Ҳужжат кучини йўқотган 25.05.2021 17.12.2013 йилдаги 850-қ-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 25.05.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд вилояти Тайлоқ тумани ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил туман ҳудудида мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз ва узум ишлаб чиқариш ҳамда улардан фойдаланиш параметрлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2021 йил 7 майдаги 219/30-VI-сонли «Самарқанд вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 25 майдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд вилоят ҳокимининг 2013 йил 23 ноябрдаги 243-Қ-сонли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 20 ноябрдаги 311-сонли «2014 йилда мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда ишлатиш прогноз кўрсаткичлари ҳақида»ги қарори ижросини бажариш, туманда 2014 йилда етиштириладиган мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда ўз вақтида қайта ишлашни таъминлаш учун оптимал шароитлар яратиш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Самарқанд вилоят ҳокимининг 2013 йил 23 ноябрдаги 243-Қ-сонли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 20 ноябрдаги 311-сонли «2014 йилда мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда ишлатиш прогноз кўрсаткичлари ҳақида»ги қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Туманнинг мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда ишлатишнинг 2014 прогноз кўрсаткичлари 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман ҳокимининг ўринбосари Ғ. Қулиев, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими (Ҳ. Нарзиқулов) тегишли туман ташкилотлари билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсий, ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум етиштириш учун ер майдонларидан самарали фойдаланилишини назоратга олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мева-сабзавотчилик, картошка, полиз ва узумчилик махсус фермер хўжаликларида маҳсулот етиштиришнинг устуворлигини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқаришнинг башорат кўрсаткичларига мувофиқ хўжаликларда сабзавот ва полиз экинлари жойлаштирилишига алоҳида эътибор қаратилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йилнинг 1 мартига қадар фермер хўжаликлари ва қайта ишлаш корхоналари ўртасида мева-сабзавот ва узум маҳсулотлари етказиб бериш бўйича ҳамда маҳсулот етиштирувчиларни шартномада белгиланган маҳсулотлар қийматининг 40 фоизидан кам бўлмаган миқдорда бўнак маблағлари билан таъминлашни кўзда тутган ҳолда контрактация шартномалари тузилишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёқилғи мойлаш материаллари, минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, уруғлик материаллари ва кўчатлар сотишда самара берувчи томорқаларни ташкил қилишни таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туман ички бозорида мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотларидан тўлиқ фойдаланиш масаласини ҳал қилиш ҳамда маҳсулотларни экспорт қилишни самарали ташкил этиш мақсадида 2-иловага* мувофиқ ишчи гуруҳи тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-2-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи гуруҳининг асосий вазифаси этиб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил учун тасдиқланган мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда ишлатишнинг асосий башорат кўрсаткичлари бажарилишини танқидий кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички истеъмол бозорини мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотларини турлари билан зарурий миқдорда, узлуксиз таъминлаш ҳамда ушбу маҳсулотлар нархлари бўйича мониторинг ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотлари четга экспорт қилишда ташиш, вагонлар ажратилиши, божхонада расмийлаштириш ва ҳисоботлар тақдим этиши билан боғлиқ бўлган масалаларни тезкорлик билан кўриб чиқишни ташкил этиш белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Туман ҳокимининг ўринбосари Ғ. Қулиев, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими (Ҳ. Нарзиқулов), туман иқтисодиёт бўлими (А. Маърупов) тегишли туман ташкилотлари билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 6 февралдаги 16-сонли «Белгиланган қиймат ва моддий баланс кўрсаткичлари бажарилишини самарали мониторингини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига биноан туманда 2014 йилда мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва фойдаланиш баланс кўрсаткичларининг бажарилишини доимий мониторингини таъминлаш вазифаси топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Аҳолини ҳамда қайта ишлаш корхоналарини ишлаб чиқарилган мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотлари билан етарли таъминлаш мониторинги олиб борилиши муносабати билан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман ҳокимлиги иқтисодиёт бўлими маълумотларни туман ҳокимлиги билан келишиб, ҳар чоракда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-санасигача вилоят иқтисодиёт бошқармасига тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2012 йил 13 декабрдаги 615-Қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ғ. Қулиев ва туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи Ҳ. Нарзиқулов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарор расмий эълон қилингандан сўнг кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким П. АХМЕДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тайлоқ ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 17 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
850-қ-сон