Ҳужжат кучини йўқотган 25.05.2021 17.12.2013 йилдаги 570-қ-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 25.05.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд вилояти Қўшработ тумани ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил туман ҳудудида мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз ва узум ишлаб чиқариш ҳамда улардан фойдаланиш параметрлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2021 йил 7 майдаги 219/30-VI-сонли «Самарқанд вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 25 майдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят ҳокимининг 2013 йил 23 ноябрдаги 243-Қ-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 20 ноябрдаги 311-сонли «2014 йилда мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз ва узум ишлаб чиқариш ҳамда ишлатиш прогноз кўрсаткичлари ҳақида»ги қарори ижросини бажариш, туманда 2014 йилда етиштириладиган мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда ўз вақтида қайта ишлашни таъминлаш учун оптимал шароитлар яратиш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вилоят ҳокимининг 2013 йил 23 ноябрдаги 243-Қ-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 20 ноябрдаги 311-сонли «2014 йилда мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда ишлатиш прогноз кўрсаткичлари ҳақида»ги қарори ижроси тўғрисида»ги қарори раҳбарлик ва ижро учун ва қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Туман иқтисодиёт бўлими, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими билан биргаликда ишлаб чиққан мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда ишлатишнинг 2014 йил прогноз кўрсаткичлари тўғрисидаги таклифлари 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсий, ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум етиштириш учун ер майдонларидан самарали фойдаланилишини назоратга олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мева-сабзавотчилик, картошка, полиз ва узумчилик махсус фермер хўжаликларида маҳсулот етиштиришнинг устуворлигини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқаришнинг башорат кўрсаткичларига мувофиқ хўжаликларда сабзавот ва полиз экинлари жойлаштирилишига алоҳида эътибор қаратилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йилнинг 1 мартига қадар фермер хўжаликлари ва қайта ишлаш корхоналари ўртасида мева-сабзавот ва узум маҳсулотлари етказиб бериш бўйича ҳамда маҳсулот етиштирувчиларни шартномада белгиланган маҳсулотлар қийматининг 40 фоизидан кам бўлмаган миқдорда бўнак маблағлари билан таъминлашни кўзда тутган ҳолда контрактация шартномалари тузилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёқилғи мойлаш материалларни, минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, уруғлик материаллари ва кўчатлар сотишда самара берувчи томорқаларни ташкил қилишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туман ички бозорларида мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотларидан тўлиқ фойдаланиш масаласини ҳал қилиш ҳамда маҳсулотларни экспорт қилишни самарали ташкил этиш мақсадида 3-иловага* мувофиқ ишчи гуруҳи тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи гуруҳининг асосий вазифаси этиб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил учун тасдиқланган мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда ишлатишнинг асосий башорат кўрсаткичлари бажарилишини системали танқидий кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички истеъмол бозорини мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотлари турлари билан зарурий миқдорда, узлуксиз таъминлаш ҳамда ушбу маҳсулотлар нархлари бўйича мониторинг ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотлари четга экспорт қилишда ташиш, вагонлар ажратилиши, божхонада расмийлаштириш ва ҳисоботлар тақдим этилиши билан боғлиқ бўлган масалаларни тезкорлик билан кўриб чиқишни ташкил этиш белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Туман иқтисодиёт бўлими (А. Холбеков), туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими (А. Ачилов) Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 6 февралдаги 16-сонли «Белгиланган қиймат ва моддий баланс кўрсаткичлари бажарилишини самарали мониторингини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига биноан туманда 2014 йилда мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва фойдаланиш баланс кўрсаткичларининг бажарилишини доимий мониторингини таъминлаш вазифаси топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Аҳолини ҳамда қайта ишлаш корхоналарини ишлаб чиқарилган мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотлари билан етарли таъминлаш мониторинги олиб борилиши муносабати билан туман иқтисодиёт бўлими (А. Холбеков) ҳар чоракда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-санасигача мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва ишлатилиши ҳақидаги маълумотларни 4-иловадаги* шаклга мувофиқ вилоят Иқтисодиёт Бош бошқармасига тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари З. Мамадолиев зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким О. АЛИХОДЖАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшработ ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 17 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
570-қ-сон