Сирдарё вилояти Оқолтин тумани ҳокимининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 5 июлдаги «Республика иқтисодиёти тармоқларини 2013/2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1996-сонли қарорининг ижроси ҳақида
Туман иқтисодиёт тармоқлари ижтимоий соҳа ва уй-жой фонди объектларини 2013/2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 5 июлдаги «Республика иқтисодиёти тармоқларини 2013/2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1996-сонли ҳамда Сирдарё вилоят ҳокимининг 2013 йил 10 июлдаги 185-сонли қарорларининг ижросини бажариш мақсадида қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 5 июлдаги «Республика иқтисодиёти тармоқларини 2013/2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1996-сонли ҳамда Сирдарё вилоят ҳокимининг 2013 йил 10 июлдаги 185-сонли қарорлари ижро ва раҳбарлик учун қабул қилинсин.
2. Туман иқтисодиёти тармоқларини 2013/2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича тадбирлар 1-иловага* мувофиқ;
асосий муҳандислик коммуникацияларини ҳамда технологик асбоб-ускуналарни, шунингдек ижтимоий соҳа объектларини ҳудудлар бўйича 2013/2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш топшириқлари 2, 3 ва 4-иловаларга* мувофиқ;
2013/2014 йиллар куз-қиш даври учун кўмир, техник туз тайёрлаш, шунингдек суюлтирилган газни ҳудудлар бўйича етказиб бериш топшириғи 5-иловага* мувофиқ, туман иқтисодиёт тармоқларини 2013/2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси таркиби 6-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1—6-иловалар берилмайди.
3. Туман ҳокимлиги мутасадди ташкилот ҳамда корхона раҳбарлари, қишлоқ ва маҳалла фуқаролари йиғини раисларига:
бир ҳафта муддатда туман иқтисодиёт тармоқлари ва уй-жой фонди объектларини 2013/2014 йил куз-қиш даврига тайёрлаш масалаларини ҳал этиш бўйича жойларда ҳудудий комиссиялар ташкил этиш;
2013/2014 йиллар куз-қиш даврида йўл қўйилган камчилик ва нуқсонларни танқидий таҳлил қилиб, камчиликларни ҳисобга олган ҳолда иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда уй-жой фонди объектларидаги қозонхоналар ва муҳандислик иншоотларини 2013/2014 йиллар куз-қиш мавсумида барқарор ишлашга тайёрлаш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;
2013 йил 1 октябрь кунига қадар барча қозонхоналарни жорий ва мукаммал таъмирлашни якунлаш;
ўрта таълим ўқув юртлари, мактаблар, мактабгача таълим муассасалари, шифохоналар ва кўп қаватли тураржой биноларини узлуксиз иссиқлик энергияси билан таъминлашга алоҳида эътибор бериш;
куз-қиш даврида аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини доимий равишда иссиқлик энергияси билан таъминлашда ташкилот, корхона ва муассасалар тизимларидаги қозонхоналарга жорий йилнинг 1 октябригача қаттиқ ёки суюқ ёқилғи захираларини етарли миқдорда яратиш;
шу йилнинг 5 сентябрь кунига қадар туман ИИБ ёнғин хавфсизлиги бўлими билан биргаликда ижтимоий соҳа объектлари, кўп қаватли турар жой бинолари, шахсий уй-жойлар, мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхона, ташкилот ва муассасалар бино ва иншоотларининг техник талаб нормаларига мувофиқлигини тўлиқ хатловдан ўтказиш вазифаси топширилсин.
4. Туман газ бўлими (Ф. Хусанов), туман ИИБ ЙХБ (Н. Эшонқулов)лар жорий йилнинг 5 сентябрига қадар истеъмолчилар томонидан фойдаланилаётган иситиш қозонлари, горелкалар ва бошқа газ асбобларини кўрикдан ўтказишни ташкиллаштирсин.
Қуйидагилар:
давлат стандартларига тўғри келмайдиган ва ясама газ қозонлари, горелкалар ва бошқа газ асбобларидан фойдаланиш аниқланган ҳолларда уларни газ тармоқларидан узиб, қоидабузарларга нисбатан тегишли чоралар кўриш;
ўртамахсус касб-ҳунар таълими, мактаблар, мактабгача таълим ҳамда соғлиқни сақлаш муассасалари, кўп қаватли турар жой бинолари, шахсий уй-жойлар ва бошқа ижтимоий соҳа объектларидаги дудбурон, мўрикон ва шамоллатиш йўлларини тозалаш ҳамда таъмирлаш ишларини ўз вақтида бажарилишини назорат қилиш ва амалга оширилган ишлар юзасидан ҳар ҳафта туман ҳокимлигига маълумот тақдим этиб бориш топширилсин.
5. Тумангаз бўлими (Ф. Хусанов), «Оқолтин ТЭТ» корхонаси (Ш. Шодмонов) билан биргаликда:
2013/2014 йиллар куз-қиш мавсумида шартномага асосан истеъмолчиларга табиий газ ҳамда электр энергиясини узлуксиз етказиб бериш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг табиий газ ҳамда электр энергияси тармоқларига ноқонуний ўзбошимчалик билан уланишига умуман йўл қўймаслик;
ўта муҳим ва тоифаланган, шунингдек ҳарбий объектларни узлуксиз электр энергияси ва табиий газ билан таъминлаш тадбирларини ишлаб чиқиш ва 10 кун муддатда ушбу объектларнинг рўйхатини тузиб туман ҳокимлигига тасдиққа киритилсин.
6. Туман газ таъминоти бўлими (Ф. Хусанов), «Оқолтин ТЭТ» корхонаси (Ш. Шодмонов), туман «Сувоқова» ИЧК (А. Бекназаров) туман ҳокимлиги:
куз-қиш мавсуми давомида тумандаги коммунал хизмат кўрсатувчи корхона ва ташкилотларда 24 соатлик авария диспетчерлик хизматларини ташкил этиш, авария тиклаш бригадаларини тузиш ва уларни техника воситалари, зарур асбоб-ускуналар ҳамда зарурий материаллар билан таъминлаш юклатилсин.
7. «ОқолтинТЭТ» корхонаси (Ш. Шодмонов) шу йилнинг куз-қиш мавсумига электр энергия билан таъминловчи нимстанциялар ва трансформаторларни дастур асосида мукаммал ва жорий таъмирласин ва узлуксиз электр энергия билан таъминлашни ташкил этсин.
8. Туман соғлиқни сақлаш бўлими (Ж. Ашуров), туман Х.Т.М.Ф.М.Т ва ташкил этиш бўлими мудири (А. Умаров) ва тумандаги ўртамахсус касб-ҳунар коллежлари тасарруфидаги барча қозонхона, иситиш тармоқларини жорий йилнинг 5 сентябрь кунига қадар куз-қиш шароитида ишлашга тайёрлаш, ўқув юртлари, мактаб, мактабгача таълим муассасалари, касалхона, поликлиникаларга кўмир ёқилғиси ва ўтин билан ишлайдиган печкаларни қуриш, мавжудларини таъмирлаш вазифалари юклатилсин.
9. Туман ҳокимлиги, туман «Маҳалла» жамғармаси» (У. Джумабоев)га қишлоқ ва маҳалла фуқаролари йиғинлари билан биргаликда аҳоли хонадонларига кўмир ёқилғиси ва ўтин билан ишлайдиган печкаларни ўрнатиш ишлари бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш ва уни таъминлаш вазифаси юклатилсин.
10. «Оқолтинавтойўл» ҲЙФДТ (О. Адашов)га 2013 йил октябрь ойига қадар автомобиль йўллари, автобуслар тўхташ бекатлари, барча турдаги кўприклар, йўловчи ва юк ташувчи автотранспортларни куз-қиш даврида ишлашга тайёрлаб қўйсинлар, бунинг учун тумандаги корхоналарни эҳтиёт қисмлар, ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари ва асбоб-ускуналар билан таъминлаш чораларини кўрсин.
11. Туман молия бўлими (Н. Бабамуродов) бюджет маблағларидан молиялаштирилиши режалаштирилган иситиш қозонлари ва қозонхоналарини, иссиқлик тармоқларини, уй-жой фондини, ичимлик суви иншоотлари ва бошқа муҳим объектларни куз-қиш мавсумига ўз вақтида тайёрлаш, суюқ ва қаттиқ ёқилғи захираларини яратиш мақсадида ажратиладиган маблағларнинг асосий қисмини иситиш мавсумига қадар молиялаштиришни ҳал этсин.
12. Тумандаги ташкилот, муассаса ва идоралар, ШФЙ ва ҚФЙ лари мазкур қарорнинг ижросини таъминланиши тўғрисида ҳар 15 кунда туман ҳокимлигига маълумотлар тақдим этиб борсинлар.
13. 2013/2014 йил куз-қиш мавсумида барқарор ишлашига тайёргарлигини бориши юзасидан ҳар ойда туман ҳокимлиги мажлисларида кўриб чиқилиши белгилаб қўйилсин.
14. Туман «Оқолтин овози» таҳририяти (А. Пардаев) туман иқтисодиёт тармоқларини куз-қиш мавсумида барқарор ишлашига тайёргарлигини бориши бўйича мунтазам равишда рўзномада ёритиб борсин.
15. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2012 йил 28 июндаги «Туман иқтисодиёти тармоқларини 2012/2013 йил куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 625-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари в.в.б И. Ибрагимов ҳамда туман ҳокимининг ўринбосари М. Холбоев зиммаларига юклатилсин.
Ҳоким Т. ХУДАЙБЕРДИЕВ
Сардоба ш.,
2013 йил 2 сентябрь,
722-сон