сирдарё вилояти Сайхунобод туман ҳокимининг
Қарори
Сайхунобод туманида 2014 йилда касаначилик уй меҳнатини ташкил қилиш бўйича туман Дастурини тасдиқлаш тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг 2021 йил 28 майдаги 150/22-6-сонли «Сирдарё вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 12 июндан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 5 январдаги «Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-3706-сонли Фармонини амалга ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 июлдаги 146-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 6 апрелдаги «Аҳолини бандлигини ошириш, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПК-616-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида туманда айниқса қишлоқ жойлардаги иш билан банд бўлмаган аҳолини уйда маҳсулотлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш ишларини бажаришга жалб этиш учун иш берувчиларга реал рағбатлар яратиш, касаначиларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган ижтимоий ва меҳнат кафолатларини янада яхшилаш мақсадида қарор қиламан:
1. Туманда 2014 йилда касаначилик уй меҳнатини ташкил қилиш дастури 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
2. Туманда корхоналар билан уйда маҳсулотлар ишлаб чиқариладиган ва хизматлар кўрсатадиган фуқаролар ўртасида кооперацияни мувофиқлаштириш, қуллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича ишчи комиссия тузилсин ва унинг таркиби 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1 ва 2-иловалар берилмайди.
3. Туман ишчи комиссияси (Ш. Қаршибоев)га:
янги касаначилик иш ўринларини, шу жумладан касаначиликдан фойдаланиш турларини кенгайтириш ҳисобига ташкил этиш учун мавжуд захираларни аниқлашда ва ишга солишда корхоналарга кўмаклашсин;
саноат корхоналари ва касаначилик ўртасида кооперацияни ривожлантириш, корхоналар буюртмалари бўйича уйда ишлайдиган фуқароларга асбоб-ускуналар, хомашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва ярим тайёр маҳсулотлар билан таъминлашнинг барқарор шароитларини, шунингдек ишлаб чиқарилган маҳсулотни топшириш ва иш ҳақи тўлаш кафолатларини яратиш бўйича масалалар тезкорлик билан ҳал этилсин;
ҳудудларда жойлашган корхоналарда касаначиликни ривожлантириш бўйича касаначиликни белгиланган дастур параметрлари бажарилиши мониторингини амалга ошириш;
касаначиларга уларнинг ҳуқуқлари, кўрсатиб ўтилган ҳуқуқлар иш берувчи корхоналар томонидан бузилган тақдирда, ҳимоя қилинишини таъминлашда кўмаклашиш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан узвий ўзаро ҳамкорликда касаначилик билан шуғулланишни хоҳловчи банд бўлмаган аҳоли сонини ва малакасини аниқлаш, шунингдек аҳолининг кўрсатиб ўтилган тоифаларини кейинчалик ишга жойлаштиришда кўмаклашиш вазифаси топширилсин:
4. 2014 йилда касаначилик уй меҳнатини ташкил қилиш бўйича туман дастурига киритилган корхона раҳбарларига:
дастурда белгиланган режа топшириқларнинг бажарилиши бўйича шахсан жавобгар эканликлари белгилансин;
хар ой якуни билан касаначилик иш ўринларини ташкил қилиш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан, яратилган касаначилик иш ўринлари, ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқдан нусха, касаначига очилган меҳнат дафтарчаси нусхаси, касаначига тўланган иш ҳақи тўлов варақаси нусхаси, касаначига етказиб берилган хом ашё ва касаначилар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотларни туман ишчи комиссияси раиси ўринбосари (А. Якубов)га тақдим қилиш вазифаси топширилсин:
5. Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори (А. Якубов) га:
касаначилик меҳнати билан шуғулланаётган фуқароларга нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунларга риоя қилиниши устидан назоратни таъминлаш;
ушбу қарор ижросини таъминлаш бўйича ҳар ойлик мониторинг ўтказиб борилсин ва мониторинг натижалари тўғрисидаги маълумотларни туман ҳокимлигига топшириб бориш вазифаси юклатилсин.
6. Туман статистика бўлими (Б. Бердиев)га:
туман ҳокимлигига корхоналарнинг касаначилик меҳнати билан банд бўлган ходимлари сони тўғрисидаги маълумотларни белгиланган муддатларда тақдим этиш:
корхоналар томонидан статистика бўлимига топшириладиган статистик ҳисоботларга яратилган касаначилик иш ўринлари киритилишини назорат қилиш вазифаси топширилсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилиши назоратини ўз зиммамда қолдираман.
8. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Ҳоким А. ТУРДИБОЕВ
Сайхун ш.,
2013 йил 22 август,
1144-сон