Самарқанд вилояти Самарқанд тумани ҳокимининг
Қарори
2014 йил туман ҳудудида чорвачиликнинг барча тармоқларини янада ривожлантириш, озуқа базасини мустаҳкамлаш, сервис хизматлари кўрсатишни яхшилаш, чорва моллари маҳсулдорлигини ошириш ва чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтиришни таъминлаш тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2021 йил 7 майдаги 219/30-VI-сонли «Самарқанд вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 25 майдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 ноябрдаги «2014 йил ҳосили учун пухта замин яратиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни янада кўпайтириш, белгиланган устувор йўналишларни амалга оширишни тизимли ташкил этишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 01-03-15-37-сонли баёни ҳамда вилоят ҳокимининг 2013 йил 6 декабрдаги 253-Қ-сонли баёнининг VIII-устувор йўналиши — қорамолчилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик тармоқларини ривожлантириш тўғрисидаги топшириқлар ҳамда 6 декабрдаги 253-Қ-сонли қарори ижросини таъминлаш, чорвачиликнинг барча тармоқларини ривожлантириш, чорва моллари маҳсулдорлигини ошириш, маҳсулот ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтириш ҳисобига ички истеъмол бозорларини арзон ҳамда сифатли чорвачилик маҳсулотлари билан таъминлаш, мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида қарор қиламан:
1. Вилоят ҳокимининг 2013 йил 6 декабрдаги 253-Қ-сонли «Вилоятда 2014 йилда чорвачиликнинг барча тармоқларини янада ривожлантириш, озуқа базасини мустаҳкамлаш, сервис хизматлари кўрсатишни яхшилаш, чорва моллари маҳсулдорлигини ошириш ва чорвачилик маҳсулотларни қайта ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтиришни таъминлаш тўғрисида»ги қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
* Иловалар берилмайди.
3. Туман Ишчи гуруҳи (Ф. Норов) бир ҳафта муддатда туманда чорвачиликнинг барча тармоқларини комплекс ривожлантириш бўйича ташкил қилинаётган тизим, унинг моҳияти ва ишлаш механизми бўйича туман корхона ва ташкилотлар ўртасида кенг тушунтириш ишларини ўтказсин.
4. Туманда чорвачиликнинг асосий устувор вазифалари ва ишлаб чиқилган Дастурларнинг жойлардаги ижросини таъминлашни тизимли равишда ташкил этиш ва бажарилишини таъминлаш учун келишув асосида:
қорамолчилик тармоғини ривожлантиришга туман молия бўлими;
паррандачилик тармоғини ривожлантиришга Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси;
балиқчилик тармоғини ривожлантиришга туман Давлат солиқ инспекцияси, туман табиатни муҳофаза қилиш бўлими;
асаларичилик тармоғини ривожлантиришга вилоят ўрмон хўжалиги;
пиллачилик тармоғини ривожлантиришга вилоят «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси ва унинг ҳудудий пахта тозалаш корхоналари раҳбарлари шахсан масъул эканликлари маълумот учун қабул қилинсин.
Мазкур масъуллар туманда қорамолчилик, паррандачилик, балиқчилик ва асаларичиликни ривожлантириш бўйича 2014 йилда янги лойиҳаларни ўз муддатларида ишга туширишни таъминласинлар.
5. Туман ҳокимлиги молия бўлими (А. Амиров), туман ветеринария бўлими (Ш. Ҳабибов) ва вилоят «Чорванаслчилик» масъулияти чекланган жамияти билан биргаликда 2014 йилда туманга четдан наслли қорамолларни белгиланган муддатда олиб келинишини таъминлаш учун 2014 йилнинг 20 февралигача наслли қорамол олувчи талабгорларни аниқлаб, шартномалар тузилишини таъминлаш ва 15 мартигача талаб этиладиган кредит маблағларини ажратиш чораларини кўрсинлар.
6. Туман тижорат банклари раҳбарларига қорамолчилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва пиллачилик тармоқларини ривожлантириш учун зарур бўлган кредит маблағларини белгиланган тартибда ажратиш чораларини кўриш тавсия этилсин.
7. Мазкур қарор ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
8. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳоким Б. САДУЛЛАЕВ
Самарқанд т.,
2013 йил 25 декабрь,
1524-қ-сон