Самарқанд вилояти Нуробод тумани ҳокимининг
Қарори
2014 йил туманда мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда ишлатиш прогноз параметрлари тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2021 йил 7 майдаги 219/30-VI-сонли «Самарқанд вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 25 майдан ўз кучини йўқотади.
Вилоят ҳокимининг 2013 йил 23 ноябрдаги 243-Қ-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 20 ноябрдаги 311-сонли «2014 йилда мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда ишлатиш прогноз кўрсаткичлари ҳақида»ги қарори тўғрисида»ги қарори ижросини бажариш, туманда 2014 йилда етиштириладиган мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотларини ишлаб чиқариш хамда ўз вақтида қайта ишлашни таъминлаш учун оптимал шароитлар яратиш мақсадида қарор қиламан:
1. Вилоят ҳокимининг 2013 йил 23 ноябрдаги 243-Қ сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 20 ноябрдаги 311-сонли «2014 йилда мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда ишлатиш прогноз кўрсаткичлари ҳақида»ги қарори тўғрисида»ги қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Туман ҳокимлиги иқтисодиёт бўлими, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими ҳамда тегишли ташкилотлар билан биргаликда ишлаб чиққан мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда ишлатилишининг 2014 йилги прогноз кўрсаткичлари тўғрисидаги таклифлари 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ маъқуллансин.
3. Туман ҳокимлиги иқтисодиёт бўлими, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими ҳамда тегишли ташкилотларга:
шахсий, ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум етиштириш учун ер майдонларидан самарали фойдаланишини назоратга олиш;
мева-сабзавотчилик, картошка, полиз ва узумчилик махсус фермер хўжаликларида маҳсулот етиштиришнинг устуворлигини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқаришнинг башорат кўрсаткичларига мувофиқ хўжаликларда сабзавот ва полиз экинлари жойлаштирилишига алоҳида эътибор қаратилишини;
2014 йилнинг 1 мартига қадар фермер хўжаликлари ва қайта ишлаш корхоналари ўртасида мева-сабзавот ва узум маҳсулотлари етказиб бериш бўйича ҳамда маҳсулот етиштирувчиларни шартномада белгиланган маҳсулотлар қийматининг 40 фоизидан кам бўлмаган ҳолда контрактация шартномалари тузилишини;
ёқилғи мойлаш материаллари, минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, уруғлик материаллари ва кўчатлар сотишда самара берувчи томорқаларни ташкил қилишни таъминласинлар.
4. Туман ички бозорида мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотларидан тўлиқ фойдаланиш масаласини ҳал қилиш ҳамда маҳсулотларни экспорт қилишни самарали ташкил этиш мақсадида 3-иловага* мувофиқ ишчи гуруҳи тузилсин.
Ишчи гуруҳнинг асосий вазифаси этиб:
2014 йил учун тасдиқланган мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда ишлатилишининг асосий башорат кўрсаткичлари бажарилишини системали танқидий кўриб чиқиш;
ички истеъмол бозорини мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотларини турлари билан зарурий миқдорда, узлуксиз таъминлаш ҳамда ушбу маҳсулотлар нархлари бўйича мониторинг ўрнатиш;
мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотлари четга экспорт қилишда, ташиш, вагонлар ажратилиши, божхонада расмийлаштириш ва ҳисоботлар тақдим этилиши билан боғлиқ бўлган масалаларни тезкорлик билан кўриб чиқишни ташкил этиш белгилансин.
5. Туман ҳокимлиги иқтисодиёт бўлими (А. Мавлонов), туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими (А. Аббаев) ҳамда тегишли ташкилотларга Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 6 февралдаги 16-сонли «Белгиланган қиймат ва моддий баланс кўрсаткичлари бажарилишини самарали мониторингини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига биноан туманда 2014 йилда мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва фойдаланиш баланс кўрсаткичларининг бажарилишини доимий мониторингини таъминлаш вазифаси топширилсин.
6. Аҳолини ҳамда қайта ишлаш корхоналарини ишлаб чиқарилган мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотлари билан етарли таъминлаш мониторинги олиб борилиши муносабати билан:
туман ҳокимлиги иқтисодиёт бўлими туман ҳокимлиги билан келишиб, ҳар чоракда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-санасигача вилоят иқтисодиёт бош бошқармасига;
туман ҳокимлиги иқтисодиёт бўлими (А. Мавлонов) вилоят иқтисодиёт бош бошқармасига ҳар чоракда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 6-санасигача мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва ишлатилиши ҳақидаги маълумотларни 4-иловадаги* шаклга мувофиқ умумлаштирсин ва иқтисодиёт бош бошқармасига тақдим этсин.
* Иловалар берилмайди.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З. Ниёзов ҳамда туман қишлоқ ва сув хўжалиги бошлиғи А. Аббаевлар зиммасига юклансин.
8. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳоким Ж. ИБРАГИМОВ
Нуробод т.,
2013 йил 18 декабрь,
666-қ-сон