сирдарё вилояти Сайхунобод туман ҳокимининг
Қарори
Тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш машиналари ва трактор тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг 2021 йил 28 майдаги 150/22-6-сонли «Сирдарё вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 12 июндан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Машина ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш давлат бош инспекцияси тўғрисида»ги 345-сонли қарори билан тасдиқланган Низоми (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 50-сон, 559-модда), Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2004 йил 15 ноябрдаги 248-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиратив йўл-қурилиш машиналари ва трактор тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низоми (рўйхат рақами 1432, 17.12.2004 й.) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 508-модда) ҳамда туманда 2013 йил қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалари, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини ҳар йиллик техник кўрикдан ўтказиш мақсадида қарор қиламан:
1. Туманда мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхона, ташкилот, машина-трактор парки очиқ акциядорлик жамияти, муқобил машина-трактор парклари, фермер хўжаликлар ва фуқароларда мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини йиллик кўрикдан ўтказиш жадвали 1-иловага*, техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссия таркиби 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1 ва 2-иловалар берилмайди.
2. Туман қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича инспектор (Н. Саттаров)га:
мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча русумдаги қишлоқ хўжалик ва мелиоратив йўл-қурилиш техника воситалари, машина асбоб-ускуналарни йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги жадвални юридик ва жисмоний шахсларга етказиш;
мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча русумли қишлоқ хўжалик ва мелиоратив йўл-қурилиш техника воситаларини йиллик техник кўрикдан ўтказиш майдончаларига йиғиш;
техник кўрикдан ўтган техникаларни далолатномалар асосида ишлашга рухсат беришни ташкил қилиш вазифаси топширилсин.
3. Барча корхона, ташкилот, машина-трактор парки очиқ акциядорлик жамиятлари, муқобил машина трактор парклари, фермер хўжаликлари раҳбарларига:
ҳисобида мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив, йўл-қурилиш техникаларини, машина ва асбоб-ускуналарни техник кўрикдан ўтказиш учун тайёрлаб, белгиланган майдончаларга йиғиш ва техник кўрикка тааллуқли тўловларни тўланишини таъминлаш топширилсин.
4. Туман ҳокими ўринбосари З. Каримов тумандаги корхона, ташкилот, машина-трактор парки очиқ акциядорлик жамияти, муқобил машина-трактор парклари, фермер хўжаликлари ва фуқароларда мавжуд бўлган мулкчилик шаклидан қатъи назар, қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив йўл-қурилиш техникаларини, машина асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини йиллик техник кўрикдан ўтказиш билан боғлиқ бўлган йиғимларни тўлашга амалдаги тартибларга асосан амалий ёрдам бериш топширилсин.
5. Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Х. Мансуров зиммасига юклатилсин.
6. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳоким А. ТУРДИБОЕВ
Сайхун ш.,
2013 йил 5 август,
1064-сон