Ҳужжат кучини йўқотган 02.04.1993 17.04.1991 йилдаги 103-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 02.04.1993
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон СCЖ Вазирлар Маҳкамасининг фавқулодда вазиятлар бўйича Комиссиясини Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг фавқулодда вазиятлар бўйича Комиссиясига айлантириш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 2 апрелдаги 169-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фавқулодда вазиятлар бўйича Комиссияси таркиби ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон ССЖда ижроия ва бошқарув ҳокимияти тузилишини такомиллаштириш ҳамда Ўзбекистон ССЖнинг Конституцияси (Асосий Қонуни)га ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон ССЖ Қонунига биноан, тинчлик даврининг экстремал шароитларида аҳолини ҳимоя қилишнинг янада самарали системасини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Маҳкамасининг фавқулодда вазиятлар бўйича Комиссияси Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг фавқулодда вазиятлар бўйича Комиссиясига айлантирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари ва Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси фавқулодда вазиятлар бўйича шаҳар ва ноҳия комиссияларини тузсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. ЎзССЖнинг потенциал хавфли объектлари бўлган вазирликлари, идоралари ва давлат қўмиталари, концернлари ва бирлашмалари фавқулодда вазиятлар бўйича тармоқ ва объект комиссияларини тузсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси Раисининг Биринчи ўринбосари ўртоқ Жўрабеков Исмоил Ҳакимович Ўзбекистон ССЖ фуқаро мудофааси Бошлиғи этиб тайинлансин ва у Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг фавқулодда вазиятлар бўйича Комиссиясининг Раиси этиб тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари — ресурслар, моддий-техника таъминоти ва битимлар комплексининг раҳбари ўртоқ Шарипов Тоҳир Яҳёевич Комиссия Раисининг биринчи ўринбосари этиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ССЖ Фуқаро мудофааси штабининг бошлиғи ўртоқ Ражибоев Валикиян Юнусович Комиссия Раисининг ўринбосари этиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ССЖ Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг Раиси Комиссия Раисининг ўринбосари этиб тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг фавқулодда вазиятлар бўйича Комиссияси аъзолари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Комиссия Раисига Комиссиянинг шахсий таркибини тасдиқлаш юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг фавқулодда вазиятлар бўйича Комиссияси ҳақидаги Вақтинчалик низом (2-илова) тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг структурасига Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг фавқулодда вазиятлар бўйича Комиссиясининг уч кишидан иборат сектори киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси Комиссиясининг ахборот органи функцияси Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1980 йил 31 октябрдаги 730-78-сон қарорига мувофиқ тузилган структуравий бўлинмага юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Белгилансинки, Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Советлари ижроия қўмиталари фавқулодда вазиятлар бўйича комиссияларининг раислари Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг фавқулодда вазиятлар бўйича Комиссияси мажлисида тегишли масалалар кўриб чиқилаётганда ушбу Комиссия аъзолари ҳуқуқи билан қатнашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1990 йил 9 августдаги 286-сон қарорининг 9-пункти ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1991 йил 17 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
103-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 17 апрелдаги 103-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг фавқулодда вазиятлар бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КОМИССИЯСИ АЪЗОЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ССЖ Автомобиль йўллари вазири
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ССЖ Автомобиль транспорти вазири
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ССЖ Ички ишлар вазири
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ССЖ Уй-жой-коммунал хўжалиги вазири
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ССЖ Монтаж ва махсус қурилиш ишлари вазири
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ССЖ Бинокорлик материаллари саноати вазири
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ССЖ Алоқа вазири
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ССЖ Қурилиш вазири
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ССЖ Мелиорация ва сув хўжалиги вазири
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги вазири
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ССЖ Савдо вазири
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ССЖ Энергетика ва электрлаштириш вазири
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ССЖ Соғлиқни сақлаш вазири
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ССЖ Адлия вазири
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎзССЖ Саноатда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш ва кончилик назорати давлат қўмитаси раиси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ССЖ Давлат қурилиш ишлари қўмитасининг раиси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ССЖ Давлат сув хўжалиги қурилиши қўмитасининг раиси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон жумҳурият матлубот жамиятлари уюшмасининг раиси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон гидрометеорология жумҳурият бошқармасининг бошлиғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ССЖ Иқтисодиёт қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ССЖ Давлат хавфсизлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туркистон Ҳарбий округи қўшинлари Қўмондонининг биринчи ўринбосари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрта Осиё Темир йўли бошқармасининг бошлиғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Фуқаро авиацияси бошқармасининг бошлиғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ССЖ Ҳарбий комиссари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ССЖ Фанлар академияси Сейсмология институтининг сейсмиклик ва сейсмик районлаштириш минтақавий лабораториясининг мудири
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия котибияти: Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг ходими, Ўзбекистон ССЖ Фуқаро мудофааси штабининг ходими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 17 апрелдаги 103-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг фавқулодда вазиятлар бўйича комиссияси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг фавқулодда вазиятлар бўйича Комиссиясининг мақсади қуйидагиларни таъминлашдан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жумҳурият давлат бошқарув органлари, Ўзбекистон ССЖнинг авариялар, ҳалокатлар, табиий ва экологик офатлар, минтақага хос бўлган эпидемия ва эпизоотиялар рўй берадиган ҳолларнинг олдини олиш ва фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш Давлат тизимига киритилган кучлар ва воситаларнинг доимий тайёр туришини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари ва Тошкент шаҳар ижроия қўмитасининг фавқулодда вазиятлар бўйича комиссияларининг, жумҳуриятнинг барча даражалардаги бошқарув органларининг, Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари, вазирликлар, давлат қўмиталари, концернлар, идоралар ҳамда жумҳурият ҳудудида жойлашган иттифоқ тасарруфидаги корхоналарнинг фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш борасидаги ишларини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қутқариш ва авария-қайта тиклаш ишларига, минтақада фавқулодда вазият юз берганда аҳолининг ҳаётини сақлаш ва уларни фалокат зоналаридан эвакуация қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Комиссия ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси раҳбарлигида амалга оширади ҳамда Ўзбекистон ССЖ Олий Кенгашининг қўмиталари ва комиссиялари билан ўзаро алоқада иш олиб боради. Комиссия Раиси, Раис ўринбосарлари ва Комиссия таркиби Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятлар бўйича Комиссия ўз фаолиятини ЎзССЖ Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, ЎзССЖ Саноатда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш ва кончилик назорати давлат қўмитаси, Ўзбекистон гидрометеорология жумҳурият бошқармаси билан мувофиқлаштириб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Комиссиянинг асосий вазифалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) кундалик фаолиятда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жумҳурият вазирликлари, давлат қўмиталари, концернлари, идоралари, бирлашмалари, жумҳурият авария-қутқариш хизматлари, Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари ва Тошкент шаҳар ижроия қўмитасининг фавқулодда вазиятлар бўйича комиссияларининг фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлик даражасини ошириш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, фавқулодда вазиятларда саноат, энергетика, транспорт, алоқа, ижтимоий-маиший хизмат объектларининг ишончли ва барқарор ишлашини таъминлаш борасидаги фаолиятини ташкил этади ва мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўй бериш эҳтимоли бўлган фавқулодда вазиятларни ва уларнинг оқибатларини прогнозлаш, жумҳурият ҳудудида авариялар, фалокатлар, табиий ва экологик офатлар, эпидемиялар ва эпизоотиялар оқибатида юзага келиши мумкин хавфли зоналарни (районларни) белгилаш, экстремал ҳодисалар хавф-хатарини ва кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш бўйича ишларни йўналтиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва шундай ҳолларда ҳаракат қилиш бўйича Ўзбекистон ССЖ Давлат тизими ишларига раҳбарликни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
потенциал хавфли объектларда авариялар ва фалокатларнинг олдини олишга, улар юз берган тақдирда ҳамда табиий офатлар, эпидемиялар ва эпизоотиялар рўй берган ҳолларда кўрилиши мумкин бўлган зарарни камайтиришга қаратилган профилактика чоралари тизимини ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўй бериши мумкин бўлган авариялар, фалокатлар, табиий офатлар, эпидемиялар, эпизоотияларни тугатиш бўйича тадбирларнинг жумҳурият режасини тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иттифоқ бошқарув органлари билан биргаликда жумҳурият ҳудудида аҳолининг ҳаёти ва саломатлиги учун потенциал хавфли бўлган халқ хўжалиги ва мудофаа характеридаги объектларнинг жойлашиши нечоғлик мақсадга мувофиқлиги, шунингдек уларни бекитиш, консервациялаш, тугатиш, фаолиятини тўхтатиб қўйиш масалаларини кўриб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жумҳурият бошқарув органларининг авария-қутқарув хизматлари, Ўзбекистон ССЖ кучлари ва воситаларининг фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва шундай ҳоллар юз берганда ҳаракат қилиш бўйича команда-штаб ва махсус машқларини ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоат ташкилотлари ва тегишли тажрибага эга бўлган фуқароларнинг фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича тадбирларда қатнашиши учун шароит яратиш чора-тадбирларини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жумҳурият аҳолисини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлаш ишларини ташкил этади ва мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ССЖИ Вазирлар Маҳкамасининг фавқулодда вазиятлар бўйича Давлат комиссияси билан биргаликда қутқариш ва авария-қайта тиклаш ишларини самарали олиб бориш учун замонавий техника, асбоб-ускуналар, механизмлар ва материаллар ишлаб чиқариш ҳамда харид қилишни, хавфли техноген ва табиат ҳодисаларини кузатишни, улар устидан назорат системасини ривожлантирувчи, аҳолини ҳимоя қилиш ва кишиларнинг фавқулодда вазиятларда яшашини таъминловчи ягона илмий-техникавий сиёсатни ишлаб чиқишда қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Қонунчилик актларини, қарорларини, фармойишларини, Комиссия компетенциясига кирадиган масалалар бўйича бошқа норматив актларни ишлаб чиқишни амалга оширади ва уларнинг бажарилишини назорат қилиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятлар оқибатлари профилактикаси, уларнинг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасидаги ватанимиз ва хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш ва ундан фойдаланишни ташкил этади, Комиссия компетенцияси доирасида марказий бошқарув органлари, бошқа иттифоқдош жумҳуриятлар, хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) фавқулодда вазиятлар рўй берганда ва уларнинг оқибатларини тугатишда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва шундай ҳолларда ҳаракат қилиш бўйича Ўзбекистон ССЖ Давлат тизимини тайёр ҳолатга келтиришни ва унинг ишлашини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли бошқарув органларини ва аҳолини фавқулодда вазиятларнинг рўй берганлиги, характери ва миқёслари, уларнинг оқибатларини тугатишнинг қандай бораётганлиги ҳақида хабардор қилиш ва ахборот билан таъминлашни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жумҳурият ҳудудида минтақавий фавқулодда вазият рўй берган тақдирда қутқариш ва авария-тиклаш ишларига бевосита раҳбарлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарар кўрган аҳолига, уларнинг яшашини таъминлашга, фалокат рўй берган районлардан кўчиришга зарур ижтимоий ёрдам кўрсатиш ишларини ташкил этади ва мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фалокат рўй берган районга ташкилотлар ва фуқаролардан, шу жумладан, хорижий фуқаролардан ёрдам тариқасида тушадиган моддий ва молиявий маблағларни ҳисобга олиш ва тақсимлаш ишларини ташкил этишни назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари ва Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси фавқулодда вазиятлар комиссияларининг авариялар ва фалокатларнинг сабабларини аниқлаш юзасидан олиб борадиган ишида қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли тажрибага эга бўлган жамоат ташкилотлари ва фуқароларнинг (шу жумладан, хорижий фуқароларнинг) фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини тугатиш бўйича тадбирларда қатнашиши учун шароит яратиш ишларини олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
одамларнинг ҳаёти ва саломатлиги учун бевосита хавф-хатар бартараф этилгач, қидирув-қутқариш ишлари олиб борилгандан кейин, аҳолининг яшашини таъминловчи объектлар тиклаб бўлингандан сўнг фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини тугатиш ишларига раҳбарлик қилиш маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларига, шунингдек тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари, концернлар, идоралар ва бирлашмаларга ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур ҳолларда Ўзбекистон ССЖ Олий Кенгашига ёки Ўзбекистон ССЖ Президентига ССЖИ Ички ишлар вазирлигининг ички қўшинларини, шунингдек, ССЖИ Қуролли Кучларининг ҳарбий қисмларини авариялар, фалокатлар, экологик ва табиий офатларнинг оқибатларини тугатишга, фавқулодда вазиятлар зоналарида жамоат тартибини сақлашни ва аҳолининг ҳаёти учун зарур бўлган ҳамда халқ хўжалиги объектларини муҳофаза қилишни таъминлашга жалб этиш ҳақида белгиланган тартибда таклиф киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз компетенцияси доирасида Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлар тарзидаги қарорларини қабул қилишда қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия компетенциясига тааллуқли бўлган масалаларни ҳал этишда Ўзбекистон ССЖ Халқ хўжалиги комплекслари, иттифоқ, жумҳурият вазирликлари, давлат қўмиталари, концернлар, идоралар, бирлашмаларнинг раҳбарлари билан биргаликда қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари ва Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси, вазирликлар, давлат қўмиталари, концернлар, идоралар ва бирлашмаларнинг фавқулодда вазиятлар бўйича комиссияларининг ишини назорат қилиб бориш, ўз мажлисларида ана шу комиссияларнинг ҳисоботларини эшитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва шундай ҳолларда ҳаракат қилиш бўйича Ўзбекистон ССЖ Давлат тизимига кирувчи кучлар ва воситаларнинг тайёрлигини назорат қилишни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, давлат қўмиталари, концернлар, идоралар, бирлашмалар, Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, халқ депутатлари маҳаллий Советлари ижроия қўмиталаридан Комиссия зиммасига юкланган вазифаларни амалга ошириш учун зарур бўлган материалларни талаб қилиш ва олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва шундай холларда ҳаракат қилиш бўйича Ўзбекистон ССЖ Давлат тизимига кирувчи кучлар ва воситаларни зарур бўлган қутқариш ҳамда авария-қайта тиклаш ишларига, катта авариялар, фалокатлар, табиий ва экологик офатлар, эпидемиялар ва эпизоотиялар рўй берганда эса, ССЖИ Вазирлар Маҳкамасининг фавқулодда вазиятлар бўйича Давлат комиссияси билан келишган холда, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва шундай ҳолларда ҳаракат қилиш бўйича Ягона тизимга кирувчи кучлар ва воситаларни белгиланган тартибда жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жумҳурият ҳудудидаги минтақавий фавқулодда вазият вужудга келган жойга бориб, қутқариш ва авария-қайта тиклаш ишларига бевосита раҳбарлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазият пайдо бўлиши сезилган ҳолларда, қайси идорага бўйсунишидан қатъи назар, жумҳурият ҳудудидаги халқ хўжалиги объектларининг ишини тўхтатиб қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий авариялар, фалокатлар, табиий офатлар, эпидемиялар ва эпизоотиялар рўй берган тақдирда ўз вакиллари ва мутахассисларини Қорақалпоғистон МССЖ, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги фавқулодда вазиятлар бўйича комиссиялар ишида иштирок этиш учун юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жумҳурият халқ хўжалигининг етакчи мутахассисларини потенциал хавфли бўлган объектларни экспертиза қилишга ва шундай объектларнинг бехатар ишлашини назорат қилишга жалб этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг Комиссияси кундалик фаолиятида Комиссия Раиси томонидан тасдиқланган йиллик ва квартал режаларга мувофиқ иш олиб боради. Комиссия мажлисларида фавқулодда вазиятларда огоҳлантириш ва ҳаракатлар қилиш масалалари кўриб чиқилади. Комиссия ўз компетенцияси доирасида барча жумҳурият вазирликлари, давлат қўмиталари, бирлашмалари, Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, халқ депутатлари Советлари вилоят, шаҳар ва ноҳия ижроия қўмиталари, қайси идорага бўйсунишидан қатъи назар, ташкилотлар, корхоналар ва муассасалар учун бажариш мажбур бўлган қарорлар қабул қилади. Комиссия мажлислари ўртасидаги даврда зарур қарорлар Комиссия Раиси ёки унинг биринчи ўринбосари томонидан қабул қилиниб, тегишли кўрсатмалар ва топшириқлар тарзида ижрочиларга етказилади. Фавқулодда вазиятлар рўй берганда авария, фалокат, табиий офат, эпидемия ва эпизоотияларнинг тури, уларнинг кўлами ва оқибатларига қараб Комиссия таркибидан оператив гуруҳлар ташкил этилади. Бу гуруҳларга Комиссия Раиси ёки унинг ўринбосарлари бошчилик қиладилар ва фавқулодда вазиятлар оқибатларини тугатишга раҳбарликни таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Комиссия Раиси Комиссия зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун масъул бўлиб, Комиссия аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлайди, Комиссия ва унинг аппарати ишини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Комиссия Раисига амалдаги қонунчиликка биноан қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Фавқулодда ҳолатнинг ҳуқуқий режими ҳақида»ги ССЖИ Қонунининг 4-моддасига мувофиқ фавқулодда вазият зонасида жамоат тартибини, катта молиявий ва моддий бойликлар тўпланган жойларни, аҳолининг ҳаётий фаолиятини таъминловчи ва халқ хўжалиги объектларини қўриқлашни кучайтириш, шунингдек фавқулодда вазиятлар зонасида фуқароларнинг кириш-чиқиши учун махсус режимни жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий ҳокимият органлари билан келишган ҳолда, фавқулодда вазият характерига қараб, офат рўй берган районларда фуқароларнинг яшаши ва юриш-туришининг алоҳида режимини ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазият оқибатларининг олдини олиш ёки тугатиш учун зарур транспорт, тиббий, қутқариш, қайта тиклаш ҳамда жумҳуриятга бўйсунувчи бошқа куч ва воситаларни, шунингдек, тегишли идора кучлари ва воситаларини (келишув бўйича), ўзаро келишиб ҳаракат қилиш режасига кўра ҳарбий бўлинмалар ва қисмларни жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятлар рўй берган зоналарда ва уларнинг оқибатларини тугатиш учун бўлган ҳаракатларда барча зарур моддий-техника, тиббий, озиқ-овқат ва бошқа жумҳурият ресурслари ва запасларидан, алоҳида ҳолларда эса (келишув бўйича) давлат ва идора ресурслари, резервлари ва запасларидан фойдаланиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ССЖ Фуқаро мудофааси штаби зиммасига фавқулодда вазиятларда ва уларнинг оқибатларини тугатишда бошқарув бўйича мутахассис кадрларнинг малакасини оширишни, фавқулодда вазиятларда аҳолини ҳаракат қилишга тайёрлаш за такомиллаштириш ишларини ташкил этиш юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия ўз тасарруфида қуйидагиларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли режалаштирилган даврга иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш давлат режаларида эҳтиёт чораларини ва фавқулодда вазиятлар оқибатларини тугатиш бўйича кўзда тутилмаган ишларни амалга ошириш учун мўлжалланган махсус молиявий за моддий-техника резервлари. Мазкур резервларнинг ҳажмлари ва номенклатураси тўғрисидаги таклифлар тегишли равишда Ўзбекистон ССЖ Иқтисодиёт қўмитаси, Ўзбекистон ССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси, Ўзбекистон ССЖ Молия вазирлиги, Ўзбекистон ССЖ Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон ССЖ Нефть маҳсулотлари билан таъминлаш давлат қўмитаси, ССЖИ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Моддий ресурслар Бош бошқармасининг Ўрта Осиё ҳудудий бошқармаси, Ўзбекистон ССЖ Фуқаро мудофааси штаби, бошқа вазирликлар ва идоралар томонидан Комиссия билан келишилган ҳолда тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия томонидан ажратилган маблағларни сарфлаш ва резервлардан фойдаланиш унинг қарори билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия ишчи аппаратининг ташкилий тузилиши Комиссия Раиси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия аппарати фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, уларнинг оқибатида кўриладиган зарарни камайтиришга қаратилган тадбирларни амалга ошириш бўйича кундалик ишларни ташкил этади, фавқулодда вазиятларда огоҳлантириш ва ҳаракатлар қилиш бўйича Ўзбекистон ССЖ Давлат тизимининг тайёрлигини назорат қилиб боради, Комиссия мажлисларига ҳужжатлар тайёрлайди, Комиссия қарорларини ижрочиларга етказади, уларнинг бажарилишини назорат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия фаолиятини ахборот билан таъминлаш Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1980 йил 31 октябрдаги 730-78-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси аппаратида тузилган структуравий бўлинма зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Потенциал хавфли объектлари бўлган жумҳурият вазирликлари, давлат қўмиталари, идоралари, бирлашмалари раҳбарлар (раҳбарларнинг биринчи ўринбосарлари) бошчилик қиладиган фавқулодда вазиятлар бўйича комиссиялар тузадилар. Улар ўзларига қарашли объектларда ва уларга ёндош районларда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, уларнинг етказиши мумкин бўлган зарарини камайтириш ва улар оқибатларини тугатиш бўйича тадбирлар ҳамда ишларни тайёрлаш ва ўтказиш учун шахсан масъулдирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятлар бўйича тармоқ комиссиялари бўйсунувчи корхоналарнинг фавқулодда вазиятлар бўйича объект комиссияларининг фаолияти, хавфсиз ва чиқитсиз технологияни ишлаб чиқиш ва жорий этиш, ҳимоя қилиш ва фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини тугатишнинг зарур воситаларини ишлаб чиқиш юзасидан ягона техника сиёсатини ўтказиш, экстремал шароитда бошқариш бўйича мутахассис кадрлар тайёрлаш, фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини тугатишда объект комиссияларига ёрдам бериш, шу жумладан, фавқулодда вазиятлар бўйича вилоят, шаҳар комиссияларининг куч ва воситаларини бу ишларга жалб этиш (келишув бўйича) ишларига методик раҳбарлик қилиш, бу ишларни мувофиқлаштириш ва назорат қилишни амалга оширишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия вазирликлар, давлат қўмиталари, концернлар, идоралар, бирлашмалар ва потенциал хавфли объектларда навбатчилик-диспетчерлик хизматини ташкил этади. Фуқаро мудофааси бўйича иккинчи бўлимларнинг штатдаги ходимлари вазирликлар, давлат қўмиталари, концернлар, идоралар, бирлашмаларнинг фавқулодда вазиятлар бўйича комиссияларининг ишчи органи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Потенциал хавфли объектлари бўлган Ўзбекистон ССЖ вазирликлари, давлат қўмиталари, концернлари, идоралари, бирлашмалари маҳаллий шароитлардан келиб чиққан ҳолда фавқулодда вазиятлар бўйича комиссиялар ҳақида идоравий низомларни ишлаб чиқадилар, ўз ишларида Вазирлар Маҳкамаси Комиссиясининг Вақтинчалик низомидан фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликнинг комиссияси ҳақидаги низом ЎзССЖ Фуқаро мудофааси штаби билан келишилган ҳолда, вазир томонидан тасдиқланади. Комиссиянинг шахсий таркиби: раис, раис ўринбосарлари, комиссия аъзолари коллегия (қўмита) қарори билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ хўжалиги объектининг фавқулодда вазиятлар бўйича Комиссиясининг типовой лойиҳасини вазирликлар, давлат қўмиталари, концернлар, бирлашмалар (тармоқ комиссиялари) ишлаб чиқадилар. Объект комиссиялари ўз низомида асосий вазифаларни, функцияларни, таркибни ва ҳуқуқларни, фавқулодда вазият хавфи бўлганда унинг олдини олиш ва шундай ҳоллар рўй берганда ҳаракат қилиш бўйича ишларни ташкил этишни (маҳаллий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда) жалб этиладиган куч ва воситаларни аниқлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусий (цех) ва объект вазиятларини объект комиссиялари зарур ҳолларда фавқулодда вазиятлар бўйича ноҳия (шаҳар) ва тармоқ комиссияларининг оператив гуруҳлари, куч ва воситалари иштирокида бартараф этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тармоқ комиссиялари идорага қарашли қайси корхоналарда аҳолини шикастланиш (зарарланиш) хавфидан хабардор қилишнинг муайян системалари бўлишини белгилайдилар. Уларни жиҳозлашни назорат қилишни ҳам шу комиссиялар амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Офицерлар таркиби билан комплектланган фуқаро мудофааси штаби бор бўлган вилоятлар, шаҳарлар ва шаҳарларнинг ноҳияларида фуқаро мудофааси бошлиғи — фавқулодда вазиятлар бўйича комиссия раиси этиб халқ депутатлари маҳаллий Совети раисининг биринчи ўринбосари — ижроия қўмита раиси тайинланади. Ишчи аппарати функцияси фуқаро мудофааси штаби зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаро мудофааси бўйича гуруҳга киритилмаган шаҳарларда, қишлоқ ноҳияларида, ноҳия ва вилоятга бўйсунадиган шаҳарларда фуқаро мудофааси бошлиғи — фавқулодда вазиятлар бўйича комиссия раиси этиб халқ депутатлари Совети раисининг биринчи ўринбосари — ижроия қўмита раиси тайинланади; ноҳия ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарларда — халқ депутатлари Советининг раиси тайинланади. Ишчи аппарати функцияси ижроия қўмита раисининг фавқулодда вазиятлар ва фуқаро мудофааси (мавжуд ФМ штаби бошлиғи лавозими) бўйича ўринбосари ва фавқулодда вазиятлар бўйича комиссия котиби зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумҳурият тез ҳаракат қилиш кўп профилли маркази (ЖТҲҚКПМ) жумҳурият ҳудудида экстремал вазиятларда одамларни қутқариш бўйича профессионал бош ташкилот бўлиб, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва шундай ҳоллар рўй берганда ҳаракат қилиш бўйича ягона Давлат тизимига киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЖТҲҚКПМ бевосита Ўзбекистон ССЖ Фуқаро мудофааси бошлиғига бўйсунади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЖТҲҚКПМ фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш Вазирлар Маҳкамасининг фавқулодда вазиятлар бўйича Комиссияси Раиси зиммасига юкланади ва у Жумҳурият тез ҳаракат қилиш кўп профилли маркази ҳақидаги низомни тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгиланган формадаги ЖТҲҚКПМ гувоҳномасини олган қутқазувчилар фавқулодда вазиятлар рўй берган зонага кириш (чиқиш) ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, халқ депутатлари вилоят, ноҳия Советлари ижроия қўмиталарининг фавқулодда вазиятлар бўйича комиссиялари маҳаллий шароитлардан келиб чиққан ҳолда шу комиссиялар тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқадилар.