Сирдарё вилояти Гулистон тумани ҳокимининг
Қарори
Гулистон туман ҳудудида ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг 2021 йил 28 майдаги 150/22-6-сонли «Сирдарё вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 12 июндан ўз кучини йўқотади.
«Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарорига асосан 2014 йил учун ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун иш жойларини энг кам миқдорини белгилаш мақсадида қарор қиламан:
1. «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдори ходимларининг рўйхат бўйича ўртача сонидан 1876 кишини ташкил этадиган 7,0 % миқдорида, шу жумладан:
ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари, ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун 1,0 фоиз (16 ўрин);
таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун 1,0 фоиз (17 ўрин);
муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 0,5 фоиз (10 ўрин);
ногиронлар учун 3,0 фоиз (55 ўрин);
Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 0,5 % (10 ўрин);
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 1,0 фоиз (16 ўрин) миқдорида иш ўринлари захираси белгилансин.
2. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзгалар меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган, шу жумладан:
ёлғиз ота, ёлғиз она ва 14 ёшгача бўлган ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;
таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;
муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;
ногиронлар учун меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини берадиган иш ўринлари;
бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган холдаги иш ўринлари, муайян касб-ҳунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун эса махсус малака талаб қилинмайдиган иш ўринлари санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак;
корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар «Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» марказига;
иш жойларининг энг кам миқдорини (квота) бўйича иш ўринларини ташкил этилганлиги тўғрисидаги маълумотларини календарь йилининг 1-чораги мобайнида таъминлаш ва чорак тугагандан кейинги ойнинг 10-кунига қадар;
ушбу ўринларга ишга жойлаштирилганлиги тўғрисидаги маълумотларини ҳар ойнинг 25 санасига қадар тақдим этсинлар;
ижтимоий муҳофазага муҳтож бўлган тоифадаги ишчиларга махсус иш жойлари ажрата олмаган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар иш жойларини ижарага сотиб олиш ёки бошқа корхоналар билан ҳамкорликда ташкил этилади.
3. Иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар қарорнинг 1-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган талабларга жавоб берадиган касб ва мутахассисликлар бўйича корхоналар кесимида иш ўринлари кўрсатилган ҳолда (илова* бўйича) ташкил этилсин. Жумладан:
* Илова берилмайди.
14 ёшга тўлмаган болалари, ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун 16 та иш ўрни, таълим муассасаларни тамомлаган ёшлар учун 17 та иш ўрни, муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 10 та иш ўрни, ногиронлар учун 55 та иш ўрни, бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 10 та иш ўрни ва жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 16 та иш ўрни банд қилиб қўйилсин.
4. Корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 28 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида»ги низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахслар учун кўрсатилган иш ўринларини ташкил этилишини таъминласинлар.
5. Ушбу қарор бажарилмаган тақдирда ташкилотларнинг мансабдор шахсларига «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 15-бандига мувофиқ жарима солиниши тўғрисида огоҳлантирилсин.
6. Ушбу қарорда белгиланган ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш сонидан ортиқча иш ўринлари ташкил этилганда ташкилот учун қуйидаги имтиёзлар белгиланади:
ногиронлар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини белгиланган сонидан ортиқча ташкил этган ташкилотлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёз олиши;
мутасадди ташкилотлар, корхоналар, муассасалар ўз ваколатлари доирасида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун белгиланган кўрсаткичлардан ортиқча, шу жумладан иш участкалари (цехлар) ташкил этиш учун турар жой бўлмаган биноларни бирламчи навбатда ажратиш йўли билан банд қилиб қўйиладиган иш ўринлари ташкил этган ташкилотлар учун имтиёзлар белгиланиши;
ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринлари туман хокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази билан тузилган шартнома асосида бандликка кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эгадир.
7. Гулистон туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази бир ҳафта муддат ичида ушбу қарорни иловада кўрсатилган корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларга етказсин ва ижроси назоратга олинсин.
8. Ушбу қарор ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
9. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Ҳоким А. ХУСАНБОЕВ
Деҳқонобод ш.,
2013 йил 23 август,
1089-сон