Ҳужжат кучини йўқотган 12.06.2021 23.08.2013 йилдаги 1090-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 12.06.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сирдарё вилояти Гулистон тумани ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гулистон туманида 2014 йилда касаначилик уй меҳнатини ташкил қилиш бўйича туман дастурини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг 2021 йил 28 майдаги 150/22-6-сонли «Сирдарё вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 12 июндан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 5 январдаги «Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-3706-сонли Фармонини амалга ошириш мақсадида, Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 июлдаги 146-сонли қарори хамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 6 апрелдаги «Аҳоли бандлигини ошириш, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-616-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида туманда айниқса қишлоқ жойлардаги иш билан банд бўлмаган аҳолини уйда маҳсулотлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш ишларини бажаришга жалб этиш учун иш берувчиларга реал рағбатлар яратиш, касаначиларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган ижтимоий ва меҳнат кафолатларини янада яхшилаш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Туманда 2014 йилда касаначилик уй меҳнатини ташкил қилиш дастури 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Туманда корхоналар билан уйда маҳсулотлар ишлаб чиқариладиган ва хизматлар кўрсатадиган фуқаролар ўртасида кооперацияни мувофиқлаштириш, қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича ишчи комиссия тузилсин ва унинг таркиби 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1 ва 2-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман ишчи комиссияси (М. Хаитов)га:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги касаначилик иш ўринларини, шу жумладан касаначиликдан фойдаланиш турларини кенгайтириш ҳисобига ташкил этиш учун мавжуд захираларни аниқлашда ва ишга солишда корхоналарга кўмаклашилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат корхоналари ва касаначилик ўртасида кооперацияни ривожлантириш, корхоналар буюртмалари бўйича уйда ишлайдиган фуқароларга асбоб-ускуналар, хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва ярим тайёр маҳсулотлар билан таъминлашнинг барқарор шароитларини, шунингдек ишлаб чиқарилган маҳсулотни топшириш ва иш ҳақи тўлаш кафолатларини яратиш бўйича масалалар тезкорлик билан ҳал этилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларда жойлашган корхоналарда касаначиликни ривожлантириш бўйича касаначиликни белгиланган дастур параметрлари бажарилиши мониторингини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касаначиларга уларнинг ҳуқуқлари, кўрсатиб ўтилган ҳуқуқлар иш берувчи корхоналар томонидан бузилган тақдирда, ҳимоя қилинишини таъминлашда кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан узвий ўзаро ҳамкорликда касаначилик билан шуғулланишни хоҳловчи банд бўлмаган аҳоли сонини ва малакасини аниқлаш, шунингдек аҳолининг кўрсатиб ўтилган тоифаларини кейинчалик ишга жойлаштиришда кўмаклашиш вазифаси топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 2014 йилда касаначилик уй меҳнатини ташкил қилиш бўйича туман дастурига киритилган корхона раҳбарларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастурда белгиланган режа топшириқларнинг бажарилиши бўйича шахсан жавобгар эканликлари белгилансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хар ой якуни билан касаначилик иш ўринларини ташкил қилиш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан, яратилган касаначилик иш ўринлари, ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқдан нусха, касаначига очилган меҳнат дафтарчаси нусхаси, касаначига тўланган иш ҳақи тўлов варақаси нусхаси, касаначига етказиб берилган хом ашё ва касаначилар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотларни туман ишчи комиссия раиси ўринбосари (Қ. Шодмонов) га тақдим қилиш вазифаси топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори (Қ. Шодмонов)га:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касаначилик меҳнати билан шуғулланаётган фуқароларга нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунларга риоя қилиниши устидан назоратни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарор ижросини таъминлаш бўйича ҳар ойлик мониторинг ўтказиб борилсин ва мониторинг натижалари тўғрисидаги маълумотларни туман ҳокимлигига топшириб бориш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Туман статистика бўлими (С. Тухтамишев)га:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман ҳокимлигига корхоналарнинг касаначилик меҳнати билан банд бўлган ходимлари сони тўғрисидаги маълумотларни белгиланган муддатларда тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар томонидан статистика бўлимига топшириладиган статистик ҳисоботларга яратилган касаначилик иш ўринлари киритилишини назорат қилиш вазифаси топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман хокими ўринбосари А. Тошпулатов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким А. ХУСАНБОЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Деҳқонобод ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 23 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1090-сон