Андижон вилояти Бўз тумани ҳокимининг
Қарори
Тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўригидан ўтказиш ҳақида
Мазкур қарор Андижон вилояти Бўз тумани ҳокимининг 2014 йил 6 мартдаги 123-қ-сонли «Тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунининг 13-моддаси талабларига асосан тумандаги ташкилот, муассаса ва муқобил машина-трактор саройлари ҳисобидаги транспорт воситаларини, тиркама ва ярим тиркамаларини, фуқароларнинг шахсий транспорт воситаларини сонига аниқлик киритиш, техник созлигини назорат қилиш, транспорт воситалари билан боғлиқ жиноятларни олдини олиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида ҳамда «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосланиб қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори раҳбарлик ва ижро этиш учун қабул қилинсин.
2. Туман Ички ишлар бўлимининг тумандаги ташкилот, муассаса ва муқобил машина-трактор саройлари ҳисобидаги транспорт воситаларини, тиркама ва ярим тиркамаларини, фуқароларни шахсий транспорт воситаларини йиллик давлат техник кўригидан ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
*Иловалар берилмайди.
4. Корхона, ташкилот, муқобил машина-трактор саройлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раҳбарларига транспорт воситалари йиллик техник кўригига пухта тайёрлаш ва техник кўрик билан боғлиқ барча турдаги тўловларни ўз вақтида тўланишини таъминлаш вазифалари топширилсин.
5. Йиллик давлат техник кўригидан ўтказиш ишчи тадбир давомида барча турдаги транспорт воситаларининг давлат рақами белгиларини пешойна ҳамда ёритқич ойналарига гравировка усулида қайта таъмирлаш топширилсин.
6. Туман «Бўз ҳаёти» газетаси муҳарририяти (С. Хазратқулов)га техник кўрикни ўтказилишига тайёргарлик кўриш ва уни боришини газета саҳифасида кенг ёритиш тавсия қилинсин.
7. Мазкур қарорнинг қабул қилиниши муносабати билан оммавий ахборот воситалари ва расмий нашрларда эълон қилиниши ҳамда кенг оммага етказилиши ва туман ҳокими томонидан шу мазмундаги 2012 йил қабул қилинган фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Ушбу қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
9. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ў. Мамуров зиммасига юклатилсин.
Ҳоким Д. АДИЛБОЕВ
Бўз т.,
2013 йил 20 июль,
371-қ-сон