Самарқанд вилояти Жомбой тумани ҳокимининг
Қарори
2014 йил туман ҳудудида мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз ва узум ишлаб чиқариш ҳамда улардан фойдаланиш параметрлари тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2021 йил 7 майдаги 219/30-VI-сонли «Самарқанд вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 25 майдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 20 ноябрдаги 311-сонли «2014 йилда мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда ишлатиш прогноз кўрсаткичлари ҳақида»ги қарори тўғрисидаги қарори ижросини бажариш, туманда 2014 йилда етиштириладиган мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотларини ишлаб чиқариш хамда ўз вақтида қайта ишлашни таъминлаш учун оптимал шароитлар яратиш мақсадида қарор қиламан:
1. Вилоят ҳокимининг 2013 йил 23 ноябрдаги 243-Қ-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 20 ноябрдаги 311-сонли «2014 йилда мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда ишлатиш прогноз кўрсаткичлари ҳақида»ги қарори тўғрисида»ги қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Туманда 2014 йилда мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва фойдаланиш прогноз, 2014 йилда мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва ишлатилиши тўғрисида прогноз кўрсаткичлари тўғрисидаги таклифлар 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман ҳокимлиги (У. Маматов), туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими (Ш. Синдоров)ларга:
шахсий, ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум етиштириш учун ер майдонларидан самарали фойдаланишини назоратга олиш;
мева-сабзавотчилик, картошка, полиз ва узумчилик махсус фермер хўжаликларида маҳсулот етиштиришнинг устуворлигини ҳисобга олган холда ишлаб чиқаришнинг башорат кўрсаткичларига мувофиқ хўжаликларда сабзавот ва полиз экинлари жойлаштирилишига алоҳида эътибор қаратилишини;
2014 йилнинг 1 мартига қадар фермер хўжаликлари ва қайта ишлаш корхоналари ўртасида мева-сабзавот ва узум маҳсулотлари етказиб бериш бўйича ҳамда маҳсулот етиштирувчиларни шартномада белгиланган маҳсулотлар қийматининг 40 фоизидан кам бўлмаган миқдорда бўнак маблағлари билан таъминлашни кўзда тутган ҳолда контрактация шартномалари тузилишини;
ёқилғи мойлаш материаллари, минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, уруғлик материаллари ва кўчатлар сотишда самара берувчи томорқаларни ташкил қилишни таъминласинлар.
4. Туман ички бозорида мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотларидан тўлиқ фойдаланиш масаласини ҳал қилиш ҳамда маҳсулотларни экспорт қилишни самарали ташкил этиш мақсадида 3-иловага* мувофиқ ишчи гуруҳи тузилсин ва тасдиқлансин.
Ишчи гуруҳининг асосий вазифаси этиб:
2014 йил учун тасдиқланган мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотлари ишлаб чиқариш хамда ишлатилишининг асосий башорат кўрсаткичлари бажарилишини системали танқидий кўриб чиқиш;
ички истеъмол бозорини мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотларини турлари билан зарурий миқдорда, узлуксиз таъминлаш ҳамда ушбу маҳсулотлар нархлари бўйича мониторинг ўрнатиш;
мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотлари четга экспорт қилишда ташиш, вагонлар ажратилиши, божхонада расмийлаштириш ва ҳисоботлар тақдим этилиши билан боғлик бўлган масалаларни тезкорлик билан кўриб чиқишни ташкил этиш белгилансин.
5. Туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими (Ш. Синдоров)га:
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 6 февралдаги 16-сонли «Белгиланган қиймат ва моддий баланс кўрсаткичлари бажарилишини самарали мониторингини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига биноан туманда 2014 йилда мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва фойдаланиш баланс кўрсаткичларининг бажарилишини доимий мониторингини таъминлаш вазифаси топширилсин.
6. Туман иқтисодиёт бўлими (А. Суюнов) аҳоли ҳамда қайта ишлаш корхоналарини ишлаб чиқарилган мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотлари билан етарли таъминлаш мониторинги олиб борилиши муносабати билан туман ҳокимлиги билан келишиб, ҳар чоракда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-санасигача вилоят Иқтисодиёт Бош бошқармасига 4-иловага* асосан маълумот тақдим этсин.
* Иловалар берилмайди.
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари У. Маматов ва туман қишлоқ ва сув хўжалиги бошлиғи Ш. Синдоровлар зиммасига юклансин.
Ҳоким Х. БУРИЕВ
Жомбой т.,
2013 йил 11 декабрь,
1449-қ-сон