Ҳужжат кучини йўқотган 12.06.2021 07.08.2013 йилдаги 21/115-сон
ONLINE TRANSLATE
Сирдарё вилояти халқ депутатлари Сирдарё тумани Кенгашининг қарори, 07.08.2013 йилдаги 21/115-сон
Кучга кириш санаси
07.08.2013
Ҳужжат кучини йўқотган 12.06.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сирдарё вилояти Халқ депутатлари Сирдарё тумани Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сирдарё туманида 2014 йилда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг 2021 йил 28 майдаги 150/22-6-сонли «Сирдарё вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 12 июндан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари Сирдарё тумани Кенгашининг «2013 йилда янги иш жойларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида ишлаб чиқилган туман Дастури»га мувофиқ 2013 йилнинг 7 ойида туман бўйича дастурдаги 3878 та ўрнига 4068 та янги иш ўринлари яратилди ва дастур ижроси 104,9 фоизга таъминланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий ижтимоий-иқтисодий ва индустриал ривожланиш дастурларини, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш тармоқ дастурларини, меҳнат бозорининг талабини ҳисобга олиб, 2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ишлаб чиқилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастур лойиҳасида 2014 йилда туманда қуйидаги асосий йўналишлар бўйича 6590 та янги иш ўрни ташкил этилиши кўзда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йилда янги иш жойларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида ишлаб чиқилган туман Дастури йўналишларини атрофлича муҳокама этиб, халқ депутатлари туман Кенгашининг сессияси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2012 йилнинг ўтган даврида иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини ошириш дастурининг ижроси тўғрисида Сирдарё туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори Ў. Санақулов ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2014 йилда янги иш жойлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида ишлаб чиқилган вилоят Дастури иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йилда янги иш жойлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида ишлаб чиқилган дастурини туман Кенгаши депутатлари томонидан ижро этилиши устидан назоратни кучайтирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман ҳокимининг ўринбосарлари, ҳамда туман мутасадди корхона ва ташкилотларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан шу йил 19 январда Республика Ҳукумати мажлисида белгилаб берилган ва белгиланган макроиқтисодий кўрсаткичларга эришишни, иқтисодиётнинг ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатбардошлигини оширишни, ишлаб чиқаришни, транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизациялашни, аҳоли бандлигини ва фаровонлигини оширишни таъминлашга йўналтирилган мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг энг муҳим устувор вазифаларини рўёбга чиқариш иқтисодиётнинг юқори ва барқарор ўсиш суръатларини сақлаб қолишга, макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлашга ва шу асосда дастурлар ижросини тўлиқ таъминлаш ҳисобига дастурда белгиланган аҳоли бандлигини ошириш ва иш ўринларини ташкил этиш параметрларини сўзсиз ижросини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш, мавжуд корхоналарни кенгайтириш ва қувватларни янгилаш, кичик корхоналар ва микрофирмаларни ташкил этиш, якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш, уй меҳнатининг барча шаклларини, шу жумладан корхоналар билан кооперацияда меҳнат шартномалари асосида касаначиликни ривожлантириш, фермер хўжаликларини, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, ишламасдан турган иқтисодий ночор, зарар кўриб ишлаётган корхоналар фаолиятини тиклаш, молиявий соғломлаштириш, бозор инфратузилмаларини ривожлантириш вазифалари юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туман Кенгашининг доимий комиссияларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туманда 7 та устувор йўналишлар асосида мўлжалланган дастуридан келиб чиқиб, ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифаларнинг сўзсиз ижро этилиши устидан депутатлик назоратини ўрнатсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 ноябрдаги ПФ-4058-сонли «Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарни қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги Фармонининг ижросини таъминлаш юзасидан комиссия йиғилишларида, туман ҳокимликлари, ташкилотлари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиб бориш вазифаси топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туманимизда қабул қилинган қарорлар ва дастурлар ижросини таъминлаш юзасидан кўрилаётган чораларни ҳар бир депутат ўзининг сайлов округида кенг тарғиб қилиш, мазмун моҳиятини халққа тушунтириш, ташвиқот-тарғибот ишларини олиб бориш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори (Ў. Санақулов), туман ўрта махсус касб-ҳунар коллежи директор (М. Зарипов, Р. Сулаймонов, Ф. Нориев, Р. Жуманов, Х. Умаров, Ш. Джабброва)лари 2013-2014 ўқув йили битирувчиларининг тўлиқ бандлигини таъминлаш вазифалари топширилсин ҳамда ушбу топшириқларнинг ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳар ойда туман ҳокимлигига ахборот бериб борилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг соҳалар бўйича ўринбосарлари ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссиялари раислари зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси Б. СУВОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сирдарё ш,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 7 август.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21/115-сон