Ҳужжат кучини йўқотган 12.06.2021 25.09.2013 йилдаги 19-75-сон
ONLINE TRANSLATE
Сирдарё вилояти халқ депутатлари Сайхунобод тумани Кенгашининг қарори, 25.09.2013 йилдаги 19-75-сон
Кучга кириш санаси
25.09.2013
Ҳужжат кучини йўқотган 12.06.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сирдарё вилояти Халқ депутатлари Сайхунобод тумани Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайхунобод туманида 2014 йилда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг 2021 йил 28 майдаги 150/22-6-сонли «Сирдарё вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 12 июндан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари Сайхунобод тумани Кенгашининг 2013 йил 23 ноябрдаги № 51/13-4-сонли қарори билан тасдиқланган 2013 йилда янги иш жойларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида ишлаб чиқилган туман дастурига мувофиқ жорий йилда 3805 та янги иш ўринлари яратиш белгиланган бўлиб, ўтган 8 ой давомида 2673 та янги иш ўринлари яратилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йилда янги иш жойларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида ишлаб чиқилган туман дастурини атрофлича муҳокама этиб, халқ депутатлари Сайхунобод тумани Кенгаши сессияси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сайхунобод туманида 2014 йилда янги иш жойлар яратиш ва аҳоли бандлиги таъминлаш дастурининг асосий мақсади ва моҳияти тўғрисида туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори А. Якубовнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2014 йилда янги иш жойларини яратиш ва аҳоли бандлиги таъминлаш борасида ишлаб чиқарилган туман дастури иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман ҳокимининг ўринбосарлари, мутасадди корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан жорий йилнинг 18 январида Республика ҳукумати мажлисида белгилаб берилган ва белгиланган макроиқтисодий кўрсаткичларга эришишни, иқтисодиётни ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни рақобатбардошлигини оширишни, ишлаб чиқишни, транспорт ва муҳандислик коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизациялашни, аҳоли бандлигини ва фаровонлигини оширишни таъминлашга йўналтирилган мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг энг муҳим устувор вазифаларини рўёбга чиқариш иқтисодиётнинг юқори ва барқарор ўсиш суръатларини сақлаб қолишга, макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлашга ва шу асосда дастурлар ижросини тўлиқ таъминлаш ҳисобига дастурда белгиланган аҳоли бандлигини ошириш ва иш ўринларини ташкил этиш параметрларни сўзсиз ижросини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш, мавжуд корхоналарни кенгайтириш ва қувватларини янгилаш, кичик корхона ва микрофирмаларни ташкил этиш, якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш, уй меҳнатининг барча шаклларини, шу жумладан корхоналар билан кооперацияда меҳнат шартномалари асосида касаначиликни ривожлантириш, фермер хўжаликларини ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, ишламасдан турган иқтисодий ночор, зарар кўриб ишлаётган корхоналар фаолиятини тиклаш, молиявий соғломлаштириш, бозор инфратузилмаларини ривожлантириш вазифалари юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.Туман кенгашининг доимий комиссияларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туманда 7 та устувор йўналишлар асосида мўлжалланган дастуридан келиб чиқиб, ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифаларнинг сўзсиз ижро этилиши устидан депутатлик назоратини ўрнатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 ноябрдаги ПФ-4058-сонли «Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарни қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги Фармонининг ижросини таъминлаш юзасидан комиссия йиғилишларида туман ҳокимлиги ва ташкилотлари раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам равишда эшитиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда қабул қилинган қарорлар ва дастурлар ижросини таъминлаш юзасидан кўрилаётган чораларни ҳар бир депутат ўзининг сайлов округида кенг тарғиб қилиш, мазмун моҳиятини халққа тушунтириш, ташвиқот-тарғибот ишларини олиб бориш вазифалари топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман маркази (А. Якубов) ҳамда ўрта-махсус касб-ҳунар коллежлари директорлари 2013-2014 ўқув йили битирувчиларининг тўлиқ бандлигини таъминласинлар ва ушбу топшириқларнинг ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳар ойда туман ҳокимлигига ахборот бериб борсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари З. Каримов ва халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссия раислари зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси А. ТУРДИБОЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайхунобод ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 25 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-75-сон