартларига тўғри келмайдиган ва ясама газ қозонлари, горелкалар ва бошқа газ асбобларидан фойдаланиш аниқланган ҳолларда уларни газ тармоқларидан узиб, қоидабузарларга нисбатан тегишли чоралар кўриш;
б) туманда жойлашган олий ва ўрта-махсус касб-ҳунар таълими, мактаблар, мактабгача таълим ҳамда соғлиқни сақлаш муассасалари, кўп қаватли турар жой бинолари, шахсий уй-жойлар ва бошқа ижтимоий соҳа объектларидаги дудбурон, мўрикон ва шамоллатиш йўлларини тозалаш ҳамда таъмирлаш ишларини ўз вақтида бажарилишини назорат қилиш ва амалга оширилган ишлар юзасидан ҳар ҳафта туман ҳокимлигига маълумот тақдим этиб бориш топширилсин.
6. «Мирзаободтумангаз» филиали (А. Абдухолиқов), туман электртармоқлари корхонаси (И. Алматов)ларга:
а) 2013-2014 йиллар куз-қиш мавсумида шартномага асосан истеъмолчиларга табиий газ ҳамда электр энергиясини узлуксиз етказиб бериш;
б) жисмоний ва юридик шахсларнинг табиий газ ҳамда электр энергияси тармоқларига ноқонуний ўзбошимчалик билан уланишига умуман йўл қўймаслик;
в) ўта муҳим ва тоифаланган, шунингдек ҳарбий объектларни узлуксиз электр энергияси ва табиий газ билан таъминлаш тадбирларини ишлаб чиқиш ва 10 кун муддатда ушбу объектларнинг рўйхатини тузиб туман ҳокимлигига тасдиққа киритиш вазифаси юклатилсин.
7. «Мирзаободтумангаз» филиали (А. Абдухолиқов), туман электртармоқлари корхонаси (И. Алматов), туман «Сувоқова» корхонаси (Ғ. Турдиев)ларга:
а) куз-қиш мавсуми давомида тумандаги коммунал хизмат кўрсатувчи корхона ва ташкилотларда 24 соатлик авария диспетчерлик хизматларини ташкил этиш, авария тиклаш бригадаларини тузиш ва уларни техника воситалари, зарур асбоб-ускуналар ҳамда зарурий материаллар билан таъминлаш юклатилсин.
8. Туман электртармоқлари корхонаси (И. Алматов) шу йилнинг куз-қиш мавсумига электр энергия билан таъминловчи нимстанциялар ва трансформаторларни дастур асосида мукаммал ва жорий таъмирласин ва узлуксиз электр энергия билан таъминлашни ташкил этсин.
9. Туман тиббиёт бирлашмаси (Н. Каримов), Туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири (Х. Разиқов) ва барча ўқув юрти тасарруфидаги барча қозонхона, иситиш тармоқларини жорий йилнинг 1 тайёрлаш, суюқ ва қаттиқ ёқилғи захираларини яратиш мақсадида ажратиладиган маблағларнинг асосий қисмини иситиш мавсумига қадар молиялаштиришни ҳал этсин.
10. Тумандаги ташкилот, муассаса ва идоралар мазкур қарорнинг ижросини таъминланиши тўғрисида ҳар 15 кунда туман ҳокимлигига маълумотлар тақдим этиб борсинлар.
11. 2013-2014 йил куз-қиш мавсумида барқарор ишлашига тайёргарлигини бориши юзасидан ҳар ойда туман ҳокимлиги йиғилишларида кўриб чиқилиши белгилаб қўйилсин.
12. Ушбу қарорнинг қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2012 йил 28 июндаги «Туман иқтисодиёт тармоқларини 2012-2013 йил куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 1001-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг иқтисод бўйича ўринбосари Д. Султонов зиммасига юклатилсин.
14. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Ҳоким в.в.б. А. БАРАТБОЕВ
Навўз ш.,
2013 йил 30 июль,
985а-сон