сирдарё вилояти Сайхунобод туман ҳокимининг
Қарори
Сайхунобод туман ҳудудида ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг 2021 йил 28 майдаги 150/22-6-сонли «Сирдарё вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 12 июндан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори, «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий ҳимояга муҳтож бозор шароитида тенг рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларга, шу жумладан 14 ёшга тўлмаган ногирон болалари бор ёлғиз ота-оналарга, таълим муассасаларини битирган ёшларга, Қуролли кучлардан, Ички ишлар, Миллий хавфсизлик хизмати ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қўшинларидан бўшатилганларга, ногиронларга, пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахсларга, жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарори билан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахсларнинг ишга жойлашишдаги қўшимча кафолатларини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
1. Мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклидан қатъи назар, умумий ишчилар сони 20 нафардан кам бўлмаган ташкилот, муассаса ва хўжалик раҳбарлари 2014 йил учун ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни иш билан таъминлаш мақсадида ногиронлар учун умумий ишловчилар сонининг 3 фоизи миқдорида ихтисослаштирилган иш ўринлари барпо этилиши (ажратилишини ёки банд қилиб қўйилишини) 1-иловага* асосан таъминлансин.
2. Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари учун иш жойларининг энг кам миқдори ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сони 100 нафар ва ундан ортиқ кишини ташкил этадиган корхона, муассаса ва хўжаликлар учун умумий ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сонининг 7 фоизи миқдорида ва шу жумладан 3 фоизи ногиронлар учун ихтисослаштирилган иш жойлари барпо этишини (ажратилишини ёки банд қилиб қўйилишини) 2-иловага* асосан таъминласин.
* 1 ва 2-иловалар берилмайди.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг шароитда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларни ишга жойлаштириш учун жойларнинг энг кам миқдорини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 15-бандига асосан ҳар бир яратилмаган иш ўрни учун ходимнинг йиллик ўртача иш ҳақи миқдорида жарима солинади.
4. Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори (А. Якубов) бир ҳафта муддатда мазкур қарорни иловада кўрсатилган корхона раҳбарларига етказилиш вазифаси юклатилсин.
5. Ушбу қарор бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари З. Каримов зиммасига юклатилсин.
6. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Ҳоким А. ТУРДИБОЕВ
Сайхун ш.,
2013 йил 22 август,
1145-сон