Самарқанд вилояти Самарқанд тумани ҳокимининг
Қарори
Туманда 2014 йилда мева-сабзавот, полиз, картошка ва узум маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш, экспорт қилиш ҳажмларини кўпайтириш ҳамда ички истеъмол бозорини тўлдириш чора-тадбирлари тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2021 йил 7 майдаги 219/30-VI-сонли «Самарқанд вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 25 майдан ўз кучини йўқотади.
Ҳукуматимиз томонидан кейинги йилларда мева-сабзавот, полиз, картошка ва узум маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кўпайтиришга, алоҳида эътибор қаратилаётганлиги сабабли маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмлари сезиларли даражада ошишига эришилмоқда.
2014 йилда мева-сабзавот, полиз, узум, картошка маҳсулотларини етиштириш ҳажмларини кўпайтириш ҳисобига ички истеъмол бозорларини янада арзон ва сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш, мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 ноябрдаги 01-03-15-37-сонли йиғилиш баёни топшириқлари ижросини ҳамда бу юзадан вилоят ҳокимининг 2013 йил 6 декабрдаги 261-Қ-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосан қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 ноябрдаги 01-03-15-37-сонли йиғилиш баёни ҳамда бу юзадан вилоят ҳокимининг 2013 йил 6 декабрдаги 261-Қ-сонли қарори маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. 2014 йилда мева-сабзавот, полиз, узум ва картошка маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш, экспорт қилиш ҳажмларини кўпайтириш ҳамда ички истеъмол бозорини узлуксиз таъминлашни ташкил этиш бўйича туман ишчи гуруҳи таркиби 1-иловага* мувофиқ;
ишчи гуруҳнинг 2014 йилда туманда мева-сабзавот, полиз, узум ва картошка маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш, қайта ишлаш, сақлаш ва истеъмол бозорини узлуксиз таъминлаш бўйича амалга оширадиган чора-тадбирлар Дастури 2-иловага*;
ишчи гуруҳи белгиланган вазифаларни жойларда бажарилишини ўрганиш учун ҳудудларга чиқиш графиги 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман Ишчи гуруҳига:
туманда 2014 йилда мева-сабзавот, полиз, узум ва картошка маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмлари бажарилиши, қайта ишлаш, экспорт қилиш, маҳсулотларнинг ярмаркаларга ва Тошкент шаҳар бозорларига етказиб берилишини тизимли ташкил қилиш;
туманда 2014 йилда мева-сабзавот, полиз, узум ва картошка маҳсулотлари билан ички бозорни тўлдириш, соҳадаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш, юзага келган муаммоларни зудлик билан ҳал этиб бориш;
маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ва тайёрловчи корхоналар ўртасида 2014 йилнинг 10 февралигача шартномалар тузилишини таъминлаш;
туман тижорат банклари томонидан, қайта ишлаш, тайёрловчи ҳамда экспортёр корхоналар томонидан маҳсулот етиштирувчиларга жорий йилнинг 1 мартига қадар сотиб олинадиган маҳсулот қийматининг камида 30 фоизи миқдорида бўнак маблағлари берилишини таъминлаш;
тузилган шартномаларни бажарилиши устидан доимий мониторинг ўрнатилишини ташкил этиш вазифалари топширилсин.
4. Туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими ва ҳудуд раҳбарларининг «2014 йилда мева-сабзавот, полиз, узум ва картошка маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмлари» тўғрисидаги таклифлари 4-иловага* мувофиқ, жорий йилда мева-сабзавот, полиз, узум ва картошка маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарига, экспортга, ярмаркаларга ва Тошкент шаҳри аҳолисига, соғлиқни сақлаш, таълим муассасаларига, ички бозор ва истеъмол учун тақсимланган ҳажмлари тўғрисидаги таклифлари 4.1-4.5-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
* Иловалар берилмайди.
5. Туман ҳокимлиги иқтисодиёт бўлими (И. Комилов) туманда ишлаб чиқарилаётган мева-сабзавот ва узум маҳсулотларининг нобуд бўлишига йўл қўймаслик мақсадида 2014 йилда ушбу маҳсулотларни қайта ишлайдиган замонавий чет эл технологияларини ҳамда инвестицияларни жалб этиш чораларини кўрсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
7. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳоким Б. САДУЛЛАЕВ
Самарқанд т.,
2013 йил 12 декабрь,
1471-қ-сон