Ҳужжат кучини йўқотган 25.05.2021 02.12.2013 йилдаги 1198-қ-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 25.05.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд вилояти Пайариқ тумани ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил учун ер ва мол-мулк солиғи тўловчи жисмоний шахсларни ҳисобга олиш, уларга солиқларни ҳисоблаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2021 йил 7 майдаги 219/30-VI-сонли «Самарқанд вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 25 майдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуни ижроси юзасидан туман ҳудудидаги жисмоний шахслар тасарруфида бўлган ер ва мол-мулк солиғи объектлари ва субъектлари, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни тўлиқ рўйхатга олиш, солиқларни ҳисоблаш, тегишли имтиёзларни тўғри қўллаш ҳамда белгиланган муддатларда маҳаллий бюджетга тушумлар тушишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосан қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2014 йилда ер ва мол-мулк солиғи объектлари ва субъектлари ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни тўлиқ рўйхатга олиш, солиқларни ҳисоблаш, тегишли имтиёзларни тўғри қўллашни тўлиқ ва сифатли ўтказиш, уларга тегишли бўлган маълумотларни ваколатли идоралар томонидан туман Давлат солиқ инспекцияларига тўлиқ тақдим этилишини таъминлаш мақсадида 2013 йилнинг 2 декабридан 2014 йилнинг 1 январига қадар «Солиқ тўловчи жисмоний шахсларни ҳисобга олиш» даври этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи зиммасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ тўловчиларни ҳисобга олиш даврида туман ҳудудидаги ер ва мол-мулк солиғи объектлари ва субъектлари ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни тўлиқ рўйхатга олиш, уларга солиқ ҳисоблаш ва солиқ қонунчилигида белгиланган имтиёзларни қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча маҳаллаларда солиқларнинг аҳамияти, айрим тоифадаги жисмоний шахсларга солиқлардан имтиёзлар тўғрисида, 2014 йил учун тўланиши керак бўлган солиқларнинг муддатидан олдин тўланиши ҳақида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли ўртасида Ўзбекистон Республикаси солиқ қонунчилиги бўйича амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг моҳияти юзасидан қишлоқ (маҳалла) фуқаролар йиғини раиси ва фаоллари иштирокида мунтазам равишда семинар йиғилишлар ўтказиш юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман ҳудудида фаолият юритаётган қишлоқ фуқаролар йиғини ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раислари, жамоат ташкилотлари, коммунал хўжалик бўлимлари, уй-жой мулкдорлар ширкатлари, корхона ва ташкилотларнинг раҳбарлари жисмоний шахсларни рўйхатга олиш, ҳисобланган солиқларни белгиланган муддатларда маҳаллий бюджетга ундирилиши юзасидан туман давлат солиқ инспекцияси участка солиқ инспекторларига доимий равишда яқиндан амалий ёрдам бериш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Солиқ тўловчи жисмоний шахсларни ҳисобга олиш» даврини кенг қамровли ва сифатли ўтказилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунига асосан, давлат солиқ инспекцияси томонидан ер ва мол-мулк солиғи объектлари ва субъектлари ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни тўлиқ ҳисобга олиш, солиқ ҳисоблаш ҳамда тегишли имтиёзларни тўғри қўлланилишини таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман Ер ресурслари ва кўчмас мулк давлат кадастри бўлими бошлиғи зиммасига 2013 йил 31 декабрь ҳолатига фуқароларнинг хусусий уйлар ва биноларини инвентаризациясини тугатиш ва жорий ўзгаришларни киритиш ҳамда 1-иловага* мувофиқ, туман ҳудудидаги барча жисмоний шахсларнинг исми, шарифи, манзилгоҳи, уларнинг эгалигида бўлган ер майдони миқдори, бино-иншоотлар ва улар билан банд бўлган ер майдонлари, гаражлар, дала ҳовлилари, чорбоғлар ва уларнинг охирги қийматлари, жойлашган манзили кўрсатилган маълумотларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман бош архитектори зиммасига 2013 йил 31 декабрь ҳолатига туман ҳокимининг қарорига асосан фуқароларга туман ҳудудидан тадбиркорлик ва якка тартибда уй жой қурилиши учун ажратилган ер майдонлари тўғрисидаги маълумотларни 2-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлими бошлиғи зиммасига 2013 йил 31 декабрь ҳолатига туманда истиқомат қилувчи, нафақа олувчи сифатида рўйхатга олинган барча турдаги нафақаҳўрлар тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни 3-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи зиммасига 2013 йил 31 декабрь ҳолатига туман ҳудудида яшовчи 1941 — 1945-йиллар уруш қатнашчилари ва ногиронлари, Афғонистонда ҳарбий хизматни ўтаган фуқаролар тўғрисидаги ва бошқа мавжуд маълумотларни 4-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман Санитария-эпидемиология назорати маркази ва Ветеринария хизмати бошлиқлари зиммасига 2013 йил 31 декабрь ҳолатига туман ҳудудида белгиланган тартибда санитария рухсатномасини олган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни 7-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тумангазтаъминот» идораси бошлиғи зиммасига 2013 йил 31 декабрь ҳолатига туман ҳудудидаги тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар билан газ истеъмоли учун тузилган шартномалар тўғрисидаги маълумотларни 8-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман Электр тармоқлари идораси бошлиғи зиммасига 2013 йил 31 декабрь ҳолатига туман ҳудудида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар билан электр истеъмоли учун тузилган шартномалар тўғрисидаги маълумотларни 9-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман Ички ишлар йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошлиғи зиммасига 2013 йил 31 декабрь ҳолатига туман ҳудудидаги шахсий юк автотранспорт воситалари эгалари тўғрисидаги маълумотларни 10-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман Ободонлаштириш бошқармаси ва Уй-жой мулкдор ширкатлари раҳбарлари зиммасига 2013 йил 31 декабрь ҳолатига туман ҳудудидаги барча коммунал уйлар, хусусийлаштирилган уйлар, гаражларни ҳисобга олишга доир маълумотларни 11–иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳалла фуқаролар йиғинлари кесимида 2014 йилнинг 1 февраль кунига қадар туман Давлат солиқ инспекциясига тақдим этиш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Туман Фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзиш бўлими 2014 йил 1 февралга қадар 5-иловага* мувофиқ, туман ҳудудида 2012-2013 йилларда вафот этган фуқаролар тўғрисидаги, туман Давлат нотариал идоралари эса 6-иловага* мувофиқ, 2013 йил давомида жисмоний шахслар томонидан кўчмас мулк ижара шартномаси тасдиқланганлиги ва ижара ҳақи миқдори, шунингдек мерос қилиб олиш ёки ҳадя тарзида фуқароларнинг мулкига ўтаётган мол-мулк қиймати тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида тақдим этиб бориши тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Туман «Маҳалла» хайрия жамғармаси раиси ва фуқаролар йиғини раисларига «Солиқ тўловчиларни ҳисобга олиш» даври тадбирини ўтказишда фаол қатнашишлари ва жойларда участка давлат солиқ инспекторлари билан ҳамкорликда 2014 йил учун маҳаллий солиқ тўловчиларни тўлиқ ҳисобга олишни амалга оширилиши тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Н. Сулаймонов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким А. ЖЎРАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пайариқ ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 2 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1198-қ-сон