09.09.2013 йилдаги 1302-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сирдарё вилояти Боёвут тумани ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Боёвут туманда 2014 йилда касаначилик уй меҳнатини ташкил қилиш бўйича туман дастурини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 5 январдаги «Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-3706-сонли Фармонини амалга ошириш мақсадида, Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 январдаги 4-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 6 апрелдаги «Аҳоли бандлигини ошириш , Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-616-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида туманда, айниқса қишлоқ жойлардаги иш билан банд бўлмаган аҳолини уйда маҳсулотлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш ишларини бажаришга жалб этиш учун иш берувчиларга реал рағбатлар яратиш, касаначиларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган ижтимоий ва меҳнат кафолатларини янада яхшилаш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Туманда 2014 йилда касаначилик уй меҳнатини ташкил қилиш дастури 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Туманда корхоналар билан уйда маҳсулотлар ишлаб чиқариладиган ва хизматлар кўрсатадиган фуқаролар ўртасида кооперацияда мувофиқлаштириш, қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича ишчи комиссияси тузилсин ва унинг таркиби 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1 ва 2-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман ишчи комиссияси раиси (Э. Эрназаров)га:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган режани бажарилишини қатъий равишда назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хар ой якуни билан дастур ижроси бўйича ишчи гуруҳи йиғилишларини ўтказиб корхоналар кесимида таҳлил олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касаначиларнинг доимий иш билан таъминланиши билан боғлиқ бўлган муаммоларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яъни хом ашё ишлаб чиқариш жиҳозлари билан таъминлашни, ойлик иш ҳақларининг ойма-ой белгиланишини назоратга олиш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 2014 йилда касаначилик уй меҳнатини ташкил қилиш бўйича туман дастурига киритилган корхона раҳбарларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастурда белгиланган режа топшириқларнинг бажарилиши бўйича шахсан жавобгар эканликлари уқтирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хар ой якуни билан касаначилик иш ўринларини ташкил қилиш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан (яратилган касаначилик иш ўринлари, ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқлардан нусха, касаначига очилган меҳнат дафтарчаси нусхаси, касаначига тўланган иш ҳақи тўлов варақаси нусхаси, касаначига етказиб берилган хом ашё ва касаначилар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотларни туман ишчи гуруҳи аъзоси (Ш. Усмонов)га тақдим қилиш вазифаси топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори (Ш. Жўраев)га:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касаначилик меҳнати билан шуғулланаётган фуқароларга нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунларга риоя қилиш устидан назоратни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарор ижросини таъминлаш бўйича ҳар ойлик мониторинг натижалари 2 нусхада туман ҳокимлигига топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Туман статистика бўлими (Х. Алимов)га:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман ҳокимлигига корхонанинг касаначилик меҳнати билан банд бўлган ходимлар сони тўғрисидаги маълумотларни белгиланган муддатларда тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар томонидан статистика бўлимига топшириладиган 1-Т меҳнат ҳисоботига яратилган касаначилик иш ўринлари киритилишини назорат қилиш вазифаси топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Э. Эрназаров зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким Д. БОТИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Боёвут т.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 9 сентябрь,

1302-сон